Latest news

23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  18 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  38 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  1 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  19 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  41 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  95 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  21 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  8 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0

Эрдўған туғилган вилоят шарафини ҳимоя қиладиган Ҳусниддин Алиқуловнинг янги жамоаси ҳақида нималарни биласиз? News

Эрдўған туғилган вилоят шарафини ҳимоя қиладиган Ҳусниддин Алиқуловнинг янги жамоаси ҳақида нималарни биласиз?

Кеча ўзбекистонлик ҳимоячи Туркиянинг "Ризеспор" клуби билан шартнома имзолади.

"Ризеспор" клуби (тўлиқ номи "Чайкур Ризеспор") Туркиянинг Ризе вилояти жамоаси ҳисобланади. Ушбу минтақа мамлакатнинг шимолий-шарқий қисмида, Қора денгиз қирғоғида қад ростлаган. Бу ном юнончадан олинган бўлиб, "тоғ ёнбағирлари" маъносини англатади. 2021 йилги маълумотларга кўра, провинция аҳолиси 119 828 кишини ташкил этади. Туркиянинг амалдаги президенти Эрдўғаннинг келиб чиқиши ҳам айнан шу ҳудудга тўғри келади.

Клуб 1953 йилнинг 19 май куни мамлакатда Мустақиллик уруши бошланганлигининг 34 йиллиги муносабати билан ташкил этилган. Провинция чой етиштириш далалари билан машҳур бўлгани жамоа номи ва эмблемасида ҳам акс этган. "Чайкур" турк чой ишлаб чиқариш компанияси бўлиб, "чой корхоналари бош бошқармаси" дея талаффуз қилинади.

"Ризеспор"нинг минтақадаги рақобатчиси "Трабзонспор" клуби саналади. Ушбу беллашув Қораденгиз дербиси тарзида ўтказилади. Иккала клуб ҳам географик жиҳатдан бир-бирига яқин. 

"Чайкур Ризеспор" базасининг умумий майдони 7000 квадрат метрни ташкил этади. 

"Ризеспор" 2009/10 йилги мавсумдан бери уй ўйинларини 15558 кишига мўлжалланган "Rize stadium"да ўтказади. Стадионнинг очилиш учрашуви 2009 йилнинг 12 августига тўғри келган, ўшанда клуб "Фенербахче"ни қабул қилган.

"Ризеспор" ўтган мавсумни Туркия Биринчи лигасида ўтказди ва 2-ўрин билан Суперлига йўлланмасини қўлга киритди. 

Жамоа ўтган мавсумдан бошлаб Umbro компанияси либосларидан фойдаланиб келади. Унгача 6 мавсум мобайнида Nike билан ҳамкорлик қилган.

Турк клуби ёзда етти нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди. Шунингдек, яна икки нафар сенегаллик ўйинчининг таркибни тўлдириши кутилмоқда. Алиқуловдан бошқа трансферлар маҳаллий футболчилардан иборат. Улардан бири — Ҳусниддин билан тенгдош ҳамда позициядош бўлган Мустафа Сенгул ҳисобланади. 

Сенгул ўтган мавсум "Сомаспор" шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, Алиқуловнинг позициясида 22 ёшли жамоа сардори Эмирхан Топку, 21 ёшли Анил Яшар, 33 ёшли Синан Османоглу ва 32 ёшли Селим Ай ҳаракат қилади. Уларнинг барчаси маҳаллий ўйинчилар саналади.

"Ризеспор" кўпинча 4-2-3-1 тактикасида ҳаракат қилади. Демак, Алиқулов ҳимоя марказидаги икки ўриндан бирига эгалик қилиши учун беш нафар шериги билан рақобатлашади. Эҳтимол, мураббий Ильхан Палут ҳамюртимиздан таянч зонасида фойдаланиши ҳам мумкин. Ушбу позицияда ҳаракат қиладиган икки нафар футболчи таркибда мавжуд.

Туркия Суперлигаси регламентида легионерлар билан боғлиқ ўзгаришларга мувофиқ, Ўзбекистон фуқароси бўлган бир нафар футболчи легионер ҳисобланмаслиги қайд этилган. Бу ҳам Алиқуловнинг асосий таркибдан жой олиш имкониятини оширади. 

Легионерларнинг асосий қисми африкаликлар ҳисобланади: Иброҳим Олавойин ва Азубуике Окечукву (иккаласи ҳам — Нигерия), Лебоганг Фири (ЖАР), Жон Мэри (Камерун), Фарук Майя (Уганда). Шунингдек, Сржан Граховац (Босния ва Герциговина), Энрико Папа (Албания), Энтони ван ден Херк (Кюрасао) каби хорижликлар мавжуд.

Туркия Суперлигасининг янги мавсуми 11 август куни старт олади. "Ризеспор" 1-турда "Адана Демирспор" меҳмони бўлади. Мазкур учрашув 13 август санасига белгиланган.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика