Latest news

18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  2 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  7 17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  2 17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  3 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  11 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  14 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  4 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  1 14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  1 13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  1 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   2 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  2 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  3

“Фарғона вилояти Ҳокими Кубоги-2017” кундалиги: Тўққизинчи кун News

“Фарғона вилояти Ҳокими Кубоги-2017” кундалиги: Тўққизинчи кун

“Вилоят Ҳокими Кубоги-2017” мусобақасининг “С” ва “Д” гуруҳи вакиллари охирги тур ўйинларини ўтказишди.


“Вилоят Ҳокими Кубоги-2017” мусобақасининг “С” ва “Д” гуруҳи вакиллари охирги тур ўйинларини ўтказишди. Кеча мусобақада бешта учрашув бўлиб ўтди.

 

“Тошлоқ”нинг ғалабаси

“С” гуруҳидаги охирги турда “Тошлоқ” футболчилари “Нефтчи-2” вакилларига қарши майдонга тушиб, 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ушбу учрашувда ҳам тошлоқликлар етакчиси Достон Турсунзода ўз ҳисобига яна иккита гол ёзиб қўйишга муваффақ бўлди.

photo_2017-02-03_17-03-49

“Тошлоқ” жамоаси мусобақанинг кашфиётларидан бири бўлди, дейиш мумкин.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида эса “Ёзёвон лочинлари” Марғилоннинг “Фаровон” клубига ютқазиб қўйди. Натижада биринчи лига вакили ўз гуруҳида сўнгги ўринни эгаллади.

“Вилоят Ҳокими Кубоги-2017”

“С” гуруҳи

5-тур

3 февраль

Фаровон – Ёзёвон – 2:1

Нефтчи-2 Тошлоқ – 3:4

Якуний жадвал:

Нефтчи-2 4 3 0 1 13-8 9
Фаровон 4 2 0 2 5-7 6
Баркамол авлод 4 1 2 1 11-11 5
Тошлоқ 4 1 2 1 7-7 5
Ёзёвон лочинлари 4 0 2 2 7-10 2

 

“Машъал-2”да яна йирик ғалаба

Муборакликлар бу сафар ҳам рақибларини йирик ҳисобда тор-мор келтиришди. “Машъал-2” сўнгги турда Сирдарё ёшлар терма жамоасини 7:1 ҳисобида доғда қолдирди.

“Қўқон-1912” ёшлари ҳам турнирни ғалаба билан тугатишди. Муҳсин Низомиддинов шогирдлари 12 очко билан иккинчи ўринни эгаллашди.

 

“Д” гуруҳи

4-тур

“Қўқон-1912-2” – “Ўз Тонг Хонг Ко” – 2:0

Голлар: Ислом Каримов, Дилшод Баратов.

“Қўқон-1912-2”: 30. Ислом Абдуллаев, 20. Шохрух Холматов, 15. Сардор Исақов, 5. Дониёр Тўлашев, 26. Дилшод Баратов, 7. Иқбол Маликжонов, 22.Ориф Мамажонов, 27. Исмоил Охунжонов, 88. Иброҳим Мухторов, 8. Ислом Каримов, 9. Достон Мелиқўзиев.
Захира: 1. Муҳаммадали Собиров, 4. Сардор Баратов, 3. Мўмин Содиқжонов, 23. Рамзбек Исақов, 17. Рустем Асанов, 14. Иброҳим Аҳмаджонов, 56. Дадахон Сулаймонов.

“Ўз Тонг Хонг Ко”: 1. А. Обабакиров, 18. Ж. Юлдашев, 77. А. Абдуллаев, 3. Ф. Ғофуров, 13. А. Солиохунов, 5. А. Иминов, 25. Б. Исмоилов, 8. А. Арзиев, 21. И. Аҳмедов, 19. А. Абдуқодиров, 20. А. Юлдашев.
Захира: 22. И. Зуҳриддинов, 22. М. Мелибоев, 7. Ж. Ибрагимов, 4. Ж. Нуриддинов, 10. А. Қаҳҳоров, 15. Э. Раҳматуллаев, 23. С. Юлдашев.

Цементчи-2 – ФарДУ – 3:2

Машъал-2 – Сирдарё ётж – 7:1

Якуний жадвал:

Машъал-2 5 4 1 0 18-3 13
Қўқон-1912-2 5 4 0 1 9-4 12
ФарДУ 5 2 1 2 10-7 7
Цементчи-2 5 2 0 3 8-11 6
Ўз Тонг Хонг Ко 5 2 0 3 7-12 6
Сирдарё ёшлар тж 5 0 0 5 4-18 0

 

БУГУН СЎНГГИ ЯРИМ ФИНАЛЧИ МАЪЛУМ БЎЛАДИ

Бугун гуруҳ босқичининг охирги ўйинлари бўлиб ўтади. Аввалига “Норин” ва “Андижон” вакиллари майдонга тушишади. Куннинг иккинчи учрашувида “Машъал-1” – “Қўқон-1912-1” жамоалари сўнгги ярим финалчи номига ойдинлик киритиб беришади.


“В” гуруҳи

5-тур

4 февраль

Норин – Андижон соат 11:00 ФарДУ СМ

Машъал-1 – Қўқон-1912-1 соат 14:30 ФарДУ СМ

 

Аброр ДЕҲҚОНОВ

 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика