Latest news

20:04Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" – "Андижон" (онлайн ҳисоб)  1 20:01Ибрагимович "Милан"даги вазифаси ҳақида маълумот берди  1 19:50Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  16 19:39Фонсека "Милан"нинг кейинги мавсумдаги мақсадини айтди  1 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Қизилқум" – "Андижон". Таркиблар маълум  3 18:50"МЮда ўйнаш осон эмас" — Андре Онана  3 18:31Расман: "Динамо" бразилиялик вингер трансферини эълон қилди  4 18:05Ди Мария фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  2 17:38Кроос Медиалигани ишга туширди, иштирокчилар орасида ўнлаб футбол юлдузлари бор  0 17:11"Ал Насср" ҳимоячиси Европага қайтиш учун маоши сезиларли даражада камайишига ҳам рози  2 16:46"Менинг уйим – фақатгина "Манчестер Юнайтед"  8 16:17"Моуринью миянгизга қандай кириб боришни билади"  1 15:49Винисиус: "Биз Мбаппени эҳтиёт қилишимиз ва ёрдам беришимиз керак"  5 15:16"Пахтакор" стадиони ёпилди, клуб қачон уни таъмирдан чиқаради?  18 14:49Азиз Асимов йўқ пенальтини қўйган. 14-турдаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  12

Эрондан фотомақола: “Локомотив”нинг ғалабасига бағишланади News

Эрондан фотомақола: “Локомотив”нинг ғалабасига бағишланади

Ҳозир Тошкентда зўр бериб ёмғир ёғмоқда.

Кеча Эроннинг Исфаҳон шаҳрида бундан беш бадтар бўлди. Сафарда “Сепахон” меҳмони бўлган “Локомотив” мана шундай қийин об-ҳаво шароитида 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, бу йилги ОЧЛ гуруҳ босқичида дастлабки уч очкони қўлга киритди.

Шу ўринда фотосуратлар орқали “Локомотив”нинг Эронда ўтказган кунларига ва қандай қилиб ғалабага эришганига тўхталишни лозим топдик. Зеро, бу ҳам мухлисларга хуш ёқади деган умиддамиз.

“Локомотив” футбол клуби делегациясини ўз бағрига олган самолёт 13 март куни кундузи соат 10:00да Тошкентдан Исҳафон томон парвоз қилди. Қарийб уч соатлик парвоздан сўнг манзилга етиб бордик ва бизни аэропортда “Сепахон” футбол клуби вакиллари кутиб олишди. У ер бизнинг вақт билан бир ярим соат орқада экан.



“Темирйўлчилар” шаҳар марказига яқинроқ жойдаги Kowsar Hotel меҳмонхонасига жойлашишди. Меҳмонхонадаги шароитлар яхши бўлди. Мураббийлар биринчи куннинг ўзидаёқ машғулот режасини ишлаб чиқишди ва кечки пайт автобусда бутун жамоа бўлиб “Сепахон”нинг қўшимча майдонига йўл олдик.



Биринчи кунги машғулотда оёғида оғриқ ҳис қилгани боис жамоамиз сардори Тимур Кападзе иштирок эта олмади. Шунда ҳамма хавотирга туша бошлади. “Ал Иттиҳод” билан ўйинни айнан жароҳат деб Сервер Жепаров ўтказиб юборганди. Наҳотки, бу сафар Кападзе ёрдам бера олмаса деган хаёлга бордик. Эртаси куни ўйин бўладиган стадионда машғулот бошланганида хайрият Кападзе сафда эди, у бошидан охиригача машғулотда иштирок этди.



Тимур Кападзенинг умумжамоага қайтгани қанчалик хурсанд қилган бўлса, Неманья Яничичнинг елкасидан оғриқ ҳис қилиб ўйинни ўтказиб юбориши шунчалик хафа қилди. Ўйиндан бир кун олдинги машғулотда Яничич алоҳида ўзи шуғулланди. Елкасидаги оғриқ тўхтамади. Кечга бориб эса унинг майдонга туша олмаслиги ойдинлашди.

Натижада “Сепахон”га қарши баҳсда ҳимоя марказидан Шерзод Файзиев билан Ислом Тўхтахўжаев ўрин эгаллади. Қанотларни мос равишда Олег Зотеев билан Салим Мустафоев ёпишди. Бир кун олдинги макшғулотда об-ҳаво анча яхши эди. Ҳатто ўйинолди матбуот анжуманида Андрей Микляев айни футбол ўйнайдиган ҳаво дея айтиб ўтганди.



Лекин ўйин куни шундай бўлишини ким билибди дейсиз. Эрталабдан шаррос ёмғир қуя бошлади. Стадионга кириб борганимизда ёмғир янада зўрайди. Оддий ёмғир эмас, балки кучли шамол аралаш ёмғир. Энди бундан бадтари бўлмаса керак. Расм олай десам, ҳамма ёқ
шалаббо бўлган. Майдонда беш дақиқа турсангиз бўлди, бутунлай ивиб кеасиз. Бунинг устига шамол туфайли ёмғир нуқул одамнинг юзига уради.



Маҳаллий вақт билан соат 16:00да учрашувга старт берилди. Футболчилар ҳали жамоавий расмга тушишга улгурмасданоқ ҳўл бўлиб кетишди. Қолаверса, нафас олиш қийинлашиб қолди. Ёмғир ёққани учун бўлса керак, стадионга жуда кам мухлис келди: бир ярим мингдан сал кўпроқ. Биринчи бўлимнинг ўзида Махарадзе ўзини ёмон ҳис қила бошлади ва мураббийлардан алмаштиришни сўради. Натижада иккинчи бўлимда унинг ўрнига Жепаров ҳаракат қилди.



Ўйиннинг 15-дақиқасида ҳисоб очилди. Бу вазиятда Санжар Шоаҳмедов икки футболчи орасидан тўпни жуда ажойиб тарзда Марат Бикмаевга тўпни етказиб берди. Бикмаев эса ўзининг “сеҳрли” чап оёғида бурама зарба йўллаб гол урди. 87-дақиқада Сардор Мирзаев жамоасининг иккинчи тўпини киритиб, ҳисобни 2:0га етказди. Рақиб ҳақида нима дейиш мумкин? “Сепахон” кўп ҳам кучли кўринмади. Улар билан бемалол ўйнаса бўлади. Ўйинидаги мазмун асосан бразилиялик ҳужумчи Шимбага тўп узатишга қаратилган.



Кечаги баҳсда ҳамюртимиз Фозил Мусаев ҳам қўлидан келганча ҳаракат қилди. Бир вазиятда унинг зарбасидан сўнг гол бўлиши ҳам мумкин эди, лекин Игнатий Нестеров тўпни вақтида қайтариб голнинг олдини олиб қолди. Бир сўз билан айтганда, кеча “Локомотив” жуда қийин ғалабани қўлга киритди. Чунки “темирйўлчилар” рақибдан ҳам кўра, об-ҳаво билан кўпроқ кураш олиб боришди. Шунга қарамай, сафарда ижобий натижа қўлга киритилганидан хурсандмиз.



Умуман олганда, биз кеча майдонга тушган ёки тушмаган – барча футболчи ва мураббийларни ғалаба билан табриклаб қоламиз. “Локомотив”нинг ғалабалари давомий бўлишини сўраб қоламиз. “Локо” сафида ОЧЛда ўзининг учинчи голини урган Сардор Мирзаевга алоҳида раҳмат! У кеча гол уришдан ташқари ўтган йил “Ал Ҳилол”га, бу йил эса “Ал Иттиҳод”га тўп киритганди. “Сепахон”га қарши беллашувнинг “Энг яхши футболчиси” деб топилган Марат Бикмаевни ҳам табриклаб қоламиз.



“Локомотив” ОЧЛнинг дастлабки уч ўйинида беш очкони қўлга киритди, олдинда бизни яна учта баҳс кутиб турибди. Насиб қилса, бу ўйинларни ҳам ижобий якунлаб гуруҳдан албатта чиқамиз.

Хайрулла Холиқов. (Суратлар муаллифники)
















Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика