UZ

Сўнгги янгиликлар

12:21АПЛнинг уч клуби Пулишични кузатмоқда  0 12:00Лаосдан гапирамиз  9 11:47Ўзбекистон терма жамоасининг КХДР билан ўйин учун тахминий таркиблари  13 11:26Бундеслиганинг энг яхши тўпурари "Бавария"га ўтишни истамоқда  0 10:51«Реал Мадрид»нинг қишдаги режалари маълум  0 10:18Поль Погба келажаги борасида бир қарорга келди  2 09:42«Манчестер Юнайтед» ПСЖ футболчисини сотиб олмоқчи  0 09:07Клопп Испания жамоасини бошқариши мумкин  3 08:35Ибрагимович 7 кишилик рамзий терма жамоасини тузди  10 07:59Аморим МЮда илк машғулотни ўтказди  2 07:21ЖЧ-2026 саралаш. Бугун терма жамоамиз муҳим учрашувда майдонга тушади  56 03:01Миллатлар лигасининг чорак финалига чиққан барча 8 жамоа номи маълум бўлди  1 02:55Миллатлар лигаси. Роналду иштирок этмаган баҳсда Португалия дуранг ўйнади  6 02:48Миллатлар лигаси. Испания сўнгги дақиқалардаги пенальти эвазига ғалаба қозонди  4 02:15АПЛнинг энг тез югурадиган футболчилари (ТОП 10)  2

Лео Месси. У энди Хелайфининг "кичик шаҳзода"си Янгиликлар

Лео Месси. У энди Хелайфининг "кичик шаҳзода"си

"Мен бир кунда 43 марта қуёш ботишини кузатганман".

Антуан де Сент-Экзюпери ўзининг энг машҳур асарида шундай фикр келтиради. Тасаввурга сиғмайдиган абсурд. Бироқ, бу гап фалсафий қиссадаги фантастик қаҳрамон тилидан айтилган. 

Адабиёт ўз йўлига. Бугун реал ҳаётдаги абсурдлар ҳақида гаплашамиз. 2007 йилги "Олтин тўп" ғолибини тақдирлаш маросимида бош роль "Милан" етакчиси Каканинг чекига тушган. Бразилиялик ўйинчи мукофотни оммага кўз-кўз қилаётган паллада кимдир чиқиб, бугун ундан ортда қолган 20 ёшли аргентиналик келажакда бу совринни 6 марта ютишини айтса, давлат жиннихоналаридан бирига йўлланма бериларди.

Рост, 14 йил муқаддам 6та "Олтин тўп"ли футболчи дунёдаги энг хаёлпараст кишининг Тинч океанидан улканроқ тасаввурига ҳам сиғмасди. Месси эса кишилар хаёлотидаги чегараларни ўзбек ҳокимлари уйларни бузганидек бузиб юборди.

2000 йил. Биласиз, Каталонияга келганида унинг жуссаси тенгдошлариникига нисбатан анча кичик эди. Ўшанда гормонлар танқислиги туфайли ўсмай қолган 13 ёшли йигитча 20 йилдан кейин "Барселона"дан каттароқ номга айланиши ҳақида ўйлаш кулгили эди. Бугун эса Леони инстаграм орқали 246 млн киши таъқиб қилаётган бўлса, клуб 100 млнлик довондан ўтолганича йўқ.

Юқорида аргентиналик чарм тўп устаси кишиларнинг хаёлларини бузиш учун туғилганини айтдик. Мухлислар назарида у "Барса" билан жипслашиб кетган, ҳеч қачон айрилмайдигандек эди. Рост, Месси Каталонияни Росариодан кўпроқ севади. Чунки у ўзини шу манзилда таниди, бутун дунё уни шу нуқтада кашф қилди. Аммо, каттакон темир эшикни кичкина қалит очганидек, бу ҳикоянинг интиҳоси учун ҳам миттигина асос топилди. Лео ортиқ Каталонияда эмас.

Ҳаммаси эртакдагидек

"Пари Сен-Жермен" бир неча соат олдин унинг трансферини эълон қилди. Мазкур хабарни ўқишим билан Экзюперининг "Кичкина шаҳзода"си ярқ этиб кўз олдимга келди. Эртакда шундай саҳна бор: Саҳройи Кабирга тушиб қолган учувчи кимсасиз саҳрода сув топишга кўзи етмай, тушкунликка тушиб қолади. Шу вақт кичик шаҳзода уни олға боришга ундайди ва одамзод масканидан 1000 чақирим нарида булоқ топиб, ҳаётда қолишига кўмаклашади. 

Саноқсиз миллионларни сарфлаб, катта юлдузларни Парижга жамласа ҳам, Чемпионлар Лигасини ютолмаётган Носир ал-Хелайфи саҳродаги учувчига ўхшайди. Лео эса унинг "кичкина шаҳзода"сига айланиб, мақсадига етиштирадигандек гўё...

Фахриддин Рўзиев

Муаллиф :
Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика