Latest news

15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  0 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  1 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  2 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  8 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  7 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  8 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  46 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  8 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6

ФИФА президенти: "Европа чемпионатини ҳам ҳар икки йилда бир марта ўтказиш мумкин. 100 йил аввал 40 та давлатда футбол ўйнашарди, ҳозир 200 дан ортиқ" News

ФИФА президенти: "Европа чемпионатини ҳам ҳар икки йилда бир марта ўтказиш мумкин. 100 йил аввал 40 та давлатда футбол ўйнашарди, ҳозир 200 дан ортиқ"

ФИФА президенти Жанни Инфантино Европа чемпионатини ҳар икки йилда бир марта ўтказиш имконияти борлигини айтди.

"Аввалига шуни айтмоқчиманки, жаҳон чемпионатини ҳар икки йилда бир марта ўтказиш менинг таклифим эмас. ФИФА Конгресси аъзоларининг 88 фоизи, жумладан, аксарият Европа давлатлари бундай ислоҳотнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш учун овоз берди.

Биз жиддий тадқиқот олиб бордик, спорт нуқтаи назаридан жаҳон чемпионати ҳар икки йилда бир марта ўтказилиши мумкинлигини кўрсатди. Бу ҳолатда терма жамоалар учун ўйинлар камроқ бўлади, аммо эмоцияларга бой ўйинларга кўпроқ гувоҳ бўламиз. Европа чемпионатини ҳам ҳар икки йилда бир марта ўтказиш мумкин.

Италия жаҳон чемпионатларида тез-тез ўйнайди ва бу турнир спорт нуқтаи назаридан мамлакатга кучли таъсир ўтказади. Аммо кўпгина мамлакатларда бундай имконият йўқ, чунки турнирда бор-йўғи 32 та жамоа иштирок этади.

100 йил муқаддам жаҳон чемпионати ҳар тўрт йилда бир марта ўтказилиши қарор қилинган эди. Ўшанда футбол фақат дунёнинг 40 мамлакатида - Эвропа ва Жанубий Америкада ўйналган. Бугунги кунда бизда 200 дан ортиқ терма жамоалар мавжуд. Бу ҳолат ҳисобга олиниши керак.

Бу лойиҳа иқтисодий тарафдан барча учун ижобий таъсир ўтказади", — деди Инфантино.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика