Latest news

13:40ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" - "Андижон" жамоаларининг ўзаро юбилей 50-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  0 13:20"Бавария"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши деярли аниқ. Жамоа олдин у билан ЕЧЛни ютган  1 12:53Анчелотти ЕЧЛ финали олдида Лунин ва Куртуага мурожаат қилди  3 12:26"Пахтакор-79" жамоаси Биринчи лигадан четлаштирилди, клуб ўйинчилари лиганинг исталган бошқа жамоасига ўтишлари мумкин  1 12:01"Милан" 50 млн евролик трансферни амалга оширмоқчи  0 11:38Мбаппедан сўнг уч карра ЕЧЛ соҳиби ҳам ПСЖдан кетишини эълон қилди  4 11:15Мбаппе "Реал" деб Саудия Арабистонидаги 200 млн евро ва АПЛ клублари билан музокаралар ўтказишдан бош тортган  3 10:36«Ал Ҳилол» 60 миллионлик трансферга тайёргарлик кўрмоқда  0 10:10ПСЖнинг яна бир футболчиси беш йиллик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этишини маълум қилди  1 09:44Тен Хаг «Манчестер Юнайтед» мухлислари ҳақида кескин фикр билдирди  22 09:18Про лигада мавсумдаги илк истеъфо содир бўлди  4 08:52Анчелотти Макроннинг Мбаппени Олимпиадага қўйиб юбориш ҳақидаги илтимосига муносабат билдирди  4 08:26Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  17 08:15РПЛ. "Зенит" - ЦСКА 0:1   0 08:10Бундеслига. "Майнц" - "Боруссия Д" 3:0   0

Дэнни Мерфи: "Брунусиз МЮга осонроқ бўлади" News

Дэнни Мерфи: "Брунусиз МЮга осонроқ бўлади"

"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси Дэнни Мерфи ярим ҳимоячи Бруну Фернандешнинг йўқлиги бугунги ўйинда МЮнинг фойдасига хизмат қилишини айтди.

Манкунианликлар сардори дисквалификация сабабли бугунги учрашувни ўтказиб юборади.

"Унинг дисквалификацияси ўйинга режа тузишда мураббийга енгиллик яратади. Бруну - ажойиб футболчи, бироқ "Энфилд"да таркиб тузаётганда тен Хаг уни кенгроқ йўналишда ишлатиши керак бўларди.

Усиз "Юнайтед" зич ҳимоя туза олади, 3 нафар ярим ҳимоячи Софьян Амрабат, Кобби Майну ва Скотт Мактоминей билан у икки қаватли ҳимоя ҳосил қила олади ва Маркус Рэшфорд, Алехандро Гарначо ҳамда Антонини тезкор қарши ҳужумда ишлатади.

Агарда Бруну марказдаги бирор позицияни эгаллаганида ҳужумлар унчалик тез бўлмасди. Мактоминей эса олдинга ҳаракатлана олади  ва Расмус Хейлундга ёрдам бериши мумкин.

Агарда тен Хагнинг ўрнида бўлганимда Рэшфордни асосий таркибда сардорлик боғичи билан майдонга туширардим. Балки бу гапларим айрим мухлисларга ёқмаслиги мумкин, ушбу мавсумда жамоанинг энг ёмон ҳолатига келиб қолишига мураббий айбдор бўлса-да, у қўл остида энг яхши ҳолатдаги футболчиларни тушириши керак.

Антони ва Гарначони асосий таркибда алмаштирмасдан ўйнатавериш ҳам яхши эмас. Гарначо мавсумни яхши ўтказмоқда, бироқ сўнгги вақтларда унинг ҳаракатларини олдиндан ўқий олишмоқда. Балки ҳамма ишни ўнг қанотга ташлаб, Рэшфордни чапда яширин қурол сифатида ишлатиш керакдир", - деб ёзади "Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика