Latest news

14:20Факт: "Хоразм" 21-асрда меҳмонда "Сўғдиёна"ни ютмаган  0 13:55"Милан" собиқ ҳимоячиси "Юве Стабиа" бош мураббийига айланди  0 13:25Куртуа "Ал Ҳилол" билан дуранг бўйича тушунтириш берди  1 12:58"Хоразм" – "Навбаҳор" ўйини қаерда ўтади?  2 12:36Роналдунинг собиқ термадоши "Ал Насср" бош мураббийи бўлиши мумкин  1 12:09Самарқанд футболида қайта уйғониш даври: Абрамов қурган “Динамо” ҳақида  7 11:53Абдуқодир Ҳусанов – Осиёнинг энг қиммат футболчиларидан бири!  15 11:25АПЛ. Янги мавсум илк турининг марказий учрашуви Манчестерда бўлиб ўтади  6 11:21Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Боливия билан ўйнайди  6 10:39“Реал“ етакчиси билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди  0 10:08“Ал Ҳилол“ “Милан“ футболчиси билан келишувга эришди  3 09:37Алонсо “Реал“даги дебютидан сўнг нималар деди?  21 09:05ЦСКАда мураббийлар алмашинуви. Энди Файзуллаевнинг ЦСКАдаги фаолияти қандай кечади?  8 08:35Пеп Гвардиола: “Бундай шароит ҳеч кимга тўғри келмайди“  2 08:03Шомуродов Туркиянинг қайси жамоаси билан музокара олиб боргани маълум  20

Эркин Бахтиёров "Пахтакор" — "Металлург" ўйинидаги ёрдамчи ҳакам ҳақида: "У Суперлиганинг 2 та тур учрашувларини бошқаришдан четлатилди" News

Эркин Бахтиёров "Пахтакор" — "Металлург" ўйинидаги ёрдамчи ҳакам ҳақида: "У Суперлиганинг 2 та тур учрашувларини бошқаришдан четлатилди"

ЎФA ҳакамлар департаменти бошлиғи Эркин Бахтиёров "Самисов билан" лойиҳасига берган интервюсида Ўзбекистон Суперлигасининг 4-туридан ўрин олган "Пахтакор" — "Металлург" (2:1) учрашувидаги ёрдамчи ҳакамнинг жазоланганлигини айтиб ўтди.

"Ҳа, ёрдамчи ҳакам жазоланди. Бу нарса ОAВда ошкор қилинмади, лекин бу нарсанинг яширадиган жойи ҳам йўқ. У Суперлиганинг 2 та тур учрашувларини бошқаришдан четлатилди ва бу муддат ўтгунча у ҳеч қаерда ҳакамлик қилмайди. Суперлигада 2 та тур ўтганидан сўнг у ҳакам Биринчи лигадан бошлаб ҳакамлик қилишни бошлайди. Кимларгадир бу муддат кам туюлиши мумкин. Лекин вақт нуқтаи назаридан ўлчаб қаралса, ҳар ҳафтада биттадан тур бўлса ҳам бу 1 ой муддат дегани. 1 ой ёки 40 кун муддатга ҳам бориши мумкин. Шундан сўнг Биринчи лига, ўзини яхши кўрсата олса Про лигада ҳам ишлаши мумкин", — дейди Эркин Бахтиёров.

Маълумот учун, ўша ўйиндаги ёрдамчи ҳакам Далер Тиллоев 1-бўлимнинг 23-дақиқасида "Пахтакор" футболчиси Сардор Рашидовга тўп узатилаётган вақтда ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда эканлигини кўрмай қолган ва якунда ҳужум гол билан тугаган эди.



 



Rating: -21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика