Latest news

14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  3 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  0 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  4 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  3 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  5 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  4 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  5 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  15 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6

Дилявер Ваниев: "Агапов қисқа фурсат ичида чемпионат тўпурлари рўйхатидан ўрин олди" News

Дилявер Ваниев: "Агапов қисқа фурсат ичида чемпионат тўпурлари рўйхатидан ўрин олди"

Про-лиганинг 10-туридан ўрин олган "Машъал" - "Бухоро" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Дилявер Ваниев матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида 

- Бугунги ўйинда жуда кўплаб вазиятлар яратдик. Шундай экан, нега мағлубият ёки дуранг ҳақида ўйлашимиз керак? Голли вазиятларни кўпроқ юзага келтирдикми, демак ғалабага ҳақли эдик. Ўйиннинг якуни ҳам биз истагандек жамоамизнинг ғалабаси билан якунланди. 

Бугунги ўйин ҳар икки жамоа учун жуда оғир ўтди. Гарчи ўйин охирида гол киритиб ғалабага эришган бўлсак ҳам майдонда ҳақиқий кураш кечди. Муҳим ғалабани қўлга киритдик ва олға интилишда давом этамиз.

- "Машъал" дарвозасига белгиланган пенальти ҳақида фикрингиз қандай?

- Ҳакам ўша вазиятда пенальти белгиладими, демак шунга яраша асоси бўлган. Мен ҳакамларнинг хатоларини муҳокама қилмоқчи эмасман.

- Микола Агапов икки ўйиндан буён гол ура олмаяпти. Бунга нима сабаб бўлган деб ўйлайсиз?

- Агапов ўтган турда "Шўртан" дарвозасига пенальтидан гол ура олмади. Биз ундаги холатни ўрганиб чиқиб руҳий муммоси бор эканини сездик. Унинг юртида айни вақтда тинчлик эмас, ФИФА трансферларга рухсат бергани туфайли Агапов ҳозир шу ерда. Бунақа вазиятдан уйдан узоқда юриш осон эмас, унга оғир эканини барчамиз тушуниб турибмиз. Шундай бўлса ҳам у профессионаллик намойиш этаяпти, қисқа фурсат ичида чемпионат тўпурарлари қаторидан ўрин олди.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика