Latest news

14:58Кьеза "Ливерпуль"дан кетишни хоҳламоқда  0 14:31"Барселона" де Йонг учун қанча пул хоҳламоқда?  1 13:55ҚПЛ. Яхшибоев киритган тўп йилнинг энг чиройли голи деб топилди  5 13:31МЛСнинг икки клуби Де Брюйне учун курашмоқда  0 12:51"Манчестер Юнайтед" Беллингем билан шартнома имзоламоқчи  1 12:20"Ювентус" "Барселона" юлдузига эга бўлмоқчи  0 11:58"Реал" АПЛдан марказий ҳимоячи олмоқчи  4 11:29"Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ "Атлетико" собиқ ҳужумчиси учун 80 млн евро тўлашга тайёр  0 10:47Трент Александр-Арнольднинг келажаги маълум  2 10:07«Челси» жорий мавсум АПЛда бир дақиқа ҳам ўйнамаган футболчини 40 миллионга сотмоқчи  2 09:31Goal мавсумнинг энг омадли трансферлари рейтингини тузди. Рўйхатдан МЮнинг уч нафар собиқ футболчи жой олди  3 08:55«Сўғдиёна» БААдаги йиғини давомида яна бир Россия жамоасига қарши баҳс олиб боради  1 08:13«Реал Мадрид» Ла Лиганинг навбатдаги турида тарихий натижага эришиши мумкин  8 07:40Бугун ёшларимиз Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради  4 02:40А Серия. "Лацио" "Аталанта"га қарши ўйиннинг 88-дақиқасида тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди. Бергамоликлар биринчи ўринга қайтишди  8

"Эль Класико" олдидан "Камп Ноу"га ўзгача фотосаёҳат News

"Эль Класико" олдидан "Камп Ноу"га ўзгача фотосаёҳат

Бугун Испанияда мавсумнинг энг марказий иккита ўйинидан бири бўлиб ўтади.

Иккинчиси эса худди шу жамоаларнинг иккинчи даврадаги баҳси бўлади. Бугун "Реал" ҳамда "Барселона" ўзаро Мадридда ҳисоб-китоб қилишади. Учрашувга ҳар иккала клуб турнир жадвалидаги қўшҳокмлик билан етиб келишди. Иккала гранд ҳисобида 22 очкодан бор ва фақатгина тўплар нисбати эвазига Хави шогирдлари биринчи ўринда туришибди.

Ҳозир ўйин ёки ўйиндан олдинги фикрларимни баён қилмоқчи эмасман. Балки, азалий рақиблар тўқнашуви олдидан яқиндагина "Барселона" уй стадиони ҳисобланмиш "Камп Ноу"га сафаримизни фотолар ёрдамида сизга ҳавола этмоқчиман. Демак, каталонияликларнинг уй майдонига уюштирилган саёҳатни томоша қилинг ва ўзингиз баҳо беринг.

Real Madrid

Karim Benzema - 12', Federico Valverde - 35', Rodrygo - 90'

LaLiga . Round 9

16/10/2022, 20:15

1
:
3
Finished

Barcelona

Ferran Torres - 83'

Stadium: Estadio Santiago Bernabeu, 62876 spectators

Referee: Jose Sanchez

45'
90'
12'  Karim Benzema
30'  Vinicius Junior
35'  Federico Valverde
35'  Ferland Mendy
75'  Luka Modric
78'  Luka Modric (Eduardo Camavinga)
85'  Vinicius Junior (Rodrygo)
88'  Karim Benzema (Marco Asensio)
88'  Daniel Carvajal (Antonio Ruediger)
90'  Rodrygo
60'  Raphinha (Ferran Torres)
60'  Sergio Busquets (Gavi)
60'  Alejandro Balde (Jordi Alba)
73'  Ousmane Dembele (Ansu Fati)
81'  Gavi
83'  Pedri (Franck Kessie)
83'  Ferran Torres
83'  Robert Lewandowski
90'  Franck Kessie

Стадион худудига кирганингизда катта майдонда мана шу кичик дўкон ва унинг ўнг томонида кичик кафе бор. Сиз стадион ва клуб музейини томоша қилиш учун билет олмасдан туриб ҳам шу ердан "Барселона" либослари ва клуб логоси туширилган атрибуткаларни сотиб олишингиз, шунингдек, бемалол кафеда кофе ёки бирор ичимлик ичиб, тамадди қилиб кетишингиз мумкин. Муҳими сиз "Камп Ноу"да ўтириб тамадди қилган бўласиз)



Стадион 1957 йилда қуриб битирилган ва фойдаланишга топширилган. "Камп Ноу" каталон тилидан таржима қилганда "Янги майдон" маъносини беради. Ушбу ном аренага 2000-2001 йилги мавсумда жамоанинг азалий рақиби "Реал"га қарши беллашувдан кейин берилган.

1998-1999 йилги мавсумда УЕФА стадионга 5 юлдуз мақомини берган. Аммо, 2010 йилда баҳолашнинг янги тизимига кўра ушбу даража 4 юлдузга ўзгартирилган. Аренанинг ҳозирги нома "Spotify Camp Nou". Стадионда футбол ўйинларидан ташқари, машҳур санъаткорлар концерт ҳам беришади. Масалан, поп-мусиқа қироли Майкл Жексон, афсонавий мураббий Сэр Алекс Фергюсоннинг энг севимли қўшиқчиси бўлган Франк Синатра, XX асрнинг энг машҳур опера қўшиқчиларидан бири италиялик Лучано Паваротти, Хулио Иглесиас, Стинг ва яна кўплаб мусиқа санъати усталари шу ерда ўз концертларини беришган.


"Барселона" музейи ва стадионни томоша қилиб чиқиш учун мутасаддилар сизга бир неча хил пакетларни таклиф қилишади. Энг оддий вариантда сиз 31.50 евро эвазига саёҳат қиласиз. Кейинги вариантларда эса қўшимча қулайликлар ва имтиёзлар китирилган. Сиз қайси бирини сотиб олсангиз ҳам ичкарида томоша қилиш вақтингиз умуман чекланмаган. Хоҳласангиз 1 соат, истасангиз 3-4 соат бемалол айланиб юраверасиз.


Клуб расмий сайти орқали стадион ва музейга саёҳат учун билетни онлайн сотиб олиш имконияти мавжуд. Бунда сиз кассадаги жонли навбатдан қутулиб қоласиз ва сизда 10га яқин пакетлар тақдим этилади. Бемалол ҳаммасини кўриб, хоҳлаганингизни танлаб билет сотиб олаверасиз. Билетларни онлайн сотиб олиш учун линк >>>>> "Камп Ноу"га саёҳат.


"Камп Ноу"да одамлар фақат ўйин кунида эмас, бошқа оддий кунларда ҳам гавжум. Сабаби, бу Каталониядаги сайёҳлар энг кўп борадиган жойлар сафига киради. Стадион нафақат Испания, балки бутун Европада энг катта ҳисобланади. Унга 99354 томошабин кетади. Стадион 1995 ва 2008 йилларда реконструкция қилинган.


"Барселона"нинг баскетбол ва футзал жамоалари уй учрашувларини айнан мана шу аренада ўтказишади. Бу "Камп Ноу"нинг чап биқинида жойлашган.


Музей ва стадионга саёҳат мана шу йўлакчадан бошланади. Уёғига махсус белгилар сизнинг ҳаракатланиш йўналишингизни кўрсатиб туради.


Музейга кириб кетиш олдидан бемалол "Барса кафе"да тамадди қилиб олишингиз ёки томоғингизни ҳўллаб олишингиз мумкин.


Музейга кириб кетиладиган ойнали йўлакда олинган сурат. Шу йўлакни ўзида сиз махсус суратга тушишингиз мумкин, қайтиб чиқиб кетаётганингизда расмингизни чиқариб қўлингизга тутқазишади. Албатта тўловини ҳам беришингиз керак бўлади.


Музейга киришингиз билан клубнинг кўп йиллик тарихи давомида қўлга киритилган кўплаб совринларга кўзингиз тушади.


Тарихий либос, тўплар ва бутса. 


Ҳар бир экспонат ва суратлар тагида улар ҳақида маълумотлар ҳам бўлади. Агар қачондир "Камп Ноу" музейига келсангиз кираверишда аудиогидга ҳам пул тўлашни тавсия қиламан. Бунда сизга батафсил маълумот бериб борилади.


Музейдаги энг катта шкаф (шундай атасак тўғри бўлса керак)нинг энг пастки қаторида "Барселона"нинг бу йилги мавсумда фойдаланаётган ўйин, машғулот ва ҳ. либослари қўйиб қўйилган.


Мана бу ерда клуб тарихига оид жуда кўплаб суратлар бор, расмларнинг барчаси ўйинлардан кадрлар. Исталган суратнинг устига бармоғингиз билан босасиз (экран сенсорли) ва айнан ўша сурат катталашади, кейин бошқасини шундай томоша қилаверасиз.  Бу ерда Мессининг "Сантьяго Бернабеу"да либосини қўлида кўтариб гол нишонлаган кадридан тортиб бошқа кўплаб тарихий эпизодларни кўришингиз мумкин.


Турли даврларда фойдаланилган либос, тўп ва бутсалар ўз ҳолича сақланиб қолинган ва музейда уларни томоша қилишингиз мумкин.


Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати соврини.


"Барселона"да 1900-1995 йилларда тўп тепган болгариялик Христон Стоичков кийган формма ва бутса. Шунингдек, 1994 йилда Стоичков олган "Олтин тўп".


Мессининг тарихий либоси. Аммо, чап томондаги "Олтин тўп" ва "Олтин бутса" Леоники эмас. Масалан, "Олтин бутса" Суаресники. Мессининг "олтинлари" учун махсус жой ажратилган.


"Барселона" Чемпионлар лигасини 5 марта ютган. Мана ўша совринлар.


2009 ҳамда 2011 йилларда "Манчестер Юнайтед" мағлуб этилиб қўлга киритилган ЕЧЛ кубоклари ва ўша финалларда фойдаланилган тўплар.



"Барселона" тарихига оид суратлар ёрдамида ўзига хос мозайка яратиладиган жой.


Мана Ле Мессининг 7та "Олтин тўп"и. Сиз 13 евро тўлаб улар билан бирга расмга тушишингиз ва расмни чиқартириб олишингиз мумкин. Ёки текин варианти ҳам бор) Шунчаки телефонингизда расмга тушасиз ва уйга қайтганда ўзингиз чиқартириб оласиз. Ҳеч қандай 13 евро тўламайсиз ва сизда Мессининг "Олтин тўп"лари билан расмингиз бор) Чемпионлар лигаси совринлари билан ҳам худди шундай қилишингиз мумкин. Акс ҳолда 13 еврога тушасиз.


Бу эса Мессининг "Олтин бутса"лари.


Ниҳоят, стадионга чиқиб келасиз...


Стадионга келиб ўз кўзингиз билан кўрмагунингизча ундаги атмосферани тўла ҳис қилолмайсиз. Шунчаки ажойиб.


"Барселона"нинг барча президентлари ва улар клубни бошқарган йиллар.


Футболчилар айнан мана шу йўлакдан ўтиб боришади ва шу ерда кичик интервьюларни беришади. Бошқача қилиб айтганда микст-зона.


"Камп Ноу"даги матбуот анжумани бўлиб ўтадиган хона. айнан шу ерда бош мураббийлар ОАВ вакиллари саволларига жавоб беришади.


"Камп Ноу"даги меҳмон жамоа кийиниш хонаси. Унда массаж учун 4та стол, махсус душ ва жакузи бор. Меҳмон жамоа кийиниш хонасида шунча шароит. Афсуски, ҳозирда мезбонлар кийиниш хонасига кириш мумкин эмас.


Кийиниш хонасидан стадионга чиқиладиган йўлакчага боргунча деворга жамоанинг ЕЧЛдаги ғалабалари акс этган суратлар илинган.


Мана ўша машҳур йўлакча. Айнан шу йўлакдан Роналдиньо, Месси, Иньеста, Ривалдо, Кройф ва кўплаб афсоналар стадионга чиқиб боришган.


Медиа трибуна иккинчи блокда, шарҳловчилар учун жой эса энг тепада.


"Камп Ноу" қайта қурилганда шундай кўринишда бўлиши мўлжалланган. Бу янги стадион макети.


"Барселона" расмий дўкони.


3 қаватли дўконда исталган нарсани топишингиз мумкин. Бу ерда клуб логоси туширилган кўплаб майда атрибутларни ҳам сотиб олишингиз мумкин.


Шу ерда клуб ўзига хос маркетингча юришни амалга оширган. Яъни, 3 қаватли катта расмий дўкон музей ва стадионга саёҳатнинг охирги нуқтасида. Дўкондан чиқасиз ва саёҳат ҳам ўз ниҳоясига етади. Сиз музей ва стадионни томоша қиласиз, клуб тарихи ва катта ютуқларини расмлар ва видеолар ёрдамида кўрасиз. Кайфиятингиз аъло даражага чиққан ва ҳаммасини ўзингиз ҳис қилиб кўрганингиздан кейин "стрелкалар" сизни расмий дўконга олиб боради. Мана энди сиз нимадир сотиб олишни хоҳлаб қоласиз.


"Камп Ноу"га саёҳатимиз шу ерда ўз ниҳоясига етди.


"Барселона" уй стадионига уюштирган фотосаёҳатимиз сизга манзур келган бўлса изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин. Шунингдек, бугунги "Эль Класико" ҳақидаги фикрларингизни ҳам қолдиринг. Саломат бўлинг!

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика