Latest news

09:46Гвардиола Родридан нима истаётганини айтди  0 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  0 08:53"Манчестер Юнайтед" 20 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  0 08:26Суперлига. Бугун 20-тур якунланади  0 07:58"Интер" "Ланс" ярим ҳимоячисини сотиб олди  0 07:35Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" ўйинида 8 та гол урилди ва "шерлар" ғалаба қозонди. "Қизилқум" – "Бунёдкор" баҳсида эса дуранг  10 07:30"Манчестер Сити"нинг яна бир ҳимоячи жамоани тарк этиши мумкин  1 01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  8 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  5 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  3 23:46Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор" ПФЛ тақдим этаётган тақвимни ҳурмат қилади"  0 23:28Байиндирнинг хатосидан кейин МЮнинг режалари ўзгарди  6

Диёр Имомхўжаев: "Насаф"да бор нарсани йўқ қилишди. Бердиев ишини яхши бажарди, раҳбарият эса..." News

Диёр Имомхўжаев: "Насаф"да бор нарсани йўқ қилишди. Бердиев ишини яхши бажарди, раҳбарият эса..."

Спорт телеканалида ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев иштирокида онлайн мулоқот бўлиб ўтди.

Ушбу мулоқот чоғида ПФЛ директорига "Насаф" борасида савол берилди. 

"ПФЛ "Насаф" жамоасига қўлидан келганча ёрдам беришга ҳаракат қилади. Ўтган мавсумда "Суғдиёна" билан ҳам шундай бўлганди. Фақат улар вақтлироқ ҳаракатни бошлаган эди. Охирги турда эса "Бунёдкор" билан дуранг ўйнаб йўлланмани қўлга кирита олмаганди. "Насаф" халқаро майдонга йўлланмани қўлга киритса қисқа муддатда ОФКдан қайта лицензиядан ўтказиб беришини сўраймиз. Бунда ЎФА ёки ПФЛнинг айби йўқ. 

Клубни иккига ажратадиган бўлсак мураббий Рўзиқул Бердиев ва раҳбарият. Биринчиси ишини яхши бажариб қўйган, жамоаси иккинчи ўринда кетмоқда. Иккинчиси эса бажара олмади. Лицензиялашдан ўтказишда беш тамойил бор. Спорт принциплари, моддий техник база, юридик, иқтисодий ва бунинг ичида бухгалтерлик ҳисоботи ҳам бор.  Клубларимизни энг кўп йиқитадиган нарса бу бухгалтерлик ҳисоботи. Бу ОФК талаб қиладиган нарса. 

Клублар бир йилда икки маротаба аудит текширувидан ўтиши керак. Кейинги мавсумдан буни марказлашган ҳолатда ўтказамиз. Тендер ёрдамида битта аудиторлик компаниясини аниқлаб оламиз. Агар клублар ўзлари ўтказадиган бўлса ўз манфаатларидан келиб чиқиб аудит ёллашади. Бу билан ўзларини алдаши мумкин, аммо ОФКни алдаб бўлмайди. "Насаф" мана шу нарсадан ўта олмади. "Насаф" академия, инфратузилма бўйича аксарият жамоалардан устун. Бу ерда бор нарсани йўқ қилишди", - дейди Диёр Имомхўжаев. 

Rating: +46   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика