Latest news

00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  13 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  11 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

«Динамо» (U-17) Япония клубига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди News

«Динамо» (U-17) Япония клубига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди

Бугун Самарқандда Япониянинг Яманаси префектураси Кофу шаҳрининг “Ванфоре Кофу” ва Самарқанднинг “Динамо” клуби ўсмир-ёшлар жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилди.

Кутилганидек ўйин юқори даражада ташкил этилди. Ўйиндан олдин минглаб мухлислар қаршисида Самарқанд шаҳар ҳокими Фурқат Раҳимов ва «Динамо» клуби раҳбарлари Япониядан келган делегация раҳбарларига ҳурмат кўрсатиб, миллий либосларимизни совға қилишди.

Ўйин шиддатли бошланиб, «Динамо» академияси тарбияланувчилари дастлабки таймдаёқ ҳисобни 2:0 га етказди.

Иккинчи бўлимда эса меҳмонлар ҳужумкор тўп суриб, дастлаб мувозанатни тиклашди. Кейин эса қарши ҳужумларда ғалабани илиб кетишди, 2:4.

Дўстона тарзда кечган ўйиндан кейин Япония клуби аъзолари мезбонлик учун миннатдорчилик билдириб, японча таъзим билан ҳурмат кўрсатишди.

3 апрель (чоршанба)
Ўртоқлик учрашуви.
«Динамо» (U-17) - "Ванфоре Кофу" (Япония) - 2:4
Голлар:
Диёр Бозоров 14, Авазбек Отахонов 42 - Йошида 66, Хоно 68, Накамура 78, 87.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика