Элдор эртага "Трабзонспор"га қарши ўйнайди. Турк клуби сафидаги юлдузларни биласизми?
		
		18 aug 2021 17:55
        News	
	 
				 
				Элдор эртага "Трабзонспор"га қарши ўйнайди. Турк клуби сафидаги юлдузларни биласизми?
"Рим" клуби Конференциялар Лигасига йўлланма олиш учун "Трабзонспор" тўсиғидан ўтиши керак. Мазкур жамоалар ўртасидаги дастлабки тўқнашув эртага Трабзондаги "Шеноль Гюнеш" номидаги ўйингоҳда ўтказилса, жавоб баҳси 26 август куни Римда ўтади.
| Trabzonspor Andreas Cornelius - 64' | Europa Conference League Qualification . Round final 19/08/2021, 23:30 2: 1 Finished | Roma Lorenzo Pellegrini - 55', Eldor Shomurodov - 81' | 
Stadium: Senol Gunes Akyazi Stadyumu
Шу туфайли турк клуби ҳақида қисқача маълумот беришга қарор қилдик. "Трабзонспор" Туркиянинг 6 карра чемпиони ҳисобланади. Сўнгги чемпионлик 1984 йила қўлга киритилган. Айни пайтда "Қораденгиз бўронлари" таркибида бир қатор машҳур футболчилар тўп тепади.
Жервиньо (Кот-д'Ивуар) — 34 ёш, чап қанот вингери. "Лилль", "Арсенал", "Рома", "Парма" клубларида тўп тепган.

Бруно Перес (Бразилия) — 31 ёш, ҳимоячи. "Сонтос", "Торино", "Рома" сингари клублара тўп тепган.

Андреас Корнелиус (Дания) — 28 ёш, марказий ҳужумчи. "Бордо", "Аталанта", "Парма" клубларида ўйнаган.

Марек Гамшик (Словакия) — 34 ёш, ярим ҳимоячи. "Наполи" ва Словакия терма жамоаси тарихида энг кўп ўйин ўтказган футболчи. Неаполь клубида Марадонанинг рекордини янгилаган.

Маълумот учун, "Трабзонспор" — "Рома" учрашуви эртага Тошкент вақти билан 22:30 да старт олади. Мазкур баҳс атрофидаги хабарларни сайтимиз орқали кузатиб боринг.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments