Latest news

09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  0 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  1 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  0 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  4 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  43 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  5 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  29 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  45 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8

Элдор Шомуродов: "Россия ва Ўзбекистонда ҳамма нарса кетма-кет етти кун ишлайди, Италияда эса одамлар дам олиш кунлари ҳордиқ чиқаришади" News

Элдор Шомуродов: "Россия ва Ўзбекистонда ҳамма нарса кетма-кет етти кун ишлайди, Италияда эса одамлар дам олиш кунлари ҳордиқ чиқаришади"

"Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Ростов"дан "Женоа"га кўчиб ўтганидан кейин қандай қийинчиликларга дуч келгани ҳақида гапирди.

- "Ростов"даги охирги йилни жуда яхши ўтказдим. Кейинги олти ой давомида ўйиним ўхшамади. Бунинг сабаблари бор эди. Бироқ менда Европада тўп суриш истаги бор эди. Бу осон бўлмасди.

Агарда етарлича гол урмасангиз, Европага йўл олиш қийин. Аммо "Женоа" менга ишонди, бунинг учун клубга миннатдорчилик билдираман! Улар мени "Ростов"дан сотиб олишди. Мен бу трансферга рози бўлдим, чунки бу Европада ўйнаш орзуим сари ташланган дастлабки қадам эди. Мен учун топ-клубда эмас, балки таркибига кира олишим мумкин бўлган клубдан ўрин олиш муҳим эди.

Биринчи йил оғир ўтди. Россия ва Ўзбекистонда менталитет ўхшаш, Европада эса бутунлай бошқача. Шу боис, дастлабки икки-уч ой осон бўлмади, лекин кейинчалик кўникишни бошладим. Ҳозирда бу ердагиларнинг фикрларини яхши уқиб оламан.

– Италия маданияти қайси жиҳатлари билан фарқ қилишини айта оласизми? Бу ерда сиз учун нима янгилик бўлди?

– Россия ва Ўзбекистонда ҳамма нарса кетма-кет етти кун ишлайди. Шанба ва якшанба кунлари бу ерда ҳеч ким ишламайди, ҳамма дам олади. Бу ерда буткул ўзгача маданият, ўзгача тил ҳукмрон. Одамларнинг дунёқараши ҳам тубдан фарқ қилади.

- Италия футболи Россия ва Ўзбекистон футболидан нимаси билан фарқ қилади?

- Биринчи навбатда, бу ерда юқори тезлик. Италияда кучли футбол устунлик қилади. Шунингдек, футболчиларнинг маҳорати ҳам юксакроқ", - дейди Шомуродов.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика