Latest news

15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  0 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  4 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  1 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  8 12:15Дьокереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  9 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  6 09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11 09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  4 08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  20 08:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  31 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. Сўнгги чорак финалчи аниқланди  2 07:34Суперлига. Бугун "Динамо" "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтади  13

Даврон Файзиев: «Эркинжон Турдимовнинг «Динамо»ни ўз назоратига олгани бизга катта куч берди» News

Даврон Файзиев: «Эркинжон Турдимовнинг «Динамо»ни ўз назоратига олгани бизга катта куч берди»

«Динамо» - «Орол» (3:0) учрашувидан кейин «Динамо» жамоаси бош мураббийи Даврон Файзиев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Бугун жамоамиз йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсада, футболчилар кўрсатган ўйиндан тўлиқ қониқиш ҳосил қилдим, дейишим қийин. Негадир, ўз майдонимизда ўйин жиҳатдан ташаббусга эга бўлаётган бўлсакда, жамоа сафардагидан нисбатан оғирроқ ўйин намойиш этмоқда. Шу жиҳати менга ёқмаяпти.

- Жамоа футболчиларидан айнан нимани кутаяпсиз?


- Мен ҳар ўйинда майдонда жанг қиладиган, шижоатли ва курашувчи жамоани кўрмоқчиман. Ҳозиргача оладиган бўлсак, уйимизда фақат “Машъал”га қарши кўрсатган, 2:0 ҳисобида ютган ўйинимиздан қониқдим. Сафарда жамоа яхшироқ ўйнаётган бўлса, уйда мен кутган ўйинни ҳар доим ҳам кўрсата олмаяпмиз. Менга ҳар ўйинда рақиб хоҳ охирги ўринда бўладими, хоҳ пешқадам жамоа бўладими уларга қарши майдонда жанг қиладиган футболчилар ва ўйин керак. Ҳозирда эса рақибларга қарши жамоанинг руҳий тайёргарлиги турли хил бўлмоқда. Жамоа исталган ўйинда жанговар кайфиятда тушиши шарт. Шу боис футболчилардан энг аввало шижоат, кураш ва тезликни талаб қиламан.

- “Орол” сўнги турда “Машъал” устидан йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Бу ҳам жамоани ўйинга тайёрлашда таъсир қилгандир?


- Чинданам, «Орол» жамоаси сўнгги поғонада бораётган бўлсада, рақибларига жиддий қаршилик кўрсата олади. Шу боис йигитларимизга бу рақибга қарши баҳс қийин бўлишини уқтиргандим. Бугунги ўйинни кўрмай, фақат 3:0 натижани эшитган мухлислар “Динамо” осон ғалабани қўлга киритди деб ўйлаши мумкин, аммо бугун жамоага 3 очкони қўлга киритиш осон бўлгани йўқ.



- Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг “Динамо” билан учрашуви ва жамоани ўз назоратига олгани ҳам футболчиларга қандайдир руҳий кўмак бераяптими?


- Шубҳасиз! Эркинжон Оқбўтаевични бутун Ўзбекистон футбол жонкуяри сифатида билиши бежизга эмас. Бундай раҳбар билан фақат юқори натижаларни кўзлаяпмиз. Вилоят ҳокимининг биз билан учрашувда белгилаган вазифа ва мақсадлари бизга ҳам катта масъулият юклайди. Хусусан, футболчилар ҳам буни жуда яхши тушуниб туришибди. Эркинжон Турдимовнинг “Динамо”ни ўз назоратига олгани бизга катта куч берди. Йиғилишдан сўнг, куни кеча клуб қароргоҳида бўлиб, вазият билан тўлиқ танишдилар, учрашув давомида “Динамо” жамоаси тарихини шу даражада яхши билишлари шахсан мени ҳайратга солди. Эркинжон Оқбўтаевичнинг шонли тарихга эга “Динамо” жамоаси мавқеини яна қайта тиклаш борасидаги гаплари биз учун ҳам катта масъулият бўлади.

- Про-Лига якунигача 7 тур қолди. Жамоа энг яқин таъқибчисидан 7 очко ортда қолмоқда. Жамоанинг пешқадамлар сафига кириб олиши имконияти қай даража деб ўйлайсиз?


- Олдин ҳам айтганман, ҳозир ҳам айтаман – “Динамо” охиригача кураш олиб боради. Вилоятимиз ҳокими билан учрашувдан кейин жамоамиз олдига катта вазифалар қўйилди. Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун курашишда давом этамиз.

Усмон ИБОДОВ ёзиб олди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика