Latest news

16:33"Манчестер Сити" икки кунда иккита ўйин ўтказади. Қандай қилиб?  2 16:26Родри тўлиқ машғулотларга қайтди  0 15:59Чин инсонийлик намунаси: Грилиш онасини йўқотган оилага ёрдам берди ва мухлисларга мурожаат қилди  1 15:35"Реал" собиқ устози Қатар терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланди  10 15:12Мухлислар билан тўлган, "Навбаҳор" "Оқ-тепа" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 14:46"Шўртан" Ғузорда бир киши кам қолган "Олимпик"ни йирик ҳисобда доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:29Салиба "Арсенал"нинг ПСЖдан учралган мағлубиятига баҳо берди  3 14:06Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади  5 13:34Руни: "Умид қиламанки, "Арсенал" ЕЧЛда ғалаба қозонади. Бунинг учун ишонч ва сабр керак"  3 13:05Погба ЖЧ-2026да ўйнамоқчи  0 12:39"Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 12:18Роналду ва Месси бир вақтда Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетди  11 11:50Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубогига жўнаб кетди  0 11:29Саудия Арабистони клуби Винисиус ва Анчелотти учун 800 млн евро ажратиб қўйди  2 10:50Симоне Инзаги: «Нима учун Мхитаряннинг голи инобатга олинмаганини ҳали ҳам тушунмаяпман»  39

Евстафеев Японияга қарши ўйинларда 23 нафар футболчини синовдан ўтказади News

Евстафеев Японияга қарши ўйинларда 23 нафар футболчини синовдан ўтказади

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев 4-9 сентябрь кунлари Тошкентда ўтказиладиган йиғинга жами 23 нафар футболчини терма жамоага жалб этди.
Алексей Евстафеев бош мураббийлигидаги 1995 ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-19) 4 сентябрь куни Тошкентда ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлади. Мазкур йиғин давомида Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Япония U-19 ёшлар терма жамоасига қарши 5 ҳамда 8 сентябрь кунлари иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Евстафеев шогирдларининг Японияга қарши иккала учрашуви ҳам «ЖАР» стадионида ўтказилади. Дастлабки ўйин 5 сентябрь куни 18:00да бошланса, иккинчи учрашувнинг бошланиш вақти  8 сентябрь куни соат 10:00га белгиланган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси шу йилнинг 4-12 октбярь кунлари 2014 йили Мянмада бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этади. Ўзбекистон ёшлари саралаш баҳсларининг «А» гуруҳида Қатар, Туркманистон, Ҳиндистон ва Непал ёшлар терма жамоаларига қарши баҳс олиб борадилар. «А» гуруҳи баҳсларига эса, Қатар мезбонлик қилади.

Дарвозабонлар: Шерзодбек Абдураимов, Хусан Олимжонов, Ботирали Эргашев.
Ҳимоячилар: Эргаш Исмоилов, Фирдавс Абдусалимов, Аббос Отахонов, Виктор Григорьев, Азизбек Мамазоитов, Улуғбек Худойбердиев, Достон Шабанов, Достон Турсунов.
Ярим ҳимоячилар: Нажмиддинов Нормудов, Миржамол Қосимов, Бобур Давлатов, Рамзиддин Тўхтаназаров, Сардор Азимов, Маҳсуд Маҳмудов, Дурбек Камолов, Наримон Ҳасанов.
Ҳужумчилар: Игорь Рогованов, Андрей Сидоров, Элдор Шомуродов, Забиҳилло Ўринбоев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика