Latest news

03:05“Интер Майами” или бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист жиро этди  15 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  0 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  31 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  29 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  36 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  28 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2

"Евро-2020 кундалиги". Ҳужумкор ўйин кўрсатадиган Дания хотиржам Уэльсга қарши (ўйин ҳақида) News

"Евро-2020 кундалиги". Ҳужумкор ўйин кўрсатадиган Дания хотиржам Уэльсга қарши (ўйин ҳақида)

Бугундан бошлаб Европа чемпионатида нимчорак финал ўйинлари старт олади.

Энди бундан бундан буён ютган жамоа қолиб, юрқазгани уйига қайтаверади. Бугунги кунга белгиланган икки учрашувнинг дастлабкиси Уэльс — Дания терма жамоалари иштирокида ўтказилади. 

Ушбу терма жамоалар гуруҳ босқичида 2-ўринни олиб кейинги босқичга чиқишди. 

Уэльс терма жамоаси ҳақида

Ушбу терма жамоани ўтган Европа чемпионатида чорак финалга қадар етиб келиб, Португалияга мағлуб бўлганини эсласангиз керак. Жамоа мазкур Еврода "A" гуруҳидан ўз иштирокини бошлади. 

Дастлабки турда Швейцарияга қарши майдонга тушган уэльсликлар дуранг ўйнашга муваффақ бўлди. Ўша ўйинда Уэльс ўйин бобида швейцарияликлардан ортда қолди. Европа чемпионатининг иккинчи ўйини сифатида ёдда қолган учрашув бироз зерикарли бўлган эди. 

Кейин турда эса Уэльс Туркияга қарши ўйин ўтказди. Балки туркияликларнинг ўйини ёки бирор бошқа сабаб — Уэльс ўша ўйинда чинакамига устунликка эга бўлди. Баҳснинг дастлабки дақиқалариданоқ Бэйл — Рэмзи жуфтлиги Туркия ҳимоясини бузиб ташлади. Рэмзи бир неча бор яккама-якка вазиятлардан унумли фойдалана олмади. Аммо барибир кейинчалик ўз мақсадига эриша олди — бу гол ҳам яккама-якка вазиятдар урилди. Ўйин сўнггида ҳам Уэльснинг кўрсатган ўйини Туркияникидан кучли бўлди. 

3-турда Уэльс Италияга қарши ўйнади. Италия ҳам, Уэльс ҳам 2-турдан кейин нимчорак финалга чиқишларини аниқ қилиб олишган эди. Италия таркибда бир неча ротацияларни амалга оширди. Гарчи ушбу баҳс зерикарлироқ бўлса-да, Италия ғалабага эришди.

Дания терма жамоаси ҳақида

Бу терма жамоанинг 1-тур ўйинини кўпчилик бир Эриксен воқеаси билан яхши эслаб қолган бўлса керак. Биргина шу ҳолат барчанинг эътиборини ўзига торта олган эди. Лекин ўша баҳсда Дания мағлуб бўлган — Финляндия терма жамоасига. Ўйинда 90 дақиқа Дания устун бўлиб турди. Бир неча бор хавфли ҳужумлар уюштиришга ҳам муваффақ бўлди. Лекин натижа томонлама данияликлар мағлуб бўлишди ўша куни. Ҳатто Дания ўша баҳсда пенальтидан ҳам гол ура олмади. 

2-турда Дания Бельгияга қарши баҳс олиб борди. Шу ўйинни данияликлар жуда ҳам ажойиб бошлашди. Дастлабки 15 дақиқада Дания Бельгияни жарима майдончаси ичига "қамаб қўйди". Бир қатор ҳужумлар билан рақибларини шошириб қўйишди. Иккинчи бўлимда ҳам хавфли ҳужумлар ташкил эта олган Дания ўз дарвозасида 2 бор гол қўйиб юборди. Жамоа бир бор Бельгия дарвозасини ишғол қилди. Аммо якунда барибир данияликлар 3 очкодан маҳрум бўлишди. 

3-турда Россия билан ўйинда Дания яна илк дақиқаларданоқ ташаббусни қўлга олиб, олдинга борди. Ҳатто Россия ўйиннинг дастлабки 15 дақиқасида майдон чизиғининг Дания дарвозаси жойлашган қисмига ўта олмай қолди. Ўша ўйин тақдирини Даниянинг узоқ масофадан берган зарбалари ҳал қилди деса бўлади. Россия эса бир марта гол урди, шу ҳам пенальтидан.

Хулоса

Ортда қолган ўйинлардан келиб чиқиб Уэльснинг ўйинин таҳлил қилсак, жамоа ўзидан кучли терма жамоаларга қарши эҳтиёткорроқ ва ҳимоявийроқ ўйнагинини кўриш мумкин. Бу нарса 1- ва 3-турларда кўриниб қолди. 2-турда Туркияга кўрсатган ўйини эса уларнинг нималарга қодир эканлигини кўрсата олди, қайсидир бир маънода.

Дания эса юқорида тарифланганидек ўйинни ўз назоратига олишни истайди. Ҳужумлар ташкил этиш бобида ҳам шундай. Жамоада ажойиб комбинацион ўйин ва узоқ масофадан зарба берадиган футболчилар йиғилган. Бу нарса ўтган 3 турда яққол кўринди.

Уэльс — Дания қарама-қаршилигида фаворит данияликлар. Агар натижа эмас, балки ўйин эътибори билан олиб қаралганда шундай. Аслида, натижа жиҳатдан катта фарқ йўқ. Хусусан, икки терма жамоа ҳам ўз гуруҳларида 2-ўринни эгаллашган. Очколар бобида Уэльс бир очкога устун. Шу боис катта фарқ йўқ деса ҳам бўлади. Мазкур ўйинда Роб Пейж шогирдларига осон бўлмайди. Бэйл ва Рэмзининг ўйини ҳам катта нарсани ҳал қилиши мумкин. Каспер Хьюлманд туза олган жамоавий ўйин эса Данияга катта устунлик беради. 

Қадрли мухлис, сиз мазкур учрашувда қайси терма жамоа ғалаба қозонади деб ўйлайсиз?

Author : Og'abek Samisov
Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика