Latest news

12:58Хамес Родригес Зидан, Хави ва Модричдан яхшироқ эканини айтди  1 12:34Холанд "Манчестер Сити"дан кетмоқчи, нега?  2 12:05Триппьер "Ньюкасл"га қайтиши ҳақида: "Пул футболда барчасини ҳал қилмайди"  0 11:45Тезкор хабар. Ҳожимат Эркинов Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилди   9 11:45ОКМК - "Пахтакор" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 2-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  1 11:28"Манчестер Юнайтед" ПСЖнинг собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 11:05ЖЧ саралаш олдидан. БАА отни қамчилаган кўринади  37 10:42Виржил ван Дейк фаолиятини Европанинг ТОП клубида давом эттириши мумкин  3 10:25ЖЧ-2026 саралаши. Агар БАА билан очколар тенг бўлиб қолса, нима бўлади?  39 10:00Мирзад Механович: «Андижонлик мухлислар Ўзбекистонда биринчи рақамли эканлигини эшитгандим, бунга ўзим гувоҳ бўлдим»  0 09:28«Барселона» асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 08:50Бугун Transfermarkt АПЛ футболчиларнинг янгиланган нархларини эълон қилади. Сизнингча, Ҳусановнинг нархи қанча бўлади?  24 08:15Лионель Месси: «Афсусдаман»  4 07:45Пауло Дибала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  0 01:39Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Қатарни мағлуб этди  6

Фарҳод Бекмуротов: “Нефтчи” устидан қозонилган ғалабани Валижоновга бағишлаймиз” News

Фарҳод Бекмуротов: “Нефтчи” устидан қозонилган ғалабани Валижоновга бағишлаймиз”

Водий дербисида “Андижон” сафида мазмунли ўйинлари билан кўпчиликни эътиборини тортган Фарҳод Бекмуротов учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Табиийки ғалабадан сўнг Фарҳоднинг кайфияти аъло даражада эди.

- Чемпионатдаги биринчи ғалабани қўлга киритдик. Албатта дербида муваффақият қозонганимиздан мамнунман. Мазкур учрашувга пухта ҳозирлик кўргандик. Мухлисларимиз ғалабани соғиниб қолишганди. Шу боис бугун ютмасак бўлмасди.   

- Ўйин кутилганидан ҳам қийин бўлди. Иродали ғалабага эришдик. Биринчи голдан сўнг қисқа вақт ичида жавоб тўпини киритиб олдик. Шу боис айтарли руҳий тушкунлик бўлмади. Аҳиллик эвазига ва мураббийларнинг тўғри кўрсатмалари туфайли бугунги учрашувда ғалаба қозондик деган бўлардим.  

- “Нефтчи” ҳам кучли жамоа. Таркибда 2-3 йилдан буён бига ўйнаб келаётган футболчилар кўп. Асосий таркиб ўзаги уларда сақланиб қолган. Бу эса жамоавий ўйинни яхши йўлга қўйилишида муҳим ўрин тутади. Бундай жамоа устидан ғалаба қозонганимиздан хурсандман.

- Кеча жамоамизнинг етакчи футболчиларидан бири бўлмиш Отабек Валижоновнинг туғилган куни эди. Бугунги ғалаба унга муносиб совға бўлди дея оламан. Дербидаги ғалабани айнан унга бағишлаймиз.

- Ўзимга келадиган бўлсак, тўғриси кўрсатган ўйиним борасида мухлислар ва мутахассислар баҳо берсин.

- Сўзим якунида шуни айтиб ўтмоқчиманки, бугунги учрашувда бизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб турган содиқ ишқибозларимизга миннатдорчилик билдираман. Умид қиламанки, келгуси ўйинларда ҳам мухлисларимизни хурсанд қиламиз, - дейди Бекмуротов.

"Андижон" матбуот хизмати

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика