Latest news

02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  2 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  25 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  2 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  2 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  9 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  5

ЕВРО-2016. Ўйинлар қайси стадионларда бўлиб ўтади? ФОТО News

ЕВРО-2016. Ўйинлар қайси стадионларда бўлиб ўтади? ФОТО

Европа чемпионати бошланишига бир ойдан камроқ вақт қолди.

10 июнь куни Франция ва Руминия терма жамоалари ўртасидаги очилиш учрашуви бўлиб ўтади. Бир қатор футбол юлдузлари Франциядаги қитъа чемпионати ҳақида ўйлашни бошлаб юборишди.

Кўҳна қитъанинг бир йўла 24та жамоаси Европа чемпионатида иштирок этади. Албания, Исландия, Шимолий Ирландия, Словакия ва Уэльс каби жамоалар Еврода дебют қилишади.

ЕВРО-2016 ўйинлари Франциянинг 10та шаҳрида бўлиб ўтади. Биз мусобақа учрашувлари ўтказиладиган 10та стадион ҳақида маълумот берамиз.


"Стад-де-Бордо" (Бордо)
Бордо шаҳридаги "Стад-де-Бордо" стадионининг очилиш маросими 2015 йилнинг май ойида бўлиб ўтди.

"Стад-де-Бордо"
Сиғими:
42000
Стадион эгаси: "Бордо" клуби
Очилган сана: 2015 йил май ойи
ЕВРО-2016даги ўйинлар: Гуруҳ босқичининг тўртта ўйини ва битта чорак финал учрашуви.



"Феликс Боллар-Делелис" (Ланс)
ЕВРО-2016дан олдин "Феликс Боллар-Делелис" қайта таъмирланди.

"Феликс Боллар-Делелис"
Сиғими:
35000
Стадион эгаси: "Ланс" клуби
Очилган сана: 1933 июнь ойи
Қайта таъмирлашдан кейин очилган сана: 2015 август ойи
ЕВРО-2016даги ўйинлар: Гуруҳ босқичининг учта ўйини ва битта нимчорак финал учрашуви



"Пьер Моруа" (Лилль)
2012 йил август ойида очилган "Пьер Моруа" стадионида ҳаракатланувчи том бор.

"Пьер Моруа"
Сиғими:
50000
Клуб эгаси: "Лилль" клуби
Очилган сана: 2012 йил август ойи
ЕВРО-2016даги ўйинлар: Гуруҳ босқичининг тўртта ўйини, битта нимчорак ва битта чорак финал учрашуви



"Стад-де-Лион" (Лион)
"Лион"нинг янги стадиони ҳисобланган "Стад-де-Лион" 2016 йил январь ойида очилади.

"Стад-де-Лион"
Сиғими
: 59000
Клуб эгаси: "Лион" клуби
Қайта таъмирлашдан кейин очилган сана: 2016 йил 9 январь
ЕВРО-2016даги ўйинлар: Гуруҳ босқичининг тўртта ўйини, битта нимчорак ва битта ярим финал учрашуви



"Велодром" (Марсель)
"Велодром"нинг реконструкцияси 2014 йилда ўз якунига етган.

"Велодром"
Сиғими:
67000
Стадион эгаси: "Марсель" клуби
Очилган сана: 1937 йил июнь ойи
Қайта таъмирлашдан кейин очилган сана: 2014 йил октябрь ойи
ЕВРО-2016даги ўйинлар: Гуруҳ босқичининг тўртта ўйини, битта чорак ва битта ярим финал учрашуви


 
"Стад-де-Нис" (Ницца)
"Стад-де-Нис" 2013 йил сентябрь ойида фойдаланишга топширилган.

"Стад-де-Нис"
Сиғими:
35000
Стадион эгаси: "Ницца" клуби
Очилган сана: 2013 йил сентябрь ойи
ЕВРО-2016даги ўйинлар: Гуруҳ босқичининг учта ўйини ва битта нимчорак финал учрашуви



"Парк-де-Пренс"
"Парк-де-Пренс" стадионида ҳозирга қадар Еврокубокларнинг 6та финали бўлиб ўтган.

"Парк-де-Пренс"
Сиғими:
45000
Стадион эгаси: "Пари Сен-Жермен"
Очилган сана: 1972 йил май ойи
ЕВРО-2016даги ўйинлар: Гуруҳ босқичининг тўртта ўйини ва битта нимчорак финал учрашуви



"Стад-де-Франс" (Сен Дени)
1998 йилги Жаҳон чемпионатидан олдин қуриб битказилган "Стад-де-Франс" стадионида Евро-2016 финали бўлиб ўтади.

"Стад-де-Франс"
Сиғими:
80000
Стадион эгаси: Франция терма жамоаси
Очилган сана: 1998 йил январь ойи
ЕВРО-2016даги ўйинлар: Гуруҳ босқичининг тўртта ўйини, битта нимчорак финал, битта чорак финал ва финал учрашуви



"Жоффруа Гишар" (Сент Этьен)
"Сент-Этьен" клубининг стадиони ҳисобланган "Жоффруа Гишар" 1931 йилда очилган.

"Жоффруа Гишар"
Сиғими
: 42000
Стадион эгаси: "Сент-Этьен"
Очилган сана: 1931 йил сентябрь ойи
ЕВРО-2016даги ўйинлар: Гуруҳ босқичининг уч ўйини ва битта нимчорак финал учрашуви



"Стадьом-де-Тулуз" (Тулуза)
ЖЧ-1938дан олдин очилган "Стадьом-де-Тулуз" ЕВРО-2016 ўйинларини қабул қиладиган энг “кекса” стадион бўлади.

"Стадьом-де-Тулуз"
Сиғими:
33000
Стадион эгаси: "Тулуза" клуби
Очилган сана: 1937 йил
ЕВРО-2016даги ўйинлар: Гуруҳ босқичининг уч ўйини ва битта нимчорак финал учрашуви


 

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика