Latest news

03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  5 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  5 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  57 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  7 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

Эртага "Нефтчи" "Олмалиқ" билан ўйнайди News

Эртага "Нефтчи" "Олмалиқ" билан ўйнайди

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ҳафтанинг пайшанба куни Тошкент йиғинидаги навбатдаги ўртоқлик ўйинини ўтказишини маълум қиламиз.

Андрей Фёдоров шогирдлари 18 февраль куни бўлиб ўтадиган ўйинда “Олмалиқ” жамоасига қарши майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, бу фарғоналикларнинг Тошкентдаги иккинчи ўртоқлик баҳси ҳисобланади. Маълумот ўрнида, “Нефтчи” жамоаси бундан аввал “Қўқон-1912”га қарши ўйин ўтказган ва ўша беллашувда Фёдоров жамоаси 2:1 ҳисобида ғалабага эришган эди.

Баҳром Ҳайдаров бош мураббийлигидаги ўринбосарларимиз ҳам мавсумга қизғин тарзда тайёрланишмоқда. “Нефтчи” ўринбосарларини олдинда 2 та ўртоқлик учрашуви кутмоқда. Ёш фарғоналиклар 20 февраль куни Фарғона шаҳрида “Андижон” ўринбосарларига қарши ўз имкониятларини ишга солишади. Навбатдаги беллашув эса 24 февраль куни Наманганда  “Навбаҳор” ёшларига қарши бўлиб ўтиши режа қилинган.

“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика