Latest news

10:54Санчо учинчи марта "Боруссия"га қайтиши мумкин  0 10:26"Пахтакор" ва "Бунёдкор" собиқ ҳужумчиси фаолиятини "Шўртан"да давом эттириши мумкин  3 09:55Жоау Феликснинг "Ал Насср"даги маоши маълум  1 09:28"Пахтакор" ҳимоячиси фаолиятини "Динамо" ёки "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  3 09:01Абдуқодир Ҳусанов янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  4 08:34"Сурхон" ва "Андижон" ўзаро футболчи алишишди. Шунингдек, "бургутлар" "шерлар"дан футболчи ижарага олади  1 08:05"Шўртан" яна бир собиқ "Олимпик" футболчиси билан шартнома имзолади  1 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Пахтакор" билан шартнома имзолади  8 00:48Виктор Гёкерешни яхшигина пулга сотган "Спортинг" 25 млн. еврога Луис Суаресни сотиб олди  4 00:27Равшан Эрматов: "Ўртоқлик ўйинлари ҳақида бир тўхтамга келганимиздан сўнг хабар берамиз"  12 00:10Уче Бриансео Нвадике: "Осиё кубоги саралаш босқичида нималарга қодир эканлигимизни кўрсатамиз"  0 23:44Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Индивидуал совринлар кимларга насиб этди?  1 23:26Тимур Кападзе: "Аргентина ва Уругвай билан ўйин... Бу маълумот ҳақиқатга яқин"  22 23:00"Бавария" Риберининг учинчи ўринбосари учун 75 млн евро сарфлади. Бу сафар натижа қандай бўларкин?  6 22:53Тер Стеген ва "Барселона" ўртасидаги муносабатлар таранглашганми?  1

Диёр Имомхўжаев: Орзу қилишдан тўхтаманг! News

Диёр Имомхўжаев: Орзу қилишдан тўхтаманг!

“Соккер клуб” проектини хаёлимда пишитиб юрган вақтимда уни биринчилардан бўлиб Икром Юсупов қўллаб-қувватлаган ва кўрсатув айнан унинг студиясидан эфирга узатилганди.

Бокс мухлисларига яхши таниш бўлган бу инсонни кейинроқ футбол мухлислари ҳам эслаб қолишди. Ўғлининг келажаги ҳақида қайғуриб, уй-жойини сотиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди. Ёдингизга тушгандир фарзанди Барселона футбол академиясида тўп сурадиган ота?

Барселонага йўлга чиқишдан бир ҳафталар олдин Икром ака билан фейсбукда гаплашдим. Рости, боришимга ишонмаётганлари гап-сўзларидан билиниб турганди. Шаҳарга келишим билан қўнғироқлашдик. Жиронадан етиб келган инсоннинг қувончини сизга таърифлаб бера олмайман. Икки йилдан буён яқин ватандошларини кўрмайдиган одам бағридан бўшатгиси келмасди.

Каталония чемпионатида тўп сурадиган Сардор жамоаси билан йиғинда экан. У билан танишиш насиб қилмади. Испан тилини яхши биладиган, ҳаёт йўлини белгилаб олган футболчи билан суҳбат уюштириш кейинга қолди. Вақти келиб, унинг Ўзбекистон терма жамоасида пайдо бўлиши мени фақат ва фақат хурсанд қилади. Истардимки, йўлини Испанияда топаверсин, бироз ўтиб Ла лига  клубларидан бирида пайдо бўлса, бу ҳаммамизнинг ютуғимиз бўлади. Олий лигага қайтиши шарт эмас, менимча.



Икром Юсупов “Соккер клуб” ҳали давом этаётган вақтдаёқ Барселонага жўнаб кетганди. Кейинроқ Элдор Мустафоев кўрсатувни қўллаб-қувватлади. Проект тўхтаганида унинг нотўғри бўлгани, ошиқча гапириб юборганимиз, биз ҳали бунга тайёр эмаслигимиз ҳақида айтган касбдошларимиз бўлди. Менга кимдир раҳм кўзи билан қарашини ҳеч қачон истамаганман. Келажагимга ишончим сўнмаганди, ёмон иш қилмаганимни билганим учун ҳам қаддимни букмагандим. Демак, шу соҳада юрган кишиларнинг панд насиҳати ҳам, ачиниши ҳам ёқмасди. Мен бунда бир оғиз илиқ гап истаганман холос. Далдани эса отам, укаларим ва Хайрулла Ҳамидовдан олганман.

Ҳаёт қизиқ ва тасодифларга бой. Орадан бир қанча вақт ўтиб, биз Икром Юсупов билан Барселонада учрашиб тургандик. Оддий бир уйда, камтарона ҳаёт кечираётган, бор умиди ўғлидан бўлган ва яқинларини жуда соғинган инсон билан. Қўли очиқ, самимий, балки керагидан  бироз кўп гапирадиган бу одам,  юракдаги  дардлари билан ўқтоқлашади , ора орада узр хам сўраб қўяди. Қўнгли тоза, бировга ёмонлик тиламайди, тилёғламалик қилмайди, тўғрилик учун курашади. Шу ҳислатлари қадрли.



Барселонадаги уч кун бир умр ёдимдан чиқмайдиган бўлди. Шу ерда вақтим Худо менга қиз фарзандни раво кўрди. Биринчи бор “Эл-Класико”ни жонли томоша қилиш имкониятига эга бўлдим. Ўша куни Испаниянинг гўзал шаҳрида ош дамлаб, қувончли кунни бирга нишонлаб ўтиргандик. Мен нима демоқчиман. Турли мақсад ва интилишлар сабаб “Спорт”ни ўзимиз учун бой бердик, аммо бошқа қувончларни топдик. Мен бунда кимнидир танқид қилиш ниятида эмасман, шунчаки, ҳозир бахтли эканимни айтмоқчиман. Севинчим ичимга сиғмаётгани рост, шукр демоқчиман. Худо ўзи раво кўрганини истаса бир кундаёқ олиб қўйиши мумкин. Мен мана шунисидан қўрқаман ва шундай бўлмаслигини фақат ва фақат Ўзидан сўрайман, ўзидан бошқасига зор қилмасин.

Сизга ҳам вақти келиб “Эл-Класико”ни “Камп Ноу”да, “Сантьяго Бернабеу”да кўриш насиб қилсин, бундаги ҳиссиётлар бошингиздан ўтсин. Мен ортиқча нарса сўрамайман, ҳаётимиз бугунгигидан ёмон бўлмаса етарли. Айтмоқчи бўлганим, эртанги кунга ишонч сўниб қолмасин ҳеч кимда. Худо бир нимани олса, ўрнига албатта бошқасини беради. Худди 12 август тонгида бувижонимиз оламдан ўтиб, тушдан кейин янги чақалоқ дунёга келгани каби.


Rating: +45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика