Latest news

23:30Уокер танаффус пайтида Фелишга қарата: "Бу ерда ҳеч ким Месси эмас, пас бер"  1 23:20АПЛнинг 32-туридан бошлаб офсайд аниқлашнинг ярим автомат тизими ишга тушади  0 22:56АПЛ. "Ноттингем Форест" - "Манчестер Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  1 22:53АПЛ. "Арсенал" - "Фулхэм". Таркиблар аниқ!  1 22:15Пролиганинг илк турида ишловчи расмийлар номи аниқ  2 21:50Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-17 Осиё кубогида неча марта иштирок этган?  1 21:21Cуперлига учинчи тур ўйинларида қандай ҳолатлар юз берди? Лига комиссари билдиргисидан кўчирма  7 20:58Суперлига. “Нефтчи” — “Навбаҳор” ва тўртинчи турнинг бошқа ўйинларида ишлайдиган расмийлар номи маълум  4 20:35Суперлига. "Қизилқум" – "Хоразм" учрашуви қолдирилди  5 20:14Суперлига. “Пахтакор” — “Машъал” учрашувида қайси ҳакамлар ишлайди?  0 19:35Анчелотти Эндрик нима учун кам ўйнаётганини тушунтирди  7 19:10Коло Муанининг келажаги сўроқ остида қолиб кетди  0 18:43Ўзбекистон кубоги. "Андижон ФА" ва "Навбаҳор ФА" гуруҳ босқичига чиқди   3 18:36МЮ "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 18:02"Ливерпуль" Исакнинг нархидан қўрқиб кетди  7

Денис Коростиченко: "Андижонда ўйнаш қийин, "Олимпик" бу ерга келиб, биринчи рақамли бўлиб ўйнайдиган жамоа эмас" News

Денис Коростиченко: "Андижонда ўйнаш қийин, "Олимпик" бу ерга келиб, биринчи рақамли бўлиб ўйнайдиган жамоа эмас"

Суперлига 22-тур доирасидаги "Андижон" — "Олимпик" ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Денис Коростиченко матбуот анжуманида иштирок этди.

— Аввало жамоамга бугунги ўйиндаги ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдираман. Эҳтимол ўйинчиларим орасида бундай трибуналар остида, бундай қўллаб-қувватлаш бор жойда илк бор ўйнаётганлари бордир. "Андижон"ни эса ғалаба билан табриклайман. Улар ўйин бўйи ҳужумлар уюштиришди, бизни босимда ушлаб туришди. Баҳс сўнггида эса бироз чарчаб қолдик ва тўп ўтказдик. Мақсадимиз ҳимоядан ўйнаб, қарши ҳужумларга чиқиб кетиш эди. Бизда вазият бўлди, аммо биз ундан фойдалана олмадик.


— "Андижон" стандартларда анча хавфли ҳаракат қилади, бунга алоҳида тайёргарлик кўрилганмиди?

— Бу Суперлигада стандартларда энг яхши ўйнайдиган жамоалардан бири. Бубаня ва Маматказинга қарши персонал ўйинчилар қўйдик. Умуман олганда, ҳаммасини тўғри қилдик, аммо сўнгги вазият ўхшамай қолди.


— "Олимпик" "Андижон"ни умуман юта олмаган. Бу ҳақда фикрингиз қандай?

— Албатта, Андижонда ўзгача атмосфера бор, буни ҳамма билади. Бу ерда ўйнаш қийин, "Локомотив" билан келганимда ҳам шундай бўлганди. Мухлислар жамоага жуда катта ёрдам беришади. "Олимпик" бу ерга келиб биринчи рақамли жамоа бўлиб ўйнайдиган жамоа эмас. Бизга тажриба етмайди, эҳтимол бунга шу сабабдир. "Андижон" ўйинчилари кучлироқ, аммо улар бундай мухлислар билан яхшироқ ўйнашлари керак.






Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика