Эшитдик-да: “Андижон”нинг асосий футболчиси Хебай ва бошқа футболчилар тез орада жамоани эркин агент сифатида тарк этиши мумкин
17 jun 2023 10:47
News
Эшитдик-да: “Андижон”нинг асосий футболчиси Хебай ва бошқа футболчилар тез орада жамоани эркин агент сифатида тарк этиши мумкин
Маълумотларга кўра, “Андижон” жамоаси легионерлари, хусусан Суперлигада жорий мавсум кашфиёт футболчига айланган албаниялик ҳужумчи Рубен Хебай клубга огоҳлантириш хати юборган. Унга кўра, футболчи агарда 3 ойлик маошини олмаган тақдирда футбол клубига расмий мурожаат билан чиқиб, жамоага огоҳлантириш хати юборади ва қоидага кўра клуб хат келган кундан бошлаб 2 ҳафта ичида футболчи олдидаги барча қарздорлик масалаларини ёпиши шарт. Акс ҳолда, берилган муддат ичида клуб қарздорликлардан узилмаса, унда ФИФА қоидаларига кўра клубга огоҳлантириш хатини юборган футболчилар эркин агент мақомида бўлиш ҳуқуқига эга бўлади ва иш берувчи клуб эса шартнома муддатининг охирига қадар бўлган барча молиявий шартларни бажаришига тўғри келади. Шунда “Андижон” клуби футболчилар олдидаги молиявий мажбуриятларини тўлиқ бажаради ва футболчиларидан ҳам айрилиб қолади.
“Андижон” футбол клуби яқин кунлар ичида қарздорликлардан узилмаса, унда Суперлига тур ўйинларигача легионер футболчиларидан айрилиб қолиш эҳтимоли жуда юқори.
Маълумот учун: “Андижон” футбол клуби футболчиларга февраль ойидан буён маош ва мукофот пулларини тўламай келмоқда.
Comments