Latest news

16:04"Нефтчи" — "Андижон". Таркиблар маълум  3 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  5 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  3 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  4 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  52

Дибала “Реал”дан учралган мағлубият ва “Барселона”га ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирди News

Дибала “Реал”дан учралган мағлубият ва “Барселона”га ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирди

“Ювентус” ҳужумчиси Пауло Дибала Чемпионлар лигаси финалида “Реал”дан (1:4) учралган мағлубият ва “Барселона”га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

“Финал учрашуви ҳақиқий даҳшатнинг ўзи эди. Ҳаммаси тушда кечаётгандек эди назаримда. Финалга қадар биз жиддий рақиблар билан куч синашгандик ва уларга қарши учрашувларда иккитадан ошиқ гол ўтказмагандик. Улар эса бизга 45 дақиқада учта гол уришга эришишганди.

Футболда реванш учун ҳар доим имконият бўлади. Ушбу финалдаги аламли мағлубият доим мени хаёлимда бўлади. Қачонки ушбу мусобақада бош совринни бошим узра баланд кўтарсам, ўша алам мени тарк этиб, хотиржам бўлишим мумкин.

Ҳозир ҳамма “Барселона”да Неймарни ўрнини ким эгаллашини кутиб турибди. Кимдир Коутиньо, кимдир Дембеле ва Гризманн ҳақида гапирмоқда. Менинг исмимни ҳам бу рўйхатда санаб ўтишди. Аммо буларнинг бари шунчаки миш-миш эканлигини биламан. Менинг яқинларим барча хабарларни диққат билан кузатиб боришмоқда ва кейинчалик бу борада менга мурожаат қилишмоқда. Уларга бу хабарлар қандай қилиб тарқатилганини тушунтириш қийин.

“Ювентус” ҳам “Барселона” даражасидаги ажойиб клуб. Менинг шартномамда трансфер нархим ёзилмаган. Буни фақат клубни ўзи ҳал қилади”, дейди Дибала.


Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика