Latest news

00:00"Атлетико" — "Барселона". Марказий ўйин учун таркиблар маълум  8 23:48Журналист Элиас: "Бюджети 1,1 млрд евро бўлган "Реал" устози Анчелотти 72 соатлик танаффуссиз ўйиндан шикоят қилди. Бюджети 200 млн евродан кам бўлган "Бетис" ҳозиргача 11та шундай ўйин ўтказди"  10 23:33Миржалол Қосимов: "Рақибимиз баҳсни уч нафар марказий ҳимоячи билан бошлашимизни кутмаган эди"  6 23:31Англия лига кубоги. "Ньюкасл" финалда "Ливерпуль"ни мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  29 22:55"Лестер" — "Манчестер Юнайтед". 15 ва 19-ўриндаги жамоалар ўртасидаги ўйин учун таркиблар маълум  3 22:36Эрон Про лигаси. "Истиқлол" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди, Машарипов тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:20Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" сафарда ғалаба қозонди, "Пахтакор" эса Олмалиқда ютқазди  5 21:58А Серия. "Рома" Довбикнинг голи эвазига "Кальяри"ни мағлуб этди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  20 21:55"Ризеспор" баёноти: Ҳусниддин Алиқуловнинг бурни ва яноқ суягида синиш аниқланди  23 21:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Пахтакор"дан устун келди  81 21:50Гризманнинг "Лос-Анжелес" билан музокаралари ривожланган босқичда, француз оилавий сабабларга кўра МЛСга йўл олади. "Атлетико" бунга қаршилик қилмайди  0 21:28Суперлига. Голларга бой ўйинда "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  81 21:25Озарбайжон чемпионати. "Сумқайит" меҳмонда етакчилардан бирини мағлуб этди, Абдихолиқов ғалаба голини урди!  12 21:02Февзи Давлетов: "Бор масъулиятни мураббийлар штаби зиммасига оламан"  11 20:45Ҳаким Фузайлов: "Ҳозирча хулосалар учун эрта"  5

Европа лигаси. "Иртиш" кейинги босқичда! News

Европа лигаси. "Иртиш" кейинги босқичда!

Қозоғистоннинг "Иртиш" клуби Европа лигаси 1-саралаш босқичидан муваффақиятли ўтди.

Икки нафар ҳамюртимиз тўп тепаётган "Иртиш" Болгариянинг "Левски" клубини жавоб ўйинида 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўтган ҳафта бўлиб ўтган ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилганди.

Бугунги баҳсдаги ҳисобни ҳамюртимиз Камолиддин Мурзоев очди. Орадан кўп ўтмай Улуғбек Бақоев пенальтидан гол урди - 2:0. Учрашув айнан мана шу ҳисоб билан тугади ва "Иртиш" 2-саралаш босқичига йўл олди.

2-саралаш босқичида "Иртиш" Босния ва Герцеговинанинг "Широки Бриег" клуби билан ўйнайди. Ўйинда 18 ва 25 июль кунлари бўлиб ўтади.

"Иртиш" Павлодар Қозоғистон – "Левски" Болгария 2:0 (2:0, 0:0)
11 июль, «Марказий» стадион
Голлар:
1:0 – 6 Мурзоев, 2:0 – 13, пенальти Бақоев. 
Иртиш Павлодар – Котляр, Куцера, Кулибали, Чернишов, Говедарица (Чичулин, 58), Шомко, Юрин (Шабалин, 73), Мухуддинов, Камолиддин Мурзоев (Аяганов, 90), Иванов, Улуғбек Бақоев.
Левски – Илиев, Везалов, Старокин, Мюлдер, Ангелов, Мендес Родригес, Рамон (Велев, 46), Димов, Брю, Жоау Силва (Базиле, 46), Криштовау.
Огоҳлантиришлар: Говедарица (21), Котляр (31), Мухуддинов (35), Иванов (64), Бақоев (67), Мюлдер (72), Илиев (74), Шабалин (78).
Четлатиш: Димов (12).


Бугун Тошкент вақти билан соат 21:00да "Актобе" - "Гандзасар" (Арманистон) учрашуви бўлиб ўтади. Ушбу жамоаларнинг дастлабки учрашувида "Актобе" сафарда 2:1 ҳисобида зафар қучганди. Ушбу жуфтлик ғолиби кейинги босқичда Норвегиянинг "Ходд" клуби билан куч синашади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика