Latest news

00:47МЮ Мактоминейни АПЛнинг бошқа бир клубига сотмади  0 00:35Кьеза фаолиятини Англияда давом эттиришга яқин турибди  1 00:05"Динамо" Жаҳонгир Ўрозов ва Муҳаммадали Турсуновни ўз таркибига қўшиб олди  0 23:30Жоау Канселунинг кейинги манзили Саудия Арабистони бўладими?  0 22:55Ханс-Дитер Флик: "Ямалнинг оёғи ердан узилмаслиги керак"  1 22:15ОКМК назорат ўйинида "Олимпик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 21:35Матс Хуммелс Еврокубокларда ўйнайдиган А Серия клубига ўтиши мумкин  0 20:54"Қизилқум" назорат ўйинида "Локомотив U21"га мағлуб бўлди  0 20:31Расман: Стадиондаги муаммо сабаб "Динамо" — "Навбаҳор" учрашуви қолдирилди  52 20:00Де Хеа фаолиятини А Cерияда давом эттирадими?  1 19:39Ана холос! "Рома" ва "Тоттенхэм" собиқ ҳужумчиси 11 йилдан сўнг фаолиятини тиклашга қарор қилди  4 19:13УEФА Суперкубоги ўйинини ким бошқариши маълум  0 18:49Погбанинг акаси Бельгиянинг учинчи лигасида ўйнайди  5 18:25"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Парижда ўғриликка учради  14 18:01"Шўртан" учта трансферни амалга оширди  3

Дилшод Нуралиев: «Қатар сафари ўхшамагани режаларимизга таъсир қилмайди деб умид қиламан» News

Дилшод Нуралиев: «Қатар сафари ўхшамагани режаларимизга таъсир қилмайди деб умид қиламан»

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоасини сентябрь ойида жуда муҳим ўйинлар кутмоқда.

Дилшод Нуралиев бошқарувидаги жамоа 16-24 сентябрь кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтган U-16 Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этади. Гуруҳимиз ниҳоятда кучли. “А” гуруҳида биздан ташқари Баҳрайн, Иордания, Саудия Арабистони, Шри-Ланка ўсмирлар терма жамоалари ҳам бор.

Саралаш ўйинлари регламентига кўра гуруҳдан биринчи ўринни эгаллаган жамоа Осиё чемпионатига йўл олади. Шунингдек, иккинчи ўринни олган энг яхши бешта жамоа ҳам шундай йўлланмага эга бўлади. Саралаш босқичида жами 10та гуруҳда ўйинлар бўлиб ўтади. Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 19 ва 21 август кунлари Қатарда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиши лозим эди, аммо Қатар ўз режаларини ўзгартиргани сабабли бу ўйинлар бекор қилинди. Натижада Нуралиев шогирдлари Қатарга бора олишмади. Биз вазиятни ўрганиш, шунингдек бошқа бир қатор саволларга жавоб олиш мақсадида ўсмирларимиз устози Дилшод Нуралиевдан интервью олдик.

-   Дилшод ака, суҳбатни кўпчиликни қизиқтираётган мавзу билан бошласак. Қатар сафари нима учун амалга ошмади?
-   Бу ўйинлар бўлиши олдиндан ташкил этилганди. Аммо охирги паллада Қатар футбол федерацияси терма жамоа бошқа билан иккита ўйин ўтказишини маълум қилгач, биз у ёққа бора олмайдиган бўлдик. Қатар бизга таклиф юборганидан сўнг тезда терма жамоани Тошкентда тўплашга ҳаракат қилдик. Режага кўра 16 август куни Тошкентда йиғилиб, эртаси кун Қатарга йўл олишимиз керак эди. Виза ўз вақтида ҳал бўлди-ю, аммо самолётга авиачипта бўйича баъзи муамамолар чиқиб қолди. Бу борада ҳам тўлиқ улгура олмадик. Агар Қатарга борганимизда таркибга янги жалб этилган фарғоналик ва наманганлик ёш футболчиларни кўрикдан ўтказишни режалаштириб қўйгандим.

-   Қатар варианти амалга ошмагани терма жамоа режаларига жиддий таъсир кўрсатадими?
-   Шундай бўлади деб ўйламайман. Чунки бизни олдинда иккита халқаро турнир кутиб турибди. Дастлаб 27 август - 3 сентябрь кунлари Польшадаги турнирга борамиз, ундан кейин 4-9 сентябрда Астанада ҳам халқаро турнир ташкил этилади. Мана шу икки турнир ўсмирларимиз учун тайёргарликнинг охирги босқичини ўтаб беради. Тўғри, Қатарга борсак ҳам яхши бўларди. Ҳар ҳолда Осиё чемпионати саралаш босқичидаги асосий рақибларимиз араблар. Биз Саудияда мезбонлардан ташқари Иордания ва Баҳрайнга қарши майдонга тушамиз. Қатар уларга яқин ўйин услубига эга жамоа бўлгани учун ҳам бориб иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишни мақсад қилгандик. Режа амалга ошмади, лекин бундан хафа бўлиб ўтириш керак эмас. Ҳаммаси яхшиликка бўлсин деб эътиборни кейинги ўйинларга қаратган маъқул.


-   Ўсмирларимиз саралаш босқичига яхши тайёргарлик кўриши учун ЎФФ томонидан қандай ёрдам берилмоқда?
-   Хабарингиз бор, июнь ойида Тошкентда халқаро турнир ташкил этилди. Биз “Жар” стадионида Япония, Польша ва Беларусь ўсмирларига қарши майдонга тушдик. Шунингдек, июлда Хитойда ҳам халқаро мусобақа ўтказилди. Бунда Хитой, Чехия ва Япония билан ўйнадик. Бу ўйинлар ЎФФ саъй-ҳаракатлари туфайли амалга ошди ва раҳбариятга бу борада ўз миннатдорчилигимни билдираман.  

-   Эндиги режалар қандай кўринишда бўлади?
-   Айтиб ўтганимдек, августнинг охири сентябрь бошларида Польша ва Қозоғистондаги иккита халқаро турнирда иштирок этамиз. Иккала турнир бир-бирига жуда яқин вақтда ўтказилиши сабабли Польшага асосий таркиб боради, Қозоғистонга эса иккинчи таркибни олиб кетамиз. Уларнинг умумий жамланмасидан битта кучли терма жамоа пайдо бўлади. Кейинчалик 10 сентябрдан Тошкентда йиғиламиз ва 16 сентябрь кечки пайт Саудия Арабистонига учиб кетамиз. Ҳозирда терма жамоанинг 90 фоиз таркибини аниқлаб бўлганмиз. Фақата икки-уч нафар янги футболчилар бор ва шуларни синовдан ўтказиб олишим керак.

-   Тошкент ва Хитойда бўлиб ўтган мусобақалар агар натижани ҳисобга олмасак, сизда қандай таассурот қолдирди?
-   Биласизми, футболда ҳар доим натижа керак. Барибир ҳамма натижа учун ўйнайди. Насиб қилса, Саудия Арабистонидан ҳам натижа билан қайтамиз. Тошкентда бўлган мусобақада биринчи ўйинимиз Японияга қарши кечди ва биринчи таймни ёмон ўтказмадик. Лекин иккинчи бўлимда захирадан янги футболчилар майдонга тушиши натижасида 1:5 ҳисобида ютқазиб қўйдик. Гарчи мағлубиятга учраган бўлсак-да, бундан тўғри хулоса чиқардик деб ўйлайман. Чунки худди шу жамоа билан Хитойдаги турнирда ҳам ўйнаб кўрдик ва унда 1:1 ҳисоби қайд этилди. 90-дақиқага қадар 1:0 ҳисобида олдинда бораётгандик, лекин қўшимча дақиқаларда гол ўтказиб юбордик.

-   Европа жамоалари - Польша, Беларусь ва Чехия билан кечган ўйинларда фақат мағлуб бўлдик. Бу футбол борасидаги тафовут катталигини кўрсатадими?
-   Европада футболнинг ташкилий томонлари бизга нисбатан анча кучли. Уларда ўйинни бошқариш ва футболчиларнинг хотиржам ўйнаши яхши йўлга қўйилган. Бундан ташқари, уларда атлетизм, яъни жисмоний кўрсаткичлар юқори. Бу фақат ҳозир эмас, балки ўз вақтида 1986 йилда туғилган футболчиларни бошқарганимда ҳам шундай эди. Биз ўшанда ҳам жисмоний томонлама уларга ютқазардик, ҳозир ҳам. Бу нарса 1996 йилда туғилган футболчилар термасини бошқарган пайтимда ҳам ўз таъсирини кўрсатган. Охирги вақтларда бизда болалар кичиклашиб кетди. Шундай вазиятда биз Европадан қайси томонлама устун бўлишимиз мумкин? Биринчи навбатда тўп билан муомалада ва футболчиларнинг ностандарт ҳаракатлари орқали. Мен бемалол айтишим мумкин, бизнинг футболчилар тўп билан муомалада европаликларга ютқазмайди. Аммо куч томондан уларга ютқазиб қўйяпмиз. Тошкентда Польша, Хитойда Чехия ўсмирлари билан кечган баҳсларда шу нарса яққол кўзга ташланди. Ўсмирларимизнинг жисмоний томондан уларга кучи етмади.

-   Бизда жисмоний ҳолатнинг пасайиб кетиши табиатданми ёки футболчиларнинг ўз устида кам ишлаётганиданми?
-   Бизда ҳам баланд бўйли футболчилар бор, лекин уларда камчилик кўп. Яъни, улар тўп билан муомалада ҳам, тезкорликда ҳам бошқаларга нисбатан оқсаяпти. Биз бундай ўйинчиларни барибир терма жамоага чақира олмаймиз. Чунки улар билан алоҳида ишлаш учун вақт йўқ. Футболчиларни биринчи навбатда клублар яхши тарбиялаб бизга етказиб бериши керак. Шундагина терма жамоа мураббийларига осон бўлади. Қолаверса, терма жамоани йиғганимизда кўпи билан бир ҳафта - ўн кунлик йиғинлар ташкил этамиз. Аммо шу ўн кун футболчи билан алоҳида ишлаш учун етарли эмас. Уларни йил давомида клублар мураббийлари тарбиялаб бориши керак.

-   Маълумки, сиз анча йиллардан бери ёш футболчилар билан ишлаб келасиз. Бизнинг матбуотда ёш футболчилар ўртасидаги турнирлар у қадар кенг ёритилмаслиги, ёшлар ҳақида маълумот берилмаслиги сизнинг ҳам ишингизга таъсир ўтказадими?
-   Бу бутун дунёда шундай бўлса керак. Мухлислар кўпроқ машҳур футболчилар ҳақида билишни исташади. Европада ёшлар ўртасида кўп ўйинлар ташкил этилади, аммо Осиёда бу кам. Масалан, мен ўзим ўша саралашдаги рақибларимиз ўйинини кўриш мақсадида кўп изландим, лекин топа олмадим. Саудия, Баҳрайн, Иордания саралаш ўйинларига қандай тайёргарлик кўрмоқда, бу ҳақда бизда маълумот деярли йўқ. Улар ҳам ўйнаяпти, лекин ўйинлар диски ҳеч қаерда йўқ. Шу боис биз ўз кучимизга таянган ҳолда мусобақага борамиз. Ўзимизда эса айнан 2002 йилда туғилган футболчиларни саралаб олиш кўп ҳам қийинчилик туғдирмади. Негаки мунтазам селекция ишлари билан машғул бўлдик. Ўзим Наманганга бориб ўсмирларни кузатган бўлсам, шеригим Самарқандга бориб келди. Қолаверса, Тошкентда тўртта жамоа иштирокида республика биринчилиги ташкил этилди. Аммо битта муаммо борки, буни айтиб ўтмасам бўлмайди. Бизда ҳар бир вилоятда ҳар бир ёшдаги терма жамоага масъул мураббийлар бор, аммо Тошкентда ўтказиладиган республика биринчилигида улар ўша вилоятнинг энг кучли термасини олиб кела олишяпти. Яхши футболчилар ўрнига кўпинча пули борлар келади. Шу боис доим вилоятдаги мураббийлардан илтимос кучли таркибни олиб келинглар деб сўраймиз. Қолаверса, кўп вилоятлардан терма жамоа эмас, балки қайсидир футбол мактаб ўйинчилари келади. Мана шу нарса бизда ҳалиям тўғри йўлга қўйилмаганидан терма жамоага номзодларни саралаб олиш кўп ҳолларда қийин кечади.


-   Тошкентда ўсмирлар ўртасида ҳар йили мунтазам шаҳар чемпионати ва шаҳар биринчилиги ўтказиб келинади. Вилоятларда ҳам шундай мусобақа йўлга қўйилганми?
-   Афсуски, кўп вилоятларда бундай турнирлар йўқ ва бу ҳам ёшлар-ўсмирлар футболида оғриқли нуқталардан бири бўлиб қолмоқда. Масалан, Наманганга борганимда шуни сўрагандим, менга ўнтадан кўп жамоа бор дейишди. Лекин улар доим бир-бирлари билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб юришади. Ҳар ҳафта тақвим асосида кечадиган ўйинлар йўқ. Ҳар бир вилоятда 10-12 жамоа ўртасида ҳеч бўлмаса учта ёш тоифасида вилоят чемпионати ўтказиб турган маъқул, шундагина кучли футболчилар етишиб чиқади. Биздан кўп сўрашади: нима учун вилоятлардан ўйинчи олмайсизлар деб, энди вилоятлик футболчи доим ўртоқлик ўйини ўтказиб юрганидан кейин қандай қилиб уларни терма жамоага чақириш мумкин? Қолаверса, ўртоқлик ўйинида футболчининг кучли томонини кўриб бўлмаса. Тошкентда эса бундай мусобақа бор. Агар вилоятларда ҳам шундай биринчиликлар йўлга қўйилганида борми, бизнинг ишимиз янада осонлашган бўларди.

-   Маълумки, сиз 1996 йилда туғилган футболчилар билан Осиё чемпиони бўлгансиз, шунингдек жаҳон чемпионатида чорак финалга қадар боргансиз. Табиийки бу ютуқлардан кейин қайси жамоада ишламанг, мухлисларда сиздан яна катта натижаларни кутишади. Саудияда бўладиган Осиё чемпионати саралаш ўйинларидан олдин бу сизга қандайдир босим ўтказадими?
-   Энди босим дея олмайман-у, лекин ўзим ҳам охирги пайтларда шу ҳақда кўп ўйлаяпман. Бориб қандай ўйнарканмиз, у ернинг иссиқ иқлими таъсир қилмасмикин деб кўп бош қотираман. Саралаш тақвими шундай тузилганки, гўё ҳаммаси Саудия Арабистони фойдаси учун ишлаб чиқилгандек. Биз дастлабки учта ўйинни 17:15да бошлаймиз. Саудия эса 20:15да бошлайди. Биз фақат охирги, мезбонларга қарши баҳснигина 20:15да бошлаймиз. Лекин бундан нолишимиз керак эмас, аксинча янада кўпроқ ҳаракат қилиш лозим. Ҳозирги ўсмирлар терма жамоасини қабул қилиб олганимга ҳали кўп бўлмади. 1996 йилда туғилган ўйинчилар билан эса улар етти ёшга кирганидан бери ишлаб келгандим. Камчилик ҳаммада бор: бизда ҳам, рақибларимизда ҳам. Бу ёшда бехато футбол ўйнашнинг иложи йўқ. Ҳозирги таркибда ҳам иқтидорли ёшлар кўп, фақат улар билан ишлаш керак.

-   Суҳбатимиз охирида ўқувчиларга айтадиган гапингиз бўлса, бемалол билдиришингиз мумкин.
- Ёшим ҳам 50га яқинлашиб қолди. Футболда ёшлар билан ишлай бошлаганимга ҳам мана йигирма йилдан ошди. Бутун билимим, бор куч-ғайратимни ёшлар тарбияси учун сарфладим. Ўтган вақт оралиғида кўплаб футболчи ҳамда мураббийлар билан бирга ишлаш насиб этди. Агар шу вақт ичида кимнингдир дилини оғритган бўлсам аввало узр сўрайман. Чунки нимаики иш қилган бўлсам, ҳаммаси футбол ривожи деб, футболчи ўсиб яхши инсон бўлсин деган мақсадда қилганман. Ҳеч бир мураббий шогирдидан ёмон одам чиқишини хоҳламайди. Мураббий уришса ҳам, тергаса ҳам шогирдим яхши инсон бўлсин дейди. Хоҳлардимки, жамоаларимизда аҳиллик кучайса, тартиб-интизом доим биринчи ўринда турса. Шундагина биз катта ғалабалар сари ҳаракат қила оламиз.


Х.Холиқов суҳбатлашди.  

ВИДЕО. Осиё чемпиони Дилшод Нуралиев кимдан узр сўради?

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика