Latest news

23:52"Барселона" "Айнтрахт"дан мухлислар етказган зарарни қоплашни талаб қилмоқда  0 23:29Англия лига кубоги. "Манчестер Сити" – "Брентфорд". Ҳусанов асосий таркибда!  4 23:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси даврозабони "Андижон"га ўтмоқда  1 22:58Туркия кубоги. "Ризеспор" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда таслим этди. Алиқулов 72 дақиқа ўйнади  0 22:36Испания кубоги. "Атлетико Балеарес" – "Атлетико Мадрид". Таркиблар маълум!  0 22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 21:15Қитъалараро кубок, финал. ПСЖ – "Фламенго". Таркиблар аниқ!  10 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  6 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  7 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  10 19:45Аллегри Суперкубок ярим финали ҳақида: "Наполи" мағлубиятлардан сўнг ғазабда. Конте қийин пайтларда ўйинчиларнинг бор кучини кўрсата олади"  0 19:35Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: "Николай Озеров — мен учун андоза"  2 19:22"Нефтчи" мураббийлар штабида аргентиналик мутахассис иш бошлади  19

Даврон Файзиев: "Обод"га ҳавасим келди" News

Даврон Файзиев: "Обод"га ҳавасим келди"

Олий лиганинг 10-тур доирасидаги "Обод" - "Сўғдиёна" (2:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманинг дастлабки қисмида жиззахликлар бош мураббийи Даврон Файзиев қатнашди.


- "Обод" жамоасига ҳавасим келди. Уларнинг ёш футболчилари кўрсатган ўйинига ҳавас қилдим. Мағлубиятни ҳаққоний эканлигини қабул қилиб олиш ҳам мардни иши.  Футболни юриб эмас, югуриб ўйналади. Шундагина ғалабага эришиш мумкин. "Обод" биринчи голни ҳаққоний урди. Шунчаки қанот ҳакамининг аввалига байроқчасини кўтариб қўйгани футболчиларни чалғитди. Лекин бу вазиятда футболчиларим охиригача курашишлари керак эди. Тимур Ҳакимовни майдонга туширганим бу мени айбим. Чунки Тимур жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлганига ишонмагандим. Бугун ҳам текис жойда оёғини қайириб олди. Футболни қоғоздаги номлар билан ўйнаб бўлмайди. Бугун жамоамиз рақибга нисбатан ҳурматсиз ҳаракат қилди ва "Обод"ни менсимади. "Сўғдиёна"га характер ва иштиёқ етишмади. Санжар Рашидовнинг ўйинидан қониқдим, аммо Музаффаровнинг кўрсатган футболи талабга жавоб бермади. Чунки Музаффар иккинчи беллашувдирки ўз даражасидан паст ўйнамоқда.

- Учрашув қайдномасида бош мураббий, яъни сиз, дарвозабонлар мураббийи ва бош шифокордан бошқа ҳеч ким қайд этилмаганди. Қолганлар қани?

- Бу саволни қачонлардир беришларини кутгандим. Тўғриси, ҳозирда баъзи футболчилардан қарздорлигимиз бор ва ПФЛ шунинг учун жамоа маъмури, ёрдамчи мураббийларни лицензиясини олиб қўйган. Қачонки қарздорликни ёпсак, шундагина лицензияларни қайтариб беришади. Қонун ва қоида барча жойда бир хил. Уларнинг кўмаги менга ўйин пайтида албатта етишмаяпти.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика