Latest news

11:20Фабио Каннаваро Суперлига 25-турининг 4 та ўйинини стадиондан кузатади  6 10:51Пролига. Тур аутсайдерлар тўқнашуви билан бошланади  0 10:20"Манчестер Сити" Родрига ўринбосар топди  0 09:54"Манчестер Юнайтед" туркиялик футболчига 90 миллион евро таклиф қилади  1 09:26Гехи учун Италия гранди ҳам курашга қўшилди  0 08:53Суперлига. Бугун 25-тур старт олади  1 08:28ЖЧ-2026 финалидаги чипталар сўнгги жаҳон чемпионатига нисбатан ўн баробар қимматроқ  2 08:01Бугун футзал терма жамоамиз дунёнинг энг зўр жамоаларидан бирига қарши майдонга тушади  2 07:35ЖЧ U-20. Финалчилар маълум  4 03:04Эксперт фикри: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига бориб, шарманда бўлиб қайтиши керак эмас"   6 00:48Ҳарри Кейн Жаҳон чемпионатидаги мақсад ҳақида гапирди  1 00:24Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"  4 23:58Энцо Мареска "Ливерпул"га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракатлари учун жазога тортилди  0 23:37"Милан" ва Emirates ўзаро келишувни расман узайтиришди  0 22:48"Golden Boy" мукофоти учун якуний номзодлар рўйхати маълум бўлди  6

Эрон U-23 терма жамоаси мураббийи: "Тайёргарликдан умуман қониқмаяпман" News

Эрон U-23 терма жамоаси мураббийи: "Тайёргарликдан умуман қониқмаяпман"

Таиландда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатида Эрон терма жамоаси биз билан битта гуруҳда баҳс олиб боради.

Эрон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Ҳамид Эстили журналистларга берган интервьюсида U-23 Осиё чемпионатига тайёргарлик кўнгилдагидек кетмаётгани ҳақида гапирди. 

Маълумот учун, Эрон "C" гуруҳида Ўзбекистон, Хитой ва Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради. Таиланддаги мусобақа 8-26 январь оралиғида бўлиб ўтади ва кучли учликка кирган жамоалар Токио Олимпиадасига йўлланма олишади. 

Ушбу мусобақага тайёргарлик ҳақида эронликлар устози шундай деди: 

- "Шанба куни машғулотларни бошладик, лекин машғулотдан умуман кўнглим тўлмаяпти, чунки барча футболчилар сафимизга келиб қўшилгани йўқ. Федерация билан оғзаки келишувга кўра Эрон чемпионати вақтинча тўхтатиб турилиши лозим эди, лекин ундай бўлмади. Ўйинлар ҳамон давом этяпти. Бунинг устига "Истиқлол" ва "Сепахон" ўз ўйинчиларини терма жамоага қўйиб юбормади". 

- "20 декабрь куни Доҳага учишимиз керак, лекин таркибимиз тўлиқ эмас. Ўйлайманки, Эрон футбол федерацияси вазиятни тўғри тушунган ҳолда тайёргарлик дастуримизга ўзгартириш киритади. Биз жуда кучли гуруҳдан жой олганмиз. Яхши натижа кўрсатиш учун шунга яраша тайёргарлик кўриш керак. Ҳозир барча жамоалар тўлиқ таркиб билан шуғулланяпти, биз эса муаммолар гирдобидамиз". 

Эслатиб ўтамиз, U-23 Осиё чемпионати гуруҳ босқичидан ўрин олган Эрон - Ўзбекистон баҳси 9 январь куни бўлиб ўтади.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика