Latest news

00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Ньюкасл" – "Тоттенхэм". Бошланғич таркиблар аниқ.  0 00:04Ла Лига. "Барселона" – "Атлетико". Таркиблар маълум!  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  1 23:22АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити". Ҳусанов яна захирада  7 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  2 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  12 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  3 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  4 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  20

Достон Турсунов нима учун Япония клубига ўтганини маълум қилди News

Достон Турсунов нима учун Япония клубига ўтганини маълум қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Достон Турсунов Осиё Кубоги-2019 олдидан Япониянинг “Ренофа Ямагучи” клуби билан шартнома тузган эди.

Мана ярим йилдирки, ҳамюртимиз Япония J2 лигасида фаолият олиб бормоқда. Секин-аста миллий терма жамоамизда ҳам ўз ўрнини топиб бораётган футболчи ҳозирга қадар “Ренофа Ямагучи” таркибида 12 та учрашув ўтказишга улгурди.

24 ёшли ҳимоячи ЎФА матбуот хизматига Япониядаги фаолияти қандай кетаётгани хусусида гапириб берди:

- Япон футболига анча мослашиб улгурдим, десам бўлади. Бу ерда J1 лига каби J2 лигада ҳам учрашувлар анча шиддатли курашлар остида кечади. J2 лигада жами 22 та клуб иштирок этади. Ҳар бир клуб сафида савияли легионерлар тўп суришади. Учрашувларда темп анча юқори, футболчилар ҳам жисмонан, ҳам техник жиҳатдан анча кучли. Таркибга кириш учун рақобат юқори. Лекин мен ҳам ўз маҳоратимни ишга солишга ҳаракат қиляпман.

Япония чемпионатидан, хусусан J2 лигаси жамоасидан ҳам юқорироқ лигаларга йўл олиш мумкин. Масалан, мен айни пайтда фаолият олиб бораётган “Ренофа Ямагучи” клуби яқин вақтлар ичида Япония J1 лигасига ҳамда Европанинг айрим чемпионатларига ўйинчилар етказиб берди. Мен ҳам айнан шу сабабдан мазкур клуб сафига келиб қўшилганман. Ниятим – бу ерда ўз маҳоратимни намойиш этиб, кучлироқ клуб таркибидан жой олиш. Қолаверса, миллий терма жамоамизнинг ҳам асосий футболчиларидан бирига айланиш. Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев ва Егор Кримец каби тажрибали ўйинчилардан кўп нарсаларни ўрганишга ҳаракат қиляпман. Насиб этса, Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида Қатарда ўтадиган Жаҳон чемпионатида майдонга тушмоқчиман, - деди футболчи.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика