Latest news

15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  1 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  0 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  0 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  1 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  1 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  1 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  2 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  1 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   8 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  4 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0

“Фейеноорд” вакиллари “Бунёдкор”да бўлишди News

“Фейеноорд” вакиллари “Бунёдкор”да бўлишди

Шу кунларда Роттердамнинг “Фейеноорд” клуби вакиллари юртимизда бўлиб туришибди.

Бугун “Бунёдкор” стадионига “Фейеноорд” футбол клуби менежери жаноб Гидо Даниэль Вадер ҳамда ҳалқаро алоқаларни ривожлантириш мутахассиси Боэль Мелвин Жулиан ташриф буюрди. Голландиялик меҳмонлар даставвал “Бунёдкор” футбол мактабида яратилган шароитлар билан танишишди. Уларга Сергей Лушчан хамроҳлик қилди.

Шундан сўнг “Фейеноорд” вакиллари “Бунёдкор” стадионини кўздан кечиришди. “Алвон лолалар” юртидан ташриф буюрган меҳмонлар улкан спорт иншоати билан танишар эканлар, очиғи бу каби йирик спорт мажмуаси Европанинг кўзга кўринган жойларида ҳам йўқ эканлигини таъкидлаб ўтишди. Шунингдек, “Бунёдкор” сувини ичишиб, унинг ширин ва мусаффо эканлигига юқори баҳо беришди.

- Қишки йиғинларимиз доирасида “Бунёдкор” жамоаси билан Дубай шаҳрида назорат учрашуви ўтказган эдик. Ўша учрашув 1:1 ҳисобида якун топгани эсимда. Бу ерда яратилган шароитлар билан танишар эканмиз, келажакда яна ўртоқлик учрашуви ўтказиш бўйича ҳамма имкониятлар борлигига амин бўлдим. “Бунёдкор” стадиони дизайни ва ундаги имкониятларни кўриб ҳайратландим, - дейди “Фейеноорд” клуби менежери Гидо Даниэль Вадер.

Голландиялик меҳмонлар “Бунёдкор” стадиони дастхатлар китобига ўзларининг дил изҳорларини ёзиб қолдиришди.


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика