Latest news

09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  2 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  6 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  11 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  2 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  19 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  2

Эмери собиқ жамоаси "Арсенал"га қарши ўйин олдидан нималар деди? News

Эмери собиқ жамоаси "Арсенал"га қарши ўйин олдидан нималар деди?

"Вильярреал" устози Унаи Эмери Европа Лигаси ярим финалининг биринчи ўйини олдидан "Арсенал" бош мураббийи Микель Артета ва унинг жамоаси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Микель Артета футбол ҳақидаги тасаввурларини ҳаётга татбиқ этмоқда, буни жамоанинг ўйин услубида яққол кўриш мумкин. Артета Хосеп Гвардиоланинг ёрдамчиси бўлган биринчи қадамларидан кўп нарсаларни ўрганди. Шунинг учун у "Арсенал"да ўзини кўрсатиш имкониятини қўлга киритди. Менимча, бу ривожланиш учун ажойиб жой. Таъкидлаш жоизки, "Арсенал" мухлислари клуб рангларини ҳимоя қилиб келган Артетани олдиндан жуда яхши кўришади. У Арсен Венгер бошчилигида ўйнаш бахтига муяссар бўлган ва ишонаманки, испаниялик эга бўлган билимларидан фойдалана олади. Менимча, Артета ва "Арсенал" бу қойилмақом бирлашув", – деди Эмери.

Эслатиб ўтамиз, Эмерининг ўзи "канонирлар"ни 2018 йил майдан 2019 йил ноябргача бошқарган.

"Вильярреал" ва "Арсенал" ўртасидаги Европа Лигасидаги ярим финал қарама-қаршилигининг биринчи учрашуви 29 апрель, пайшанба куни бўлиб ўтади. У Тошкент вақти билан 23:59 да бошланади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика