Latest news

14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  4 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  6 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  17 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4

Фарҳод Тожиев: ОЧЛда "Локомотив"га ёрдам бермоқчиман News

Фарҳод Тожиев: ОЧЛда "Локомотив"га ёрдам бермоқчиман

Кеча Германиядан қайтиб келган Фарҳод Тожиевдан соғлиғини билиш мақсадида у билан боғландик.
"Ўзимни анча яхши ҳис этяпман. Аввало "Локомотив" раҳбарларига ўзимнинг катта миннатдорчилигимни билдириб ўтсам. Оғир жароҳат олишимга қарамай, менга жамоанинг тўлақонли аъзоси сифатида қарадилар ва маошимни ўз вақтида бериб бордилар. Ундан ташқари икки маротаба Германияда бўлиб қайтдим. Барча харажатларни клуб ўз зиммасига олди. Бу эса менга қўшимча куч бўлди ва улар олдидаги вазифамни адо этиш учун тезроқ соғайишга ҳаракат қилдим. 2 ҳафтадан кейин югуришни бошлайман. 20 декабрдан кейин эса тўлиқ жамоа машғулотларида иштирок этишим мумкин", - дейди Тожиевларнинг кенжаси.

- Соғайиш жараёнида муаммолар бўлмадими?
- Аслида 1 ҳафта аввал қайтишим керак эди. Лекин ҳа деганда аҳволим ўнгланавермагач, шифокорлар яна бир бор жиддий кўрикдан ўтказдилар. Кейин ўзимни яхши ҳис қила бошладим. Оёғимдаги оғриқ ҳам йўқолди. Ўйлайманки, янги мавсумнинг илк ўйинларигача тайёр бўламан.

- ОЧЛда катта эҳтимол билан 1+2 йўлланмасига эга бўляпмиз...
- Йўғ-е? Унда биздан икка карра яхши тайёргарлик кўриш талаб қилинар экан. Гарчанд "Локомотив" билан шартномам якунига етган бўлса-да, бу жамоа раҳбариятининг олдида яхши ўйинларим билан жавоб қайтаришим керак. Улар оғир дамларда мени ташлаб қўйишмади. Шунинг учун бошқа жамоа ҳақида ўйламасдан, "Локомотив"ни ОЧЛ гуруҳ ўйинларига олиб чиқиш учун меҳнат қиламан.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика