Latest news

16:54"Персеполис" — "Алуминиум Арак". Таркиблар маълум  0 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  0 15:56"Милан" — "Сассуоло". Таркиблар маълум  1 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  6 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  3 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  1 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  5 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  1 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: “Сити”, “Бавария”, “Реал” ва бошқалар  0 11:34"Реал" Хаби Алонсони бугуноқ истеъфога чиқариши мумкин  18 11:13Россияга қарши учрашув учун терма жамоамизнинг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди  9 10:48Салоҳ: "Эй худо, кетма-кет иккинчи ҳафтами? Йўқ, йўқ..."  2 10:20"Қизилқум" дарвозасида ўзгаришлар содир бўлди  1 09:52"Ҳаракатлар сўзлардан кўра баландроқ гапиради". Слот Салоҳ билан бўлган можародан кейинги ўйини ҳақидаги фикри  2 09:27ОКМК етакчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  6

Диего Симоне: “Диего Коста учун жонимни беришга тайёрман” News

Диего Симоне: “Диего Коста учун жонимни беришга тайёрман”

“Атлетико” бош мураббийи Диего Симоне Ла Лига 12-тури доирасида “Севилья”га (1:1) қарши беллашувдан кейин ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Яхши ўйин гувоҳи бўлдик. “Севилья” доим курашчан жамоа сифатида гавдаланиб келган. Уларда таркиб ҳар доим яхши бўлган ва улар ҳар қандай дақиқада ўйинда ўзгариш қила олишга қодир.

Биринчи таймда иккала томон ҳам ўйлаган режаларини амалга ошира олишмади. Ҳеч ким ташаббусни ўзида сақлаб тура олмади.

Иккинчи бўлимда эса биз ҳужумдаги уч нафар футболчи билан рақиб марказий ҳимоячиларига прессинг уюштиришга ҳаракат қилдик. Улар бундай режага муносиб қаршилик кўрсатишди. Шунга қарамай Корреа ва Арьас рақибга жиддий хавф туғдириб, ўйинда ғалабамизни таъминлашлари ҳам мумкин эди.

Қачондир, кимдир майдонда Диего Коста сингари майдонда борини бериб ҳаракат қилса, мен бундан кейин ҳам шундай футболчиларга ишонишда давом этаман. Айни пайтда Диего ажойиб жисмоний ҳолатда. У машғулотларда ҳам ўзини ҳар томонлама ижобий жиҳатларини кўрсатмоқда, гарчи ўйинда гол уролмаса ҳам. Мен бу каби футболчилар учун жонимни ҳам беришга тайёрман”, дейди Симоне.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика