Latest news

16:03"Насаф" 3 та позицияга легионер олиб келади  2 15:41Ҳожимат Эркинов собиқ клуби ҳакамларни сотиб олишда айбланиб чемпионатдан четлаштирилди  2 15:15Суперлига-2025. Биринчи даврада мураббийлар томонидан айтилган фикрлардан сара иқтибослар   1 15:01"Олимпик" вакиллари 2 ойдан бери маош олишмаяпти  3 14:53"Олимпик"ка бош мураббий тайинланди  5 14:33Маскерано: "Мен учун Месси – футбол тарихидаги энг яхши футболчи"  10 14:05ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди  20 13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  2 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  6 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  1 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  13 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  4 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  23 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  1

Европа чемпионатлари тарихи: Евро-1980 News

Европа чемпионатлари тарихи: Евро-1980

"Кўҳна қитъа" чемпионатлари тарихи билан таништиришда давом этамиз.
6-Европа чемпионати 1980 йилнинг 11-22 июнь кунлари Италия майдонларида бўлиб ўтган. Ўтган чемпионатлардан фарқли равишда ўша турнирда илк маротаба финал босқичида 8 та терма жамоа иштирок этган. Бундан ташқари илк маротаба мезбон мамлакат саралаш ўйинларисиз финал босқичига йўлланма олган.

Мусобақанинг ўзи ҳам бошқача форматда ўтказила бошланган: 8 та терма жамоа 4 тадан иккита гуруҳга бўлинган. Биринчи ўрин эгалари финалда, иккинчи ўринни қўлга киритган терма жамоалар эса бронза медали учун курашда тўқнаш келганлар.

Умумий қилиб айтадиган бўлсак, ушбу турнир Европа чемпионатлари тарихида энг зерикарлиларидан бири сифатида ёдда қолган. Жамоалар эҳтиёткорликлари, кам сонли мухлислар ва трибуналардаги тартибсизликлар бунга мисол.

"А" гуруҳида ГФР, Чехословакия, Голландия ва Греция терма жамоалари ўрин олган гуруҳдан ГФР ва Чехословакия терма жамоалари мос равишда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаганлар.
"Б" гуруҳида эса Бельгия, Италия, Англия, Испания терма жамоаларидан дастлабки иккитаси биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритганлар.

Шу тариқа учинчи ўрин учун бўлиб ўтган ўйинда Чехословакия ҳамда Италия терма жамоалари асосий вақтда 1:1 ҳисобини қайд этганлар. Пенальтилар сериясида эса омад Чехословакия терма жамоасига кулиб боққан ва айнан улар чемпионатнинг бронза медалларини қўлга киритганлар.

Финалда эса ГФР Бельгияни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Евро-1980 ғолибига айланган.



Клаус Аллофс - чемпионат тўпурари (3 та гол)


Аввалги чемпионатлар:

Европа чемпионатлари тарихи: Евро-1960

Европа чемпионатлари тарихи: Евро-1964

Европа чемпионатлари тарихи: Евро-1968

Европа чемпионатлари тарихи: Евро-1972

Европа чемпионатлари тарихи: Евро-1976

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика