Latest news

00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 23:00"Ал Ҳилол" - "Истиқлол"  2 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  58

ЕЧЛ. Нимчорак ўйинлари таҳлили: Марказий тўқнашувлар ўз интригасини йўқотди News

ЕЧЛ. Нимчорак ўйинлари таҳлили: Марказий тўқнашувлар ўз интригасини йўқотди

Парижда "Барселона"ни, Мюнхенда "Арсенал"ни шармандали мағлубиятлари ҳалигача кўпчиликнинг баҳс ва мунозараларига сабаб бўлмоқда.


Камина сешанба оқшомида табиийки кўпчилик қатори Парижда ўтган ПСЖ ҳамда "Барселона" ўртасидаги баҳсни, чоршанбада эса Мюнхендаги тўқнашувни кузатиб борди.

Шу боис, ЕЧЛ нимчорак финалининг дастлабки ҳафтадаги учрашувларидан айнан шу беллашувлар хусусида батафсилроқ тўхталиб ўтаман.


ЭМЕРЕНИНГ УЗОҚ КУТИЛГАН БЕНЕФИСИ


Ўйиндан олдин ёзганимдек, ПСЖнинг устунликларидан бири уларни бошқариб бораётган бош мураббий Унаи Эмери эди. Эмери авваллари ҳам кўп бор "Барселона"га тўқнаш келган ва асосан мағлубиятга учраганди. Фақатгина бир марта Эмери жамоаси "Барселона"ни енгишни уддасидан чиққан. Лекин шунга қарамай, Эмери "Барселона" билан ўйнаш тажрибаси ҳамда уларнинг кучли ва кучсиз тарафларини яхши узлаштиргани кундек равшан эди. Асосий фарқ Эмери олдинги жамоаларида рақибникидек кучли ижрочилар ва муҳоратли футболчиларга эга бўлмаган. ПСЖда эса Эмери қўл остида унга керак бўладиган ва унинг ғояларини бажара оладиган юқори савиядаги футболчилар бисёрлиги унга қўл келди.
Эмери кучсиз жамоаларни бошқарганида ҳам "Барселона"га қарши ўйинларда юқори прессинг, ҳужумкорликка асосланган футбол намойиш этишдан чекинмасди. Эмери ҳеч қачон "Барселона" билан ўйинларда "автобус" орқали ўйин қуришни, фақатгина қарши ҳужумларга таяниб, ўз омадини кутишни хушламасди.
Парижда ўтган учрашувни ҳам ПСЖ ҳужумкорлик билан бошлади ва жамоа "Барселона"га қандайдир тактика тайёрлаб эмас, балки ўз ўйинларига рақибни мослашишга мажбур этиб ҳаракат қилишди. Луис Энрике Эмерининг таклиф этган ўйинига қарши чора топа олмади. Шу куни ПСЖ майдон марказини тўлиқлигича ўз қўлига олди. Рабьо ва Вераттининг фаол ўйини ПСЖнинг муваффақиятига замин яратди, десак ҳам муболаға бўлмайди.


январда ПСЖга келган Дракслердан ажойиб кўрсаткич: Франция чемпионати, Франция кубоги ва ЕЧЛдаги дебют учрашувларда гол

"Барселона"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Алейш Видаль жароҳат олгани сабабли, унинг ўрнини асли таянч зонаси вакили саналган Серхио Роберто эгаллади. ПСЖ эса асосан ўз ҳужумларини айнан Робертонинг қанотларидан уюштиришни лозим топди. Шу куни Юлиан Дракслер Робертони "кўзини очирмади".

Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ПСЖ танаффусга йирик ҳисобдаги ғалаба билан чиқиб кетиши мумкин эди. Аммо баъзи вазиятда Эдисон Кавани бироз аниқроқ ўйнай олмаган бўлса, қолган пайт тер Штеген ҳам жамоаси жонига оро кирди.

"Барселона"нинг асосий умид учқуни бўлган ўша машҳур "трио" Месси-Суарес-Неймарнинг бирортаси деярли кўриниш бермади. Аксинча Мессининг нуноқлиги туфайли "Барселона" танаффусга иккита тўп фарқи билан чиқиб кетишга мажбур бўлди.

Иккинчи бўлимда Луис Энрике ҳеч бўлмаганда таблодаги ҳисобни ушлаб қолиш учун керакли чора кўра олмагани учун ҳам, унинг манзилига йўлланаётган кўплаб ўринли танқидларга сабаб бўлди.


Натижада "Барселона" иккинчи бўлимда яна иккита гол ўтказиб юборди ва жавоб ўйини олдидан ўз имкониятларини деярли йўқотиб қўйди.

Ҳали ҳеч бир жамоа нимчорак финалнинг дастлабки учрашувида тўртта ва ундан кўп гол фарқи билан ютқазиб, кейинчалик жавоб беллашувида ушбу тафовутни йўққа чиқара олмаган.

Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал тарихида ушбу воқеа 11 маротаба кузатилган ва уларнинг барчасида илк баҳсда ғалаба қозонган жамоалар чорак финал чиптасига эгалик қилишган. "Барселона" бу борада биринчи бўла олишига эса ҳозир каталонияликларнинг ашаддий ишқибозлари ҳам ишонмаса керак. Лекин барибир умид бўлади.


Ди Мария ва Кавани шу куни туғилган кунларига ўз голлари билан ўзларига чиройли "совға"ни тақдим этишди


Шу ўринда шуни эслатиб ўтиш мумкинки, ЕЧЛ плей-офф учрашувлари тарихида ажойиб камбэклар ҳам кузатилган.
Масалан Испания жамоалари бу борада яхшигина ирода кўрсата олишгани ҳам "Барселона"га ўрник бўлса ажаб эмас. "Депортиво" жамоаси 2004 йили "Милан"га қарши меҳмонда ўтган дастлабки учрашувда 4:1 ҳисобида мағлуб бўлган ва жавоб ўйинида юксак ирода кўрсатишган. Ўшанда "Депортиво" 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олишга муваффақ бўлганди.

Жавоб ўйинида фақатгина фантастик ўйин ва омадгина "Барселона"ни қутқариб қолиши мумкин. Лекин ҳозирги "Барса" ПСЖга қарши ўша фантастик ўйинни кўрсатишига ишонишнинг ўзиёқ фантастикага тенг. Шунингдек, ПСЖ бу сафар оғзидаги ошни олдириб қўйиш учун, "Камп Ноу"да камида "Алавес"га айланиб қолиши керак. Футболда ҳамма нарса руй бериши мумкинлигини ҳам унутмаймиз.


ПЬЕР-ЭМЕРИК ОБАМЕЯНГНИНГ СУПЕР ОМАДСИЗ ЎЙИНИ "БОРУССИЯ"ГА ҚИММАТГА ТУШДИ

Португалиянинг Лиссабон шаҳрида ўтказилган яна бир нимчорак финал ўйинида "Бенфика" ўзининг асосий ҳужумчиси Митроглунинг ягона голи эвазига Дортмунднинг "Боруссия" жамоасини илк учрашувда таслим эта олди. Лекин ушбу баҳсда ташаббус тўлиқлигича "Боруссия" тарафида бўлди.


"Эштадиу да Луж"да гол уриш бўйича "профессор" - Митроглу

Пьер-Эмерик Обамеянгнинг супер омадсиз ўйини ва бир қатор вазиятларга қўшиб пенальтини ҳам кўкка совургани "Бенфика"га қўл келди. Бу тўқнашувда ҳали ҳеч нарса маълум эмас. Дортмунддаги учрашув ҳамма нарсани аниқлаб беради. "Бенфика" эса ҳозирча энг асосий вазифасини бажарди. Яъни ўз уйида гол ўтказмади ва ғалаба қозонди. Томас Тухель шогирдлари эса меҳмонда киритилиши керак бўлган ва қиймати юқори аҳамият касб этувчи голни ура олмади. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, "Бенфика" дарвозасини қўриқлаган Эдерсонга тасанно. Ушбу дарвозабон шу куни ҳақиқий қаҳрамонга айланди. Эдерсон ўйин давомида бешта фантастик "сейв"ни амалга оширди. Камига белгиланган пенальтини бартараф этишга эришди.


Бу учрашувда Эдерсон ҳақиқийн қаҳрамон, дортмундликлар ҳужумчиси Обамеянг эса анти-қаҳрамонга айланди. Буёғига "Сигнал Идуна Парк"даги қўшимча қувват (ажойиб мухлислик) ҳамда ажойиб ўйин "Боруссия"га сув ва ҳаводек зарур бўлади. Биз билган "Боруссия Д" буни уддалай олади ва буни улар кўп маротаба исботлашган. "Бенфика" ҳали бошидаги дўпписини осмонга отишга шошилмагани маъқул. Уларни қийин ва жуда юқори босим остидаги камида 90 дақиқа вақт кутмоқда. Ҳамма нарса ана ўшанда ҳал этилади.


МЮНХЕНДА ЯНА "ҚАРМОҚҚА" ТУШГАН "АРСЕНАЛ"

Кўпчилик ушбу тўқнашувдан олдин "Арсенал" бу йили бошқача, "Бавария" эса аввалгидек кучли кўринмаётганини таъкидлаб, майдон эгаларини ўз уйидаги баҳсда ҳам аутсайдерга чиқариб қўйишга уринишаётганди. Бунга сабаб "Бавария"нинг ички чемпионатда йирик ҳисобда ғалабалар қайд этмаётгани, ўзидан яққол кучсиз рақиблар билан ўйинларда қийин учрашувларни ўтказганини мисол келтириб чарчашмаётганди.
"Арсенал" эса бу сафар "Бавария"ни таслим этишига ишонганлар аввалгидан кўра кўпроқни ташкил қилишгани аниқ.
Карло Анчелотти эса жамоани айнан мавсумнинг баҳорги, муҳим палласига қараб тайёрлагани ва "Бавария" бундан буёғига ўйиндан-ўйинга кучайиб, ўзининг оптимал формасига кириб бораётгани ўз тасдиғини топди.


Учрашув доимгидек "Бавария"нинг яққол устунлиги ва хотиржамлиги остида бошланди. Тўп билан муомала қилиш ва узун, диагональ паслар орқали қанотларни ишга солишга киришган "Бавария"нинг илк муваффақиятига айнан ўнг қанот вингери Арьен Роббен сабабчи бўлди. Арьен Роббеннинг ўз услубидаги алдамчи ҳаракати билан чапроққа, яъни марказга ўтиб чап оёғи билан узоқдан айланма зарбаси орқали дарвозанинг узоқ бурчакдаги юқори тўққизлигини аниқ нишонга олиши кечанинг безагига айланди.
Беназир футболчи шу кечада киритилиши керак бўлган кўплаб чиройли голлар сонини ўзининг такрорланмас зарбаси билан очиб бергани ҳам рамзий маъно касб этди. Шундан сўнг ҳам "Бавария" катта ҳудудий устунлик билан ҳаракат қилди. Лекин учрашувнинг 30-дақиқасида мюнхенликлар дарвозаси томон белгиланган пенальти биринчи бўлимдаги ўйинга бурилиш ясади. Аввалига Алексиси Санчеснинг 11-метрлик жарима зарбасидан тепган тўпини Нойер қайтарди, аммо қайтган тўпни Санчес мохирлик билан тезда дарвозанинг узоқ бурчагига йўналтирди ва жамоасини ўйинга қайтарди.
Бу эса "Бавария"нинг ўйин ритмига ўз таъсирини кўрсатди. "Арсенал" эса аксинча анча фаоллашди. Арсен Венгер жамоаси танаффусга ғалаба билан ҳам чиқиб кетиш имкониятига эга бўлишди. Дастлаб Гранит Жака яқин масофадан Нойерни доғда қолдира олмаган бўлса, биринчи бўлимнинг қўшиб берилган дақиқасида Ўзил яккама-якка вазиятда Нойерни ожиз нуқтасини топа олмади.


Иккинчи бўлимда эса Карло Анчелотти "Бавария"ни яна  ўйинга қайтарди ва жамоа "Арсенал"га умуман имконият қолдирмади. Анчелотти футболчиларан тезликни оширишни, ҳужумларни кўпайтиришни талаб қилди. Қанотлар тезлашди, марказ фаоллашди ва натижада бу рақибни эсанкиратиб қўйди.
Биринчи бўлимдаги сўнгги 15 дақиқаликни ҳисобга олмаганда, "Арсенал" умуман ўйинга кўринмади. Ўша 15 дақиқа эса "Бавария"ни жиғига тегиш учун етарли бўлди ва танаффусдан кейин Анчелотти ҳаммасини ўз ўрнига қўйди. Иккинчи гол ҳам шу куни рақиблар сафида чап қанот ҳимоячи бўлган Гиббснинг ўйнаган жойдан ташкил этилди. Роббен ҳамда Ламнинг ўзаро ҳамжиҳатликдаги комбинацион ўйинидан сўнг Левандовски боши билан дарвозани ишғол этди. Бу "Бавария" ижросидаги ҳақиқий "баварияча" классик гол бўлди.
Немис машинасининг тезлиги олдида довдираб қолган "канонирлар" учинчи ва тўртинчи голни ҳам қисқа фурсат ичида ўтказиб юборишди. Левандовскининг заргарона паси ва Тьяго Алькантаранинг мўлжални аниқ пойлаши учрашув тақдирини узил-кесил ҳал этди. Алькантара эса бу билан чекланиб қолмади ва беллашувда тезда ўз дублини қайд этди.

Захирадан майдонга тушган Томас Мюллер киритган гол эса ушбу жуфтликдан қайси жамоа чорак финалда ўйнаши кераклигини аниқлаб берди, десак муболаға бўлмайди.

Бундан ташқари "Бавария"нинг бир қатор ҳужумлари йўлига шу куни "Арсенал" дарвозасини қўриқлаган Оспина ғов бўлди. Яна ўйинни бошқариб борган Милорад Мажич бир нечта вазиятда пенальти қўйишни истамади. Акс ҳолда таблодаги ҳисоб нафақат шармандали, балки ундан ҳам баттарроқ кўриниш олиши мумкин эди. Мажич шу куни бир нечта пенальтиларни белгиламай "Арсенал"га ёрдам қўлини чўзди.

Лондондаги жавоб беллашуви шунчаки расмиятчилик ва "Арсенал" ўзининг "Бавария"га қарши ўйинларидаги статистикасини яхшилаб учун имконият бўлади.


МАДРИДДА ҲАМ ЧИРОЙЛИ ГОЛЛАР "УЧЛИГИ"


Европа чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби чорак финал чиптаси учун "Наполи" билан куч синашмоқда. Бу тўқнашувнинг илк қисми Мадридда бўлиб ўтди.


"Реал" гарчи ўйин жиҳатидан баъзи муаммоларга эга бўлишига қарамасдан, ушбу учрашувда ишончли ғалабани тантана қилди. Лекин ўйиндаги дастлабки голга меҳмонлар муаллифлик қилишди. Инсинье узоқ масофадан Кейлор Навас ўз жойидан бироз чиқиб кетганини кўрибоқ тезда айланма зарбаси орқали ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Лекин шундан сўнг "Реал" ҳужумга зўр берди. "Наполи" эса жиддий рақибнинг ушбу босимига дош бера олмади. Аввалига Бензема, кейинчалик Крооснинг ўз услубидаги "бильярдча" голи ва Каземиронинг "найзаси" учрашув тақдирини ҳал этди.
"Реал" ушбу беллашувда катта устунлик билан ўйнади ва бир қатор вазиятлар яратишга ҳам муваффақ бўлди. Аммо Карим Бенземанинг кўплаб имкониятларни кўкка совургани таблодаги ҳисоб бор-йўғи 3:1 бўлишини таъминлади.

"Наполи" дастлабки учрашувдаги ўзининг энг муҳим вазифаси меҳмонда гол уришга эришди. Лекин Маурицио Саррининг режаларидан ўз дарвозасидан учта гол ўтказиб юбориш ўрин олмагани турган гап. Бу режадан ташқари ҳолат эса неаполликларнинг ишини янада қийинлаштириб юборди. "Наполи" меҳмонда умуман бошқа жамоа, ўз уйида эса ўзгача ўйнайдиган ва исталган рақибга керагича муаммо туғдирадиган жиддий рақиб. Шу боисдан ҳам жавоб баҳси олдидан "Реал" хотиржамликка берилишга ҳаққи йўқ.

Бу тўқнашувда ҳам ҳали масала очиқлигича қолмоқда.

Демак 7-8 март кунлари энг асосий қизиқиш Дортмунд ҳамда Неаполдаги ўйинларга қаратилади. Каталония ва Лондондаги баҳслар энди иккинчи планга тушиб қолмоқда. Дастлабки учрашувлар олдидан эса аксинча ҳолат юзага келганди. Интрига нуқтаи назаридан бу гал вазият ўзгарди.


Сеньор Итальян

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика