Latest news

10:58Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  0 10:31МЮ барча даврларнинг антирекордини такрорлади  4 10:05Сон Хён Мин илк совринини қўлга киритганидан сўнг йиғлаб юборди  7 09:37Расман: “Барселона“ Флик билан шартномани узайтирди  1 09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  8 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  2 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  11 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  4 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  12 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  98 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  7 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  9 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0

Даврон Файзиев янги мавсумда Қўқонга бормоқчи News

Даврон Файзиев янги мавсумда Қўқонга бормоқчи

Ўзбекистонлик барча футбол мухлисларининг энг севган футбол шарҳловчиси Даврон Файзиев “Қўқон-1912” футбол жамоаси ҳақида фикрларини билдирди.

– Қўқон жамоасининг ўйинларини албатта кузатиб бораман. Ўтган мавсумда бу  жамоанинг ўйинини кўриш жудаям ёқимли бўлди. Мавсум бошида ва кейинчалик ҳам жуда чиройли ўйин намойиш қилишди. Жамоада кўп ишлар қилингани билиниб турди. Тўғри ҳозирча чемпионлик учун даъвогарлик қилишмаган бўлса ҳам, жамоанинг ўз ўйин услуби пайдо бўлди. Бу услуб жуда кўп жамоаларни қийнаб қўйди. Умуман, Қўқон шаҳрига катта футболни қайтгани, стадионни мухлислар билан тўлиб тошганлари, миллий чемпионатимизнинг ривожига ижобий таъсир қилди, деб ўйлайман.

Энди келаётган мавсум ҳақида гапирсам. Эшитишимга қараганда, жамоа таркиби янги легионерлар ва маҳаллий футболчилар ҳисобига янада кучайган. Ўйлайманки, жамоа ўтган йилгидан ёмон ўйин кўрсатмайди. Бу борада жамоага омад тилайман. Қўқон шаҳри ўзбек футболининг ватани, футболимизнинг юзига айланган шаҳар, десак хато бўлмаса керак. Шундай экан, “Қўқон-1912” жамоаси ҳам шунга яраша ўйин кўрсатиб, суперлига баҳсларида муносиб иштирок этади деган умиддаман ва турнир жадвалининг юқори ўринларида бўлишини тилакдошиман.


Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпионлигини қўлга киритди. Бу ютуққа  “Қўқон-1912” жамоасининг футболчилари ҳам ўзларининг муносиб ҳиссалари қўшишди. Менимча, бу футболчилар жамоада фаолиятларини давом эттиришяпти. Келаётган мавсумда  бу ёш футболчилардан янада ёрқин ўйин кутяпман. Чемпион футболчиларимизнинг ўзларига бўлган ишончлари янада ортган бўлиши аниқ. Мен Жавоҳир Сидиқовнинг ўйинларини ўсмирлик пайтидан бери кузатиб бораман, у жудаям истеъдодли футболчи. Ўзбек футболига ҳали кўп фойдаси тегиши аниқ. Бу каби ёш футболчиларнинг жамоа асосий таркибида бўлиши, Қўқонликларнинг ўйинларини янаям кучайтиради менимча.

Келаётган мавсумда футбол кўриш учун Қўқонга бориб, у ердаги байрамона кайфиятни, стадиондаги ажойиб муҳитни  ўз кўзим билан кўрмоқчиман. Қолаверса  “Қўқон-1912” жамоаси матбуот котиби Акрамжон ака билан жудаям илиқ муносабатдамиз. У киши мени доим Қўқонга таклиф қиладилар. Ўйлайманки, келаётган мавсумда Қўқонга бориш ниятим амалга ошади.

“Қўқон-1912” жамоасига суперлига ўйинларида чин дилдан омад тилайман!, - дейди Даврон Файзиев. 


Rating: +46   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика