Latest news

00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  4 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:23ЖЧ-2026 саралаши. Болгария - Испания, Словакия - Германия ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  6 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  4 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0 19:52Саудия Арабистони клублари "Челси"нинг икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 19:24Де ла Фуэнте: "Карвахаль ва Родри – ўз позициясида дунёнинг энг яхши икки футболчиси"  1

«Эмирейтс» «ёнган» учрашувда «Арсенал» ва «Бавария» жанговар дуранг ўйнади. Барчаси «Альянц Арена»да ҳал бўладиган бўлди News

«Эмирейтс» «ёнган» учрашувда «Арсенал» ва «Бавария» жанговар дуранг ўйнади. Барчаси «Альянц Арена»да ҳал бўладиган бўлди

Европа Чемпионлар лигаси 1/4 финалидан ўрин олган "Арсенал" — "Бавария" учрашуви якунланди.

"Арсенал" — "Бавария"  2:2 LIVE

Гол: 12 - Букайо Сака (Бен Уайт) , 18 - Серж Гнабри (Леон Горецка), 32 - Ҳарри Кейн, 76 - Леандро Троссард (Габриэль Жезус)

Arsenal

Bukayo Saka - 12', Leandro Trossard - 76'

Champions League Final Stage . Round Quarter Finals

10/04/2024, 01:00

2
:
2
Finished

Bayern Munich

Serge Gnabry - 18', Harry Kane - 32'

Stadium: Emirates Stadium, 60221 spectators

Referee: Glenn Nyberg

45'
90'
12'  Bukayo Saka
12'  Ben White
46'  Jakub Kiwior (Oleksandr Zinchenko)
66'  Gabriel Martinelli (Leandro Trossard)
66'  Jorginho (Gabriel Jesus)
76'  Leandro Trossard
76'  Gabriel Jesus
86'  Kai Havertz (Thomas Partey)
89'  Thomas Partey
9'  Alphonso Davies
18'  Serge Gnabry
18'  Leon Goretzka
32'  Harry Kane
55'  Harry Kane
66'  Leroy Sane (Kingsley Coman)
70'  Serge Gnabry (Raphael Guerreiro)

Арсенал – Райя, Уайт, Габриэл, Салиба, Кивер (Александр Зинченко, 46), Жоржиньо (Габриэль Жезус, 67), Эдегор, Райс, Хавертц (Томас Партей, 85 ), Мартинелли (Леандро Троссард ,67), Сака.

Бавария – Нойер, Дайер, де Лигт, Дэвис, Горетцка, Лаймер, Киммих, Сане (Кингсли Коман ,66), Мусиала, Кейн, Гнабри (Рафаэл Геррейру,70).

Огоҳлантириш: 9 - Алфонсо Дэвис, 55 - Ҳарри Кейн, 89 - Томас Партей


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

90+5. Сака барчасини ажойиб амалга оширди, бироқ сўнгги лаҳзада жарима майдончасининг ичида йиқилди.

Ҳакам бугун супер ишлади, у ҳеч бир майда қўполликларга эътибор беришни ҳам истамади

Ҳакам 2-бўлимга беш дақиқа қўшиб беришга қарор қилди

90. Меҳмонлар учрашувда ғалабани илиб кетишлари мумкин эди, Бироқ Команнинг зарбаси устунга тегмоқда

89. Огоҳлантириш: Томас Партей тактик фол қилди ва огоҳлантирилди

85. Ўзгариш: Хавертцнинг ўрнига Партей майдонга тушди

85. Сакадан қанотда ажойиб ҳаракатлар, бироқ унинг узатмасига мезбонлардан ҳеч ким бормади

81. Команнинг зарбасини Райя қийинчиликсиз ушлаб олди.

76. ГОООООООЛ. Захирадан майдонга тушган футболчилар «Арсенал»га гол уриб бермоқда. Жесусдан ажойиб ассист ва Троссарддан ажойиб гол.

75. Немис жамоаси иккинчи бўлимда ажойиб ҳимояланмоқда. «Бавария» «Арсенал»га иккинчи бўлимда ҳозирча ҳеч қандай имконият қолдирмаяпти

70. Ўзгариш амалга оширилди

Гнабри жароҳат олди, унинг ўрнига Рафаэл Геррейру тушишга тайёрланмоқда 

67. Ўзгаришлар: Мезбонлар тўлиқ ҳужумкор таркибни ташлашга қарор қилди. Жоржиньо ва Мартинеллини майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Троссард ва Жезус майдонга тушди 

66. Ўзгариш: Коман Санени алиштирмоқда.

64. Хавертц жарима майдончасининг ичида йиқилди. Ҳакам бу ерда пенальти йўқ деб ҳисоблади. Бугунги учрашувни швециялик ҳакам ажойиб бошқариб бормоқда

62. Конрад Лаймернинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетмоқда.

57. Леон Горецканинг зарбасига озгина аниқлик етишмади. Ҳозирча иккинчи бўлим анча сокин ўтмоқда

55. Ҳарри Кейн Салибага қарши қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди

51. Райснинг жаримадан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади

48. Иккинчи бўлимда ҳам мезбонлар ҳужумлар билан бошлади. Хавертцнинг узатмасидан сўнг Мартинелли боши билан зарба йўллашда қийинчиликка учради

46. Артета биринчи бўлимда жуда кўп хато қилган Киверни алиштирди. Унинг ўрнига Зинченко майдонга тушди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча «Бавария» ҳисобда олдинда бормоқда

Ҳакам биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берди

42. Саканинг узатмасидан сўнг Салиба боши билан гол уриши мумкин эди, бироқ бош ҳакам дарвозабонга нисбатан қўполлик бор деб ҳисоблади

40. «Арсенал» тўлиқ таркиб билан рақиб ярим майдонида ҳаракат қилмоқда.

37. Райснинг узатмасидан сўнг Габриэл боши билан зарба йўллади, ноаниқ

Лондон «ёнмоқда»

36. Бен Уайт мезбонларни қутқармоқда. Сане ҳисобни яна ошириши мумкин эди

Устунлик тўлиқ мезбонларда эди, бироқ ҳимоядаги аҳмоқона хатолар меҳмонларнинг голларига сабаб бўлмоқда. «Тўпчилар»нинг бугунги ҳимоясига ҳозирча 0 баҳо қўйса бўлади

32. ГОООООЛ. Ҳарри Кейн ҳисобни меҳмонлар фойдасига ўзгартирмоқда.

30. Пенальти. Кивер қанотда яна Санега мағлуб бўлди. Немис футболчиси жарима майдончасига кириб борди ва Салибанинг оёқлари Леройга тегиб кетди. Бу эса пенальтига етарли бўлди

27. Саканинг бурчакдан узатган тўпни анча хавфли бўлди. Мезбонлар яна ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин эди, бироқ рақиб ҳимояси ва дарвозаси ажойиб ҳаракат қилди

26. Райсдан ажойиб узатма ва тўп Сакага келаётганида Гнабри тўпни бурчакка чиқариб юборди. Мезбонларда стандарт вазият

22. Қанотдан узатилган тўпни Кивер боши билан зарба йўллади, тўп тўғри дарвозабоннинг қўлига борди

20. Мезбонлардан навбатдаги ҳужум. Бу сафар Эдегорнинг зарбасини ҳимоячи қайтармоқда

18. ГОООООЛ. Гнабри ҳисобни тенглаштирмоқда. Собиқ «тўпчи» Лондон жамоасининг дарвозасини аниқ нишонга олди. Бу голни мезбонларнинг ўзи совға қилишмоқда

16. Нойердан супер сейв. «Арсенал»нинг қанот ҳимоячиси Уайт дарвозабон билан бирга бир чиқди ва зарба йўллади, бироқ немис дарвозабонидан ажойиб ҳаракатлар гувоҳига айландик



12. ГОООООООЛ. Сака ажойиб гол урмоқда. Ингилизлар ҳисобни очишмоқда. Лондонда ҳам Мадрид каби ёнмоқда

9. Огоҳлантириш: Алфонсо Дэвис Сакага қарши жуда қўпол ўйнади ва ҳакам сариқ кўрсатди. Канадалик футболчи Германияда бўлиб ўтадиган жавоб учрашувида «Бавария»га ёрдам бера олмайдиган бўлди

7. Учрашувдаги илк хавфли вазият мезбонлар томонидан ташкил этилди. Мартинеллининг узоқдан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади. Ингилизлар ҳам ҳужум қилишни бошлаб юборишди.

6. Ҳозирча тўп асосан «Бавария»да, немис жамоаси тактик ҳужумлар ташкил қилишга ҳаракат қилмоқда.

2. Сане қанотдан яхши узатмани амалга оширди, бироқ мезбонлар ҳимояси ҳам ўз ўрнида.

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика