Latest news

13:26Суперлига. "Қўқон-1912" 7 йиллик нохуш анъанага барҳам берадими?  0 13:06Англия грандлари "Ноттингем Форест" ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 12:38"Манчестер Юнайтед" "Боруссия Д" футболчисига қизиқмоқда  1 12:10Роналду Англияга қайтиши мумкин?!  1 11:42Жанубий Америка Рекопасида сенсация! "Фламенго" совринни Аргентина клубига бой берди  3 11:21Суперлига старти — сюрпризлар саҳнасими?  7 10:47Мамардашвили "Ливерпуль"даги ҳолатидан норози ва ёзда ижарага кетиши мумкин — ТEАМtalk   3 10:18"Манчестер Юнайтед"ни бошқаришга яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 09:50Финалиссима-2026. Чипталар 2 соатда сотилди  12 09:21"Реал" етакчиси ЖЧ сабабли оёғини операция қилдирмайди  5 08:52РПЛ ва Биринчи лигадаги тўққизта ҳакам тергов остида — РБК хабари  3 08:23Европа лигаси. 1/8 финал жуфтликлари маълум  0 07:54Неймарнинг дубль "Сантос"га ғалаба келтирди  1 07:25Суперлига. Бугун янги мавсумга старт берилади  15 02:10Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"  7

Файзуллаев: "РПЛдаги бир жамоада ҳам сунъий майдон бор, аммо уники Туркманистонникидан анча яхшироқ" News

Файзуллаев: "РПЛдаги бир жамоада ҳам сунъий майдон бор, аммо уники Туркманистонникидан анча яхшироқ"

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев бугун сайтимизга кечаги Туркманистон билан ўйин ва бўлажак Эрон билан баҳс ҳақида ўз фикрларини билдирди.

— Кечаги ўйин ҳақидаги фикрларингиз? Адашмасам, фаолиятингизда бундай тажриба илк бор бўлди.

— Авваламбор, бутун ўзбек халқини ғалаба билан табриклайман. Жуда муҳим бўлган ўйинда ғалаба қозондик. Биринчи баҳсда ғалаба қозониш муҳим, сабаби бу жамоага ишонч беради. Сунъий майдонда ўйнаш профессионал футболчилар учун жуда қийин, чунки у жароҳат хавфини оширади. Шунга қарамасдан, кеча ирода кўрсатиб ғалаба қозондик ва асосийси уч очко.


— Фаолиятингизни Россияда давом эттирмоқдасиз. У ерда инфратузилма яхши бўлишига қарамай ҳаво жуда ҳам совуқ. Қишда ўйнаш қийин ва майдонларнинг ҳолати ҳам ёмонлашади. Туркманистондаги майдон билан Россиянинг қишида майдонда футбол ўйнашнинг фарки борми, қайси бири қийинроқ?

— Ҳали Россиянинг қишида ўйнаб кўрмадим (кулади). У ерда фақатгина "Оренбург"да сунъий майдон бор, аммо унинг ҳолати кечаги Туркманистонникидан анчагина яхши ва ўйнашга қулайроқ.


— Кейинги баҳс 5 кундан сўнг Эронга қарши бўлиб ўтади. Ўйинга қандай тайёргарлик кўряпсизлар?

— Кеча учиб келдик ва бугун тикланиш жараёнини бошладик. Кучни қайтариб олиш керак ва шундан сўнг Эронга қарши тайёргарликни бошлаймиз.


— Биламизки, Эрон гавдали ҳимоячиларга эга. Уларга қарши қандайдир тактика ишлаб чиқиляптими?

— Секин-аста Эронга қарши тайёргарликни бошлаймиз ва ўйинларни ўрганиб чиқамиз. Бу борада жамоамиз мураббийи кўрсатмаларини беради ва шунга қараб тактика қўллаймиз.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика