Latest news

00:00Миллатлар лигаси. Норвегия Қозоғистонни, Англия эса Ирландияни яксон қилди ва бошқа натижалар  20 23:53Миллатлар лигаси. Италия — Франция, Исроил — Бельгия ўйини учун таркиблар маълум  0 23:26Александер-Арнольд "Реал" учун АПЛдаги энг юқори маошдан воз кечди  9 22:38Рамос "Реал"га қайтадими?  3 22:06Канте Ла Лига топ клубига ўтиши мумкин  3 20:55Неймар "Сантос" билан келишувга эришди ва "Ал Ҳилол" билан шартномани бекор қилишни муҳокама қилмоқда  3 20:28"Барселона" Шенсни билан шартномани узайтириши мумкин  6 19:57"Реал" агар Дэвисни харид қилса, Гутьерресни "Жирона"дан сотиб олмайди  0 19:25"Милан" "Реал" футболчисига қизиқмоқда  4 18:53Футзал. 2-турга старт берилди  1 18:16Кейн АПЛга кичик ўзгартириш киритиш кераклигини айтди  0 17:59Ямаль "Сельта"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушмаслиги мумкин  10 17:37Беллингем нимадан норози?  10 17:21Назорат ўйини. "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб қилди  1 16:46Суперлига-2024 рамзий термаси эълон қилинди  11

"Эвертон"нинг яна бир фиаскоси: Данжума клуб учун тиббий кўрикдан ўтди ва суратга тушди, сўнгра эса "Тоттенхэм"га йўл олди News

"Эвертон"нинг яна бир фиаскоси: Данжума клуб учун тиббий кўрикдан ўтди ва суратга тушди, сўнгра эса "Тоттенхэм"га йўл олди

Уни илиб кетишди.


"Эвертон"нинг қийинчиликлари давом этади: клуб хавфли ҳудудга тушди, душанба куни эса Фрэнк Лэмпардни истеъфога чиқарди ва зудлик билан янги мураббий изламоқда. Бундан ёмони бўлмайдигандек туюлганди, аммо янги ёқимсизлик сешанба куниёқ рўй берди – тўлақонли келишувга эришилган трансфер барбод бўлди.

"Эвертон" "Вильярреал"нинг нидерландиялик ҳужумчиси Арно Данжуманинг ўтиши борасида келишувга эришди. Схема бўйича ҳам келишувга эришилди: харид қилиш ҳуқуқисиз ярим йиллик ижара. Форвард дам олиш кунларида керакли барча тиббий кўриклардан ўтди ва ҳатто клуб медиаси учун суратга ҳам тушди.

Арно шунингдек твиттерда клубини ўзгартиришига ҳам шама қилди.



"Эвертон"нинг Арно ижарасини душанба ёки сешанба куни эълон қилиши кутилган эди. Аммо, Данжума сешанба куни Лондонга йўл олди – уни "Тоттенхэм" илиб кетди. Ҳа, Ливерпулдаги тиббий кўрикдан сўнг!

The Guardian нидерландияликни Англия футбол ассоциациясига топшириладиган қоғозни тўлдиришдан бош тортгани, уни "Эвертон"даги ноаниқлик қониқтирмаганини ёзди.

Sky Sports қўшимча қилди: Данжума олдинроқ АПЛнинг 19-ўриндаги жамоасига ўтишга розилик билдиргани ва қаерга кетаётганини жуда яхши тушунган. У "Эвертон" сабаб бошқа кўплаб яхши таклифларни рад этган.

Демак, бунга катта эҳтимол билан Лэмпарднинг истеъфоси сабаб бўлган: айнан Фрэнк Арнонинг "Эвертон"га трансферига туртки берган деб ҳисобланмоқда. "Тоттенхэм"даги бош инсайдерларнинг хабар беришича, ўйинчининг агенти Лэмпарднинг истеъфосидан сўнг Лондон клубига чиққан ва ҳужумчининг хизматларини таклиф этган.


Данжума – "Вильярреал"нинг ўтган йилдаги юлдузи. Бу мавсумда эса муваффақиятсиз ўйнади ва АПЛга қайтишни хоҳлади 

Данжума ўтган мавсум "Вильярреал" етакчиси эди: Унаи Эмери Арнони тоза форвард позициясига ўтказди, нидерландиялик эса барча мусобақаларда 16та гол урди ва клубнинг энг яхши тўпурарига айланди. Данжуманинг ҳам катта ёрдами сабаб кичик бир испан шаҳри жамоаси Чемпионлар лигаси ярим финалигача борди.



Бундай муваффақиятлар фонида ўйинчига топ-клублар қизиқиш билдиришди. Баҳордаёқ ҳатто "Ливерпуль"нинг қизиқиши ҳақида гаплар бўлди. Аммо, Арнонинг жорий мавсумдаги ишлари унчалик зўр эмас: Ла Лигада фақатгина "Осасуна" дарвозасига дубль, яна иккитадан гол Конференциялар лигаси ва Испания кубогида. Данжума 2023 йил захирага (чемпионатда 1 дақиқа) мустаҳкам ўрнашди.

Албатта, "Вильярреал" Данжуманинг сотувига қизиқмоқда, аммо уни бир ярим йил олдин "Борнмут"дан 23,5 млн евро эвазига харид қилишган. Испан клуби тахминан шунча пулга уни сотишни хоҳлайди. Қишда "Эвертон" ва "Борнмут"га қайтиш вариантлари пайдо бўлди – футболчининг ўзи ҳам интервьюсида Премьер-лигада ўйнаш хоҳишига шама қилди. Ливерпуль клуби ва Лэмпард қатъиятлироқ кўринишди.

"Эвертон"га тезда ҳужумни кучайтириш керак эди – Доминик Кэлверт-Льюин ва Нил Мопе Премьер-лигада атиги биттадан гол уришди. Аммо, якунда янги ҳужумчи Данжума бўлмайдиган бўлди. Арно учун "Тоттенхэм"да ҳужумнинг чап қанотида ҳам, марказида ҳам рақобатчилар етарли – Ришарлисон ва Сон Хён Мин (шунингдек Лукас Моура ва Брайан Хиль ҳам бор).

Ижтимоий тармоқлардаги "Эвертон" мухлислари ҳайратда: агар мавсумнинг қолган қисмида захирада ўтирсанг, нега ижарага кетиш керак?


"Эвертон" шунингдек бош иқтидоридан айрилиши мумкин – уни "Ньюкасл" ўзига оғдирмоқда


Биз "Эвертон"нинг муаммоларидан четга чиқдик, аммо улар Данжуманинг трансфери билан тугаб қолгани йўқ. Ёш ҳужумчи Энтони Гордон учун "Ньюкасл" турибди. "Челси" ёзда "Эвертон" тарбияланувчиси ва ливерпуллик йигитча учун катта пул (+60 млн фунт ҳақида гаплар бўлди) таклиф қилди, аммо Гордон ўзининг жонажон клубида қолди.



Гордон ҳаттоки муаммоли мавсумда ҳам ёмон ўйнамаяпти: у Демарай Грэй билан клубнинг энг яхши тўпурарлиги мақомини бўлишиб турибди (АПЛда 3тадан гол). Аммо, ўйинчи жаҳон чемпионатидан кейин касал бўлди ва 2023 йил Премьер-лигада атиги 21 дақиқа ўйнади.

"Эвертон" мухлислари эса Энтонидан барибир норозилар – улар яқинда ўйиндан сўнг футболчининг машинасини ўраб олишди ва "Сен либосни кийишга нолойиқсан" деб бақиришди. Ливерпуллик йигитчага маҳаллий мухлислардан бундай нарсаларни эшитиш ёқимсиз бўлган бўлса керак. Ҳаттоки Лэмпард ҳам Гордоннинг ёнини олди – мураббий мухлислардан бундай қилмасликни сўради.

Аммо, трансфер ойнаси очилиши билан Гордоннинг клубини ўзгартириши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар чиқди, бу эса ҳаттоки қишки трансферлардан пул керак бўлган "Эвертон"нинг манфаатларига ҳам тўғри келади. Кўпроқ ўйинчига "Ньюкасл" қизиқиш билдирмоқда, гарчи "Челси" ҳали ҳам мақсадидан қайтмаган бўлса-да. Клублар ҳали ёш ўйинчининг нархи борасида келишувга эришишмади, аммо Sky Sports 40 млн евро "Эвертон"ни қониқтиради деб ҳисобламоқда.



Қизиғи, Данжума Гордоннинг ўрнини тўғридан-тўғри эгаллаши мумкин эди, аммо якунда Ливерпулнинг "кўк" жамоаси иккисини ҳам йўқотиш хавфи остида. Жейми Каррагер ҳам бир кун олдин "Эвертон"ни "мамлакатдаги энг ёмон бошқариладиган клуб" деб атагани бежиз эмас.


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика