Latest news

02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  2 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  25 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  2 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  2 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  7 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  5

Европа чемпионатлари тарихи: Евро-2000 News

Европа чемпионатлари тарихи: Евро-2000

"Кўҳна қитъа" чемпионатлари тарихи билан таништиришда давом этамиз.

2000 йили бўлиб ўтган Европа чемпионати турнир тарихидаги ўн биринчиси бўлди. Мусобақа илк маротаба икки мамлакатда бўлиб ўтди. Бу 16 та терма жамоа иштирок этган иккинчи турнир эди.

Чемпионат олдидан УЕФА қоидаларга бироз ўзгартириш киритади: гуруҳ босқичидан сўнг сариқ ва қизил карточкалар бекор қилинган.

Турнирда финалда Италияни 2:1 ҳисобида мағлуб этган Франция терма жамоаси ғолибликни қўлга киритган. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, финалда Давид Трезеге томонидан киритилган "олтин гол" Европа чемпионатлари тарихидаги энг сўнггиси бўлиб қолган.


Гуруҳлардаги ўйинлар:

А гуруҳида турнирнинг амалдаги чемпиони - Германия терма жамоаси фақатгина бир очко ишлай олган ва гуруҳда қолиб кетган. Англия терма жамоаси вакиллари эса ҳал қилувчи ўйинда руминияликлардан кераксиз голни ўтказиб юборадилар ва гуруҳда қолиб кетадилар. 3 тур якунларига кўра Португалия ва Руминия кейинги босқичга йўл олади.

Б гуруҳида ўйинларни ишончли ўтказга Италия терма жамоаси ғолибликни қўлга киритган. Иккинчи ўрин эса туркияликларга насиб қилган. Мезбон Бельгия ва гуруҳ фаворитларидан бири ҳисобланган Швеция гуруҳда қолиб кетган.

С гуруҳи эса энг чигал вазият юзага келган гуруҳ бўлган. Барча жамоа камида бир маротаба мағлуб бўлган. Якунда эса Испания ва Югославия терма жамоалари плей-офф масаласини ижобий ҳал қила олганлар. Норвегия ва Словения терма жамоалари учинчи ва тўртинчи ўринларни қўлга киритганлар.

Д гуруҳида Голландия ва Франция терма жамоалари чорак финалга чиқишган. Чехия ва данияликлар иккинчи турданоқ курашни тўхтатишганди.


Қолган натижалар:

Чорак финаллар:

Португалия - Туркия 2:0

Испания - Франция 1:2

Голландия - Югославия 6:1

Италия - Руминия 2:0


Ярим финаллар:

Португалия - Франция 1:2

Голландия - Италия 0:0 (пен. 1:3)


Финал:

Франция - Италия 1:1 (қўшимча таймда 1:0)


Чемпион: Франция

Иккинчи ўрин: Италия

Учинчи ўринлар: Голландия, Португалия.


Тўпурарлар:


Патрик Клйюверт ва Саво Милошевич (5 тадан гол)



Аввалги чемпионатлар:

Европа чемпионатлари тарихи: Евро-1960

Европа чемпионатлари тарихи: Евро-1964

Европа чемпионатлари тарихи: Евро-1968

Европа чемпионатлари тарихи: Евро-1972

Европа чемпионатлари тарихи: Евро-1976

Европа чемпионатлари тарихи: Евро-1980

Европа чемпионатлари тарихи: Евро-1984

Европа чемпионатлари тарихи: Евро-1988

Европа чемпионатлари тарихи: Евро-1992

Европа чемпионатлари тарихи: Евро-1996

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика