Latest news

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  3 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  30 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Драган Черан: "Ёмғирли ҳавога қарамай, стадионга келган мухлисларга алоҳида раҳмат" News

Драган Черан: "Ёмғирли ҳавога қарамай, стадионга келган мухлисларга алоҳида раҳмат"

Бугун бўлиб ўтган "Пахтакор" ва "Шабаб Ал Аҳли" жамоалари ўртасидаги баҳсда стадионга ташриф буюрган мухлислар бир-биридан ажойиб голларга гувоҳ бўлишди.

Аввал, Жалолиддин Машарипов рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, иккинчи бўлим ўрталарида Педро Конде мувозанатни тиклади. Учрашувдаги ғалаба тўпини эса Драган Черан киритишга муваффақ бўлди. Биз эса одатдагидек ўйиндан сўнг Чераннинг фикрларига қулоқ тутдик.

"Яхши ўйин бўлди. Оғир майдон, ноқулай ҳаво. Мен стадионга келган ишқибозларга алоҳида миннатдорчилик билдирган бўлардим. Дастлабки дақиқалардан тортиб, сўнгги сониягача тинмай қўллаб-қувватлашди. Кейинги турда ҳаво яхши бўлиб турса, мухлислар яна ҳам кўпроқ ташриф буюришади деб ўйлайман. Уларни яна бир бор хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Иккинчи бўлимда майдонга одатдагидек режа асосида тушдик. Мақсадимиз кўпроқ гол уриш, олдинга интилиш эди. Биз буни уддаладик", - деди маҳоратли футболчи.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика