"Динамо" бош мураббийи Равшан Аҳмедов: "Биринчи таймда "Оқ-тепа"нинг кучига етарли баҳо бермадик"
28 jun 2020 21:13
News
"Динамо" бош мураббийи Равшан Аҳмедов: "Биринчи таймда "Оқ-тепа"нинг кучига етарли баҳо бермадик"
Coca Cola Ўзбекистон кубоги саралаши доирасидаги "Динамо" - "Оқ-тепа" учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Равшан Аҳмедов ўз фикрларини билдирди.
"Рақибнинг кучига етарли баҳо бера олмадик. Иккинчи таймда вазиятни ўнглашга уриндик, аммо кеч эди. Бу хатоларни ПРО лигада такрорламасликка интиламиз.
Бугун йигитлар диққат эътиборни йўқотиб қўйишди. Машғулотлар давомида барчасини тўғрилашга уринамиз. Яқинда жамоага келдик, йигитлар билан танишаяпман.
"Истиқлол" билан ўйиндан олдин клубга келгандим. Шунчаки расмиятчилик ишлари кечиккани туфайли қайдномадан ўрин олмагандим.
Сўнгги йилларда Тошкентда футбол академиясида U-14 жамоа билан ишлаб келаётгандим. "Динамо" раҳбариятидан таклиф тушди ва шу йил охиригача шартнома туздим. Раҳбарият ёшларга кўпроқ эътибор қаратишни ва Суперлигага қайтганимизда рақобатбардош жамоага айланишимиз кераклигини таъкидлади", - дейди Равшан Аҳмедов.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments