Latest news

09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  0 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  4 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  14 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  2 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  6 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  167 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  1 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  6 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  6 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  16

Фарғонада 2007 йилда туғилган болалар ўртасида “Спорт мактаблари футбол лигаси” мусобақаси бўлиб ўтди News

Фарғонада 2007 йилда туғилган болалар ўртасида “Спорт мактаблари футбол лигаси” мусобақаси бўлиб ўтди

23-30 июнь кунлари болалар ўсмирлар спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган болалар ўсмирлар спорт мактаблари шуғулланувчилари ўртасида “Спорт мактаблари футбол лигаси” мусобақаси бўлиб ўтди.

Вилоятда футболни оммавийлигини янада ошириш, ёшларни спортнинг футбол турига жалб этиш, ёш футболчиларни маҳоратларини оширишга кўмаклашиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сонли “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 23-30 июнь кунлари болалар ўсмирлар спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган болалар ўсмирлар спорт мактаблари шуғулланувчилари ўртасида “Спорт мактаблари футбол лигаси” мусобақаси бўлиб ўтди.

2007 йилда туғилган ёшлар ўртасидаги мазкур баҳсларда 18 та жамоа 4 та гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб бордилар. Барча рақибларини мағлубиятга учратган Марғилон шаҳрининг 2-болалар ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари 1-ўринни эгалладилар. 360 нафар иштирокчи қатнашган мазкур мусобақада 2-ўринни Марғилон шаҳрининг яна бир жамоаси – 1-БЎСМ футболчилари эгаллаган бўлишса, 3-ўринлар Бешариқ тумани БЎСМ ва Фарғона шаҳар ИБЎСМ жамоаларига насиб қилди.

Энди 1-8 июль кунлари мусобақанинг 2006 йилда туғилган ёшлар ўртасидаги баҳслар давом эттиради.

Эътиборлиси, ушбу анъанавий мусобақа Республикамизнинг фақатгина Фарғона вилоятида ўтказилмоқда. Чунки бу вилоят ҳозирги кунда “яшил” ҳудуд деб эътироф этилмоқда. Бундан ташқари вилоят футбол ассоциацияси жамоаси ушбу имкониятдан тўлиқ фойдаланган ҳолда вилоят Санитария эпидемиология осойишталик маркази билан ҳамкорликда тасдиқланган санитария қоидалари ва талабларига асосан режадаги мусобақаларни ўтказишмоқда. Ўйинларнинг финал босқичлари вилоят “Футбол маркази” майдонларида ташкил этилиши белгиланган.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика