Latest news

16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  0 15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  0 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  19 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0 14:38"Рома" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  6 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  14 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  1 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  6 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  3 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2 11:12Расман: Шаҳзод Азмиддинов - “Андижон” футболчиси  5 11:02Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси  1

Давронбек Каримов: Футболга бўлган қизиқиш “Норин”ни қайта тиклашга туртки берди” News

Давронбек Каримов: Футболга бўлган қизиқиш “Норин”ни қайта тиклашга туртки берди”

Tags :  Норин
Ҳаққулободликлар келаси йил яна биринчи лигада иштирок эта бошлайди. Бу йил “Норин”ни қайта тиклаш ташаббуси тумандаги тадбиркор инсон Давронбек Каримовдан чиққан.

“Норин-текс” иг-эгирув корхонаси раҳбари футболнинг чинакам ишқибози бўлгани учун ҳам туманга катта футбол қайтишида амалий ёрдам бериб келмоқда. Фарғонада ўтган пулька баҳсларини қолдирмасдан кузатиб борган Давронбек Каримов жамоаси биринчи лигага йўлланмани қўлга киритгач, сайтимизга дастлабки интервьюсини берди.

- “Норин” жамоамиз биринчи лигага йўлланмани қўлга киритганидан ҳозир жуда мамнунман. Хурсандчилигим чексиз. Ниҳоят мақсадимизга эришдик – дея гап бошлади Давронбек Каримов.  

- Миллионлар ўйинига бўлган қизиқиш туфайли “Норин”ни қайта тиклашни мақсад қилгандик. Ўз вақтида Ҳаққулободда катта футбол бўлган. Аммо сўнгги 18 йилдан буён жамоа йўқ эди. Туманимиз ҳокими раҳнамолигида бу йил жамоа тузишга эришдик. “Норин-текс” корхонасининг ҳомийлигида “Норин” келаси йил ўзини ҳар жиҳатдан кўрсатади деган умиддаман.

- Ҳаққулободлик бўлган футбол кишилари – Рустам ака Ҳамидовни жамоа бошлиғи сифатида тайинлаганмиз. Бош мураббийликка эса собиқ футболчи Файзулло Аҳмедовни олиб келганмиз. Булар ўз вақтида “Норин”да ўйнашганини мухлислар яхши билса керак. Қисқа фурсат ичида курашчан жамоа тузилишида уларнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди.  


- “Норин” бу йил Наманган вилояти чемпионатида муносиб иштирок этиб, бирорта ҳам мағлубиятга учрамади. Кўнглимиз тўлди. Пулькада ҳам йигитлар ишончни оқлади.

- Айни пайтга келиб жамоадаги шароитлар яхши томонга ўзгартириб борилмоқда. Стадонимиз яқинда таъмирдан чиқарилди. Футболчилар учун база муаммо эмас. Уларга “Норин-текс” корхонасидан махсус жой ажратилган. Босқичма-босқич ПФЛ талаблари бажарилади ва профессионаллик сари харакат қиламиз.

- Клубда молиявий шароитларни ўртача дейиш мумкин. Келаси йил ҳам чемпионатда муносиб иштирок этиш учун бу борада муаммо туғдирмасликка уринамиз. Шу кунгача йигитларни хизматлари учун муносиб тақдирлаб келдик. Бундан кейин ҳам шундай бўлади. Туманимиз ҳокими Аъзамжон Султонов ҳам бу борада бизни қўллаб-қувватлаб келмоқда. Энг асосийси туманга катта футболни қайтариш билан бирга соғлом-турмуш тарзини ҳам кенг тадбиқ этишни ўйлаяпмиз.

Исломбек Рустамбеков.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика