Дилшод Нуралиев: “Ярим финалда “Қўқон-1912” билан қизиқарли ўйин бўлади”
18 feb 2014 11:06
News
Дилшод Нуралиев: “Ярим финалда “Қўқон-1912” билан қизиқарли ўйин бўлади”
ПФЛ Кубогида бошқа клубларга нисбатан анчагина ёш таркиб билан иштирок этаётган “Пахтакор-2” шунга қарамай мусобақада ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Дилшод Нуралиев бошқарувдига жамоа энди эртага ярим финалда “Қўқон-1912” билан рўбарў келади.
- “Обод” билан ўйин биз учун ҳам осон кечгани йўқ. Иккинчи бўлимнинг охирларида йигитларимиз жисмонан чарчаб қолди – дея гап бошлади Нуралиев. – Умуман олганда, якунда натижа биз учун қониқарли бўлди ва шу боис ўйиндан кўнглим тўлди.
- ПФЛ Кубоги турнири ҳақида умумий фикримни айтадиган бўлсам, унда иштирок этаётган ҳар бир клуб учун фойдали бўлаётгани аниқ. Мавсум бошланиши олдидан ҳам ўйин амалиётни ошишига хизмат қилади, ҳам жамоавий ўйинни шаклланишида асқотади. Шунинг учун мусобақа ташкилотчиларига миннатдорчилик билдираман.
- Мазкур турнирда иштирок этишдан асосий мақсадимиз аввало йигитларнинг нималарга қодир эканлигини яна бир бор билиб олиш ва шунга монанд ўйин ташкил этишни йўлга қўйиш эди. Шу сабабли ҳам футболчиларимиз олдига биринчи навбатда натижа кўрсатишни вазифа қилиб қўймадик. Аммо шогирдларим турнирда катта ишқтиёқ билан қатнашаётганини, ярим финал йўлланмасини қўлга киритганимиздан ҳам билиб олиш қийин эмас.
- Эндиги рақибимиз “Қўқон-1912” анчагина тажрибали ўйинчилардан ташкил топган. Бу жамоа билан қишки йиғинимизнинг дастлабки босқичида ҳам ўйнагандик. Тоҳир ака Кападзе курашувчан жамоа шакллантирганини айтиб ўтишим керак. Қолаверса “Қўқон-1912”нинг олдига бу йил элитага чиқиш вазифаси қўйилмоқда. Қисқача айтганда бўлажак баҳс қизиқарли кечиши турган гап. Ярим финалда бу жамоани фаворит деб ҳисоблайман.
Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments