Latest news

01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  0 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  1 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  10 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  0 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  7 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  2 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  19 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  16 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  2 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  63 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  14 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  23 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  50

Фарҳод Тожиев: «Про лигада камида 20-25 та гол уришни мақсад қилганман» News

Фарҳод Тожиев: «Про лигада камида 20-25 та гол уришни мақсад қилганман»

Про-лиганинг 3-турида Термизнинг "Сурхон" жамоаси Нукусда "Орол"ни йирик 4:1 ҳисобида таслим қилди. Биз учрашувдан сўнг меҳмонлар ҳужумчиси Фарҳод Тожиев билан суҳбатлашдик.

- Учрашув ҳақидаги фикрларингиз?
- Учрашув жудаям оғир бўлди. Нимага деганда 4 кун олдин табиий майдонда тўп сурган эдик. Бугун эса суниий майдонда тўп сурдик. Учрашув осон бўлмади, қийин кечди. Жамоадошларимга катта раҳмат айтаман. Нукуслик мухлисларга эса алоҳида ташаккур. Улар захирага чиқаётганимда қарсаклар билан кузатиб қўйишларини кутмагандим. Умуман олганда учрашув кескин кечди. Иккала жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатди. Омад сал бизлар томонимизда бўлганидан, имкониятлардан унумли фойдаландик.

- Ўйининггиздан кўнглингиз тўлдими?
- Кўнглим тўлгани йўқ. Суниий майдон эски жароҳатларни ҳаммасини қўзғатади. Шунга озгина оғриқ сезганим учун ҳам ўйинимдан кўнглим тўлмади.

- Бу йилги мақсадингиз қанақа? Нечта гол уришни режалаштиряпсиз?
- Мақсадимиз доимо юқори. Тўпурар бўлишни режалаштиряпман. Жамоамиз билан биргаликда Суперлигага чиқишни мақсад қилганмиз.

- Ўзингиз нечта гол уришни режалаштиряпсиз?
- Қўлдан келганча кўпроқ албатта. Камида 20-25 та гол уриш ниятим бор.


Фурқат Юсупов суҳбатлашди

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика