Latest news

23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 23:00"Ал Ҳилол" - "Истиқлол"  2 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  1 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  0 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  2 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  4 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  4 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  2 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  55 16:30Ўзбекистон МТЖ қачон йиғин бошлайди?   11

Эгасиз қолаётган терма жамоа News

Эгасиз қолаётган терма жамоа

Ҳазил-ҳазил билан Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийсиз қолганига мана 10 ой бўляпти.

Самвел Бабаян истеъфога чиққач ўртада эски ЎФФ, ҳозирги ЎФАда икки бор раҳбарият ўзгарди. Ўртада терма жамоани ўртоқлик ўйинларига тайёрлаш учун Рўзиқул Бердиев вақтинча бош мураббий мақомида бир муддат ишлади. Кейинчалик Темур Кападзе вақтинча шоҳ вазифасини бажариб турди. Айни пайтда эса терма жамоани бошқарадиган ҳақиқий эга йўқ.


Ўзбекистон терма жамоасига мураббий тайинлаш масаласи қандай кўриниш олгани ҳақида:

7 сентябрь: Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян истеъфо чиқарилди.

12 сентябрь: ЎФФда ҳисобот сайлов конференцияси: Мираброр Усмонов ўрнига Умид Аҳмаджонов ЎФФ президенти сифатида сайланди.

27 сентябрь: Терма жамоага ким мураббий бўлишини яқин 20-25 кун ичида эълон қиламиз. Мураббий хорижлик, катта тажрибага эга мутахассис бўлади.

Октябрь: Рўзиқул Бердиев БААга қарши ўртоқлик учрашувида вақтинча бош мураббий вазифасини бажарувчи бўлди.

Октябрь: БААга қарши ўйиндан сўнг ЎФА расмий сайтида Умид Аҳмаджоновнинг қуйидаги гаплари эълон қилинди: “Биз 20-25 кун ичида миллий терма жамоага хорижлик мураббий тайинланиши ҳақида айтиб ўтгандик. Бугунги кунда бир қанча номзодларни кўриб чиқдик, лекин, ҳозирча, бизнинг талабларимизга жавоб берадигани чиқмади. Аммо, изланишдамиз, музокаралар олиб бормоқдамиз”.

Ноябрь: ЎФФ терма жамоага номзод мураббийлар рўйхатини эълон қилади: Дан Петреску (Руминия), Славолюб Муслин (Сербия), Миодраг Радулович (Черногория), Анджелио Алессио (Италия), Бернд Шторк (Германия), Бранко Иванкович (Хорватия), Славен Билич (Хорватия), Вальтер Маццари (Италия), Берт ван Марвейк (Голландия)

Декабрь: Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи янги йилдан сўнг эълон қилиниши айтилди.

31 декабрь: Умид Аҳмаджонов: "МТЖга келадиган мураббий ўз терма жамоаси билан ЖЧга йўл олган, катта тажрибага эга мураббий бўлади".

15 январь: ЎФФ: Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон МТЖ бош мураббийлигига номзод мутахассислар билан музокара ўтказиш учун сафарга йўл олмоқда.

16 январь: Умид Аҳмаджонов: "Терма жамоанинг янги мураббийини кўргач, халқимиз албатта хурсанд бўлади"

16 январь: Умид Аҳмаджонов - Миллий олимпия қўмитаси янги президенти

17 январь: Умид Аҳмаджонов: "25 январда ЎФФнинг навбатдан ташқари конференациясини ўтказамиз"

25 январь: ЎФФда навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференция: Ачилбай Раматов ЎФФ президенти этиб сайланди.

25 январь: ЎФФ ЎФАга ўзгартирилди.

25 январь: Умид Аҳмаджонов ЎФАнинг биринчи вице-президенти.

27 январь: ЎФА Карлос Кейруш билан музокара ўтказаётгани маълум бўлди.

6 февраль: ЎФА хорижлик мураббий (Карлос Кейруш) билан оғзаки келишувга эришгани маълум бўлди. Буни ЎФАнинг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг шахсан ўзи тасдиқлади.

15 февраль: Ўзбекистон терма жамоасининг вақтинчалик янги бош мураббийи - Темур Кападзе.

22 февраль: Умид Аҳмаджонов Дубайга учиб кетди, янги мураббий номи июль ойида эълон қилиниши расман эълон қилинди.

15 март: ЎФА Ўзбекистон терма жамоасининг мураббийлар кенгашини тузди: Миржалол Қосимов ("Бунёдкор"), Шота Арвеладзе ("Пахтакор"), Рўзиқул Бердиев ("Насаф"). Терма жамоанинг вақтинча бош мураббийи вазифасини бажарувчи - Темур Кападзе.

4 май: Осиё Кубоги-2019га қуръа ташланди. "F" гуруҳидан ўрин олдик: Япония, ЎЗБЕКИСТОН, Уммон ва Туркманистон.

5 май: Умид Аҳмаджонов: "Мухлисларимиздан яна озроқ сабр қилишларини сўрайман. Жаҳон чемпионати тугасин, терма жамоамизни Осиё Кубогига олиб борадиган мураббий ким бўлишини ҳамма билиб олади. Ўзимиз ҳам ўша кун келишини кутяпмиз, лекин ҳозирча эълон қилишга шошилмай турамиз. Барчасини кейинроқ ОАВ ходимларини бир жойга йиғиб расман эълон қиламиз. Карлуш Кейруш варианти ҳақидами? Яширмайман, номзодлар орасида бу мураббий ҳам бор. Мен у киши билан Дубайда учрашиб гаплашганман. Фақат шуни айтишим мумкин, терма жамоамизнинг навбатдаги бош мураббийи албатта номи чиққан, машҳур мутахассис бўлади".


Сентябрда яқин 1 ой ичида янги раҳбарият бош мураббий масаласини ҳал этишга ваъда берди. Кейинчалик номзодлар ичидан муносиби чиқавермагач, бу яна сал чўзилиши айтилди. Охир-оқибат эса ҳамма масала Жаҳон чемпионатидан кейинга қолдирилди. Сабаби сифатида эса терма жамоага келаётган бўлажак бош мураббий Россиядаги мундиалда ўз жамоаси билан иштирок этиши айтилди.

ЎФАнинг охирги гапига ишонадиган бўлсак, унда июль ойида янги бош мураббий эълон қилинади. Хўш, мана июль ойи ҳам бошланиб кетди. ЖЧ-2018 ҳам тугаш палласига яқинлашиб қолди. ЎФА айтган гап бўйича хулоса қилсак, бизни потенциал бошқариши мумкин бўлган мутахасислар учун эса аллақачон мундиал тугаган. Ҳар ҳолда айни пайтга келиб 6 терма жамоа учун мундиал давом этмоқда.

Кишини бир нарса ҳавотирга солади. Осиё кубоги бошланишига 6 ойгина вақт қолди. Бизда ҳали бош мураббий аниқ эмас. Умид Аҳмаджонов эса терма жамоамиз Осиё кубогида юқори вазифани бажариш учун курашишини маълум қилганди. Қитъамизнинг энг йирик ва нуфузли турнирига эса деярли вақт қолмади ҳисоб. Янги келаётган мутахассис бу қисқа вақт ичида терма жамоамизни тубдан янги қиёфага киритиб қўйишига ишониш мушкул. Чунки футболда, айниқса терма жамоа миқиёсида 6 ой жуда қисқа давр. Ҳар куни иш бўладиган клубга ҳам янги мураббий келгач яхши натижа қайд этиши учун камида 2 йил вақт керак бўлади. Терма жамоа иши эса анча фарқ қилади ва мушкул иш.

Яхши мураббий чиқмагани, ЖЧда ишлаётган кучли ва тажрибали мутахассисни олиб келмоқчи бўлганимиз якунда бизга панд бермаса бўлгани. Бутун бошли Ўзбекистон терма жамоасини сентябрь ойидан буён бош мураббийсиз қолгани анча ташвишли. Биз жуда катта муддат, анча кўп вақтни ютқаздик. Буни тан олиш лозим. Янги келадиган мураббий эса ҳарқанча кучли ва тажрибали бўлмасин, ундан биз эндиликда Осиё кубогида натижа талаб қилолмаймиз. ЎФАнинг шарофати билан кучли, номдор жамоалар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказдик. Бу ҳар қанча олқишга арзийди, тўғри. Аммо бу ўртоқлик учрашувларни биз бўлажак мураббийимизсиз ўтказдик. Ҳозирча бизда аниқ режа йўқ. Чунки мураббий йўқ. Ким бўлиши эса номаълум. Шундай жамоалар билан ўтказилган ниҳоятда фойдали ўртоқлик ўйинларидан биз максимал эффектни, самарани чиқара олмадик. Биргина юпанч бу футболчилар кучли ижрочилар фонида ўз кучларини текшириб олишди. Руҳан пишишди.

Биз эса янгича қиёфадаги Суперлига, ЖЧда ишлаётган мураббий келишига маҳлиё бўлиб терма жамоамиз 7 ой бош мураббийсиз қолаётганини унутиб қўяётгандекмиз. Вақт жуда тез ўтмоқда, Осиё Кубогига эса ниҳоятда кам вақт қолмоқда. Бизда эса ҳозирчаб бош мураббий йўқ. Бу инкор этиб бўлмайдиган факт.

Тасдиқланмаган, аммо менга маълум бўлган маълумотларга кўра, Карлос Кейруш билан бўлиб ўтган музокаралар муваффақиятсиз тугаган. Яъни Карлос Кейруш терма жамоамизга келиш эҳтимоли пасайган. Деярли йўқ.

Мендаги маълумотга кўра, терма жамоани Осиё Кубогига "Пахтакор"ни бошқараётган Шота Арвеладзе олиб бориш эҳтимоли йўқ эмас.

Айнан шу масалада Умид Аҳмаджонов билан кўришгандим. Аммо Умид Аҳмаджонов Шота Арвеладзе номзоди ҳақидаги маълумотни рад этди. Жаҳон чемпионатидан сўнг эса кучли ва тажрибали бош мураббий келишини таъкидлаб, мутахассис кимлиги маълум бўлгач ҳамма хурсанд бўлишини таъкидлади. Бу учрашувга ҳам деярли 1 ой бўлиб қоляпти.

Нима бўлган тақдирда ҳам терма жамоага бош мураббий тайинлашни июль ойидан кечиктиришга ҳаққимиз йўқ. Бутун бошли терма жамоамиз эгасиз қолиб кетаётгани одамни ташвишлантирмоқда. Шунча муддат ўтди, 10 ой вақтни ютқаздик. Энди ЎФА бу йўқотилган вақтни ҳақиқатдан кучли хорижлик мураббийни олиб келиш орқали "ювиши" мумкин. Лекин Осиё кубогидаги ҳар қандай эҳтимолий муваффақиятсизлик аввало мураббийнинг гарданига эмас, балки мураббий тайинлашни кечиктирган ЎФАнинг гарданига тушади...

Author :
Rating: +90   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика