Latest news

23:56Европа лигаси. "Порту" - "Рома" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  1 23:45"Барселона" 5 ҳужумчи номзодини кўрмоқда  1 23:23Жоау Канселу: "Гвардиола - даҳо"  7 22:44"Ювентус" собиқ футболчисига 6 ойлик шартли қамоқ жазоси берилди  2 22:13Офсайдни аниқлашнинг ярим автоматик тизими Англия футболига ҳам кириб бормоқда  0 21:50ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  12 21:13"Андижон" назорат ўйинида "Шахтёр"ни енгди  8 20:49"Сурхон" Туркия йиғинини ғалаба билан якунлади  0 20:31"Андижон" "Бобур Арена"ни ОЧЛга тайёрламоқда  8 20:02"Мен "Манчестер Юнайтед"га умуман мухлислик қилмайман" — Рой Кин  7 19:39Мерсон: "Реал" "Манчестер Сити"ни пичоқни мойдан ўтказгандек кесиб юборади"  21 19:18Марушичнинг дубли "Нефтчи"га Грузия жамоаси устидан ғалаба келтирди. Учрашувда ўзбекистонлик ҳакамлар ва VAR ишлади  7 18:52Дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланиши кутилаётган Салиба "Реал"га ўтишга рози  14 18:30U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Эрон Индонезияга 3 та гол урди, Саудия Арабистони қийин ғалабага эришди  9 18:02"Манчестер Сити"га янги дарвозабон керак"  5

ФИФА президенти Ҳассан Руҳонийни жаҳон чемпионатига таклиф этди News

ФИФА президенти Ҳассан Руҳонийни жаҳон чемпионатига таклиф этди

ФИФА президенти Жанни Инфантино Эронга ташрифи чоғида мамлакат Президенти Ҳассан Руҳоний билан учрашди.

Ташриф мобайнида Инфантино дастлаб Эрон футболининг 100 йиллик тадбирларида иштирок этди. Шунингдек, "Озоди" стадионида бўлиб ўтган "Истиқлол" - "Персеполис" (1:0) дербисини кузатиб борди. ФИФА раҳбари Эрон спорт вазири Масъуд Солтанифар билан учрашув чоғида Саудия Арабистони ва Эрон ўртасидаги сиёсий вазиятни спортга аралаштирмасликларини сўради.

"Биз сиёсатни жуда яхши тушунамиз. Лекин спортни сиёсатга аралаштирмаган маъқул. Осиё чемпионлар лигасида Эрон клублари Саудия Арабистони клубларига қарши бетараф майдонларда ўйнамоқда. Қанийди барча жамоалар уй учрашувларини ўзида ўтказса, шунда спорт сиёсатдан холи эканини кўрсатган бўлардик", - дея айтиб ўтди Жанни Инфантино.

Инфантино шунингдек, Эрон ҳукумати раҳбари Ҳассан Руҳоний билан ҳам учрашди. Учрашув чоғида Руҳоний шундай деди:

- "Одамлар, миллатлар ва ёшларни бирлаштириш учун ФИФА жуда катта ҳажмдаги ишларни бажаряпти. Эронда жуда кўплаб фуқароларимиз футболга қизиқади ва ФИФА байроғи остида ўтадиган мусобақаларни айниқса ёшлар қолдирмай кузатиб боради. Бизда спортнинг кўп турлари ривожланмоқда. Футболда эса Эрон Осиёнинг етакчилари қаторига киради".

- "Эронда нафақат эркаклар, балки аёллар ҳам спорт билан шуғулланади. Бугунги кунда 23 минг нафар аёл спортчимиз бор. Давлатимиз футбол бўйича халқаро мусобақаларни ташкил қилиш ва ўтказиш имкониятига эга. Биз ФИФА чиқараётган қарорларни ҳурмат қиламиз".

Учрашув сўнггида Жанни Инфантино Эрон Президенти Ҳассан Руҳонийни ёзда бўладиган жаҳон чемпионатига таклиф этди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика