Latest news

17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  0 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  1 16:33Хосе Луис Родригес: "Доминикан Республикасига қарши бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса..."  2 16:12Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими?  8 15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  6 15:26Суперлига. 25-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  2 15:04Мусиала жароҳатдан тикланиш жараёни ҳақида гапирди  0 14:42Ферран Торрес Болгарияга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 14:20Факундо Торрес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мураббий талаб қилган вазифаларни бажардик"  0 13:59"Эвертон" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  0 13:30"Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Реал" германиялик ҳимоячига қизиқмоқда  0 13:03Таҳлил. Ўзбекистон терма жамоасида "перезагрузка": Каннаваро нимани ўзгартирмоқчи?  12 12:40Лапорта: "Агар Худо бор бўлса, у "Барса" томонида"  22 12:13"Галатасарой" Салоҳ билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда  1 11:50Уругвай дарвозабони Ўзбекистонга қарши ўйинда қайси вазият қийинчилик тўғдирганини айтди  4

Даврон Файзиев: “Динамо” футболчилари терма жамоадан таклиф олишди, бу йигитларга мотивция беради” News

Даврон Файзиев: “Динамо” футболчилари терма жамоадан таклиф олишди, бу йигитларга мотивция беради”

“Динамо” – “Қизилқум” (2-2) учрашувидан сўнг самарқандликлар бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Бугун ҳам мухлисларга ёқадиган жанговар ўйин бўлди. Лекин мураббийлар учун жуда асабий баҳс гувоҳига айландик. «Қизилқум»да тажрибали футболчилар борлиги сабаб улар бизни хатоларимиз сабаб жазолашди. Рақибларимизнинг олдинги ўйинларини таҳлил қилиб, очиғини айтаман, «Қизилқум» бундай ўйин кўрсатишини умуман кутмагандим. Футболчиларим ирода кўрсатганларидан хурсанд бўлдим. Аммо, ҳимоя чизиғида оддий хатолар эвазига голлар ўтказиб юбордик. Бугун ҳимоячиларимиз – Ҳамроев, Ўринов, Аъламхонов, Лоқаевлар ўз даражасида ўйин кўрсатишмади. Жамоа юқорида бўлишни хоҳласа, ҳимояда «0»га ўйнашга интилиши керак. Ютишимиз шарт бўлган баҳсда очко йўқотдик. Таққослайдиган бўлсак, шу футболчиларимиз билан «Бухоро»да ҳимояда анча яхши ўйнадик.

Қувонтираётган жиҳат биз машғулотларда пухта ўйланган комбинацияларимиз эвазига голлар ураяпмиз, аммо рақиблар оддий хатоларимиздан фойдаланишмоқда. Рақибнинг голлари ҳақида гапирадиган бўлсам, Саноев гол урган вазиятда учта ҳимоячимиз бошқа ерда юрганди. Мен ҳам ҳимоячи бўлганман ва бу ҳолатни учун қўпол хато деб биламан. Биз ўз меҳнатимиз қадрига етишимиз шарт. Рақиб футболчиси дарвозабонимизни шунчаки ўққа тутаётганида ҳимоячиларимиз бунга имконият бераётганликларини жуда қўпол хато деб ҳисоблайман.

Биз ўтган турда илк марта Бухорода кечки пайтда, чироқлар остида ўйнагандик. Бу нарса мени хавотирга ҳам солганди, чунки биз чироқлар остида машғулот ўтказмагандик. Ҳомийларимиз “Филипс” ёритгичларини Самарқандга олиб келишган ва уларни тез орада ўрнатишади. Кейин биз ҳам ўйинларимизни кечги вақтга белгилай оламиз. Бу нафақат биз, мухлислар учун ҳам жуда қулай бўларди. Бу ишлар шахсан вилоятимиз ҳокими назоратига олинган. Яна озроқ сабр қилсак, Самарқандда ҳам ўйинлар кечки пайтда, қулай вақтда ўтарди.

Чинданам, дарвозабонимиз Ботирали Эргашев бугун яхши ўйин кўрсатди. У иккита 100 фоизли вазиятда жамоамизни қутқарди. Дарвозабонимиз энди миллий терма жамоага чақирилган ва ўртоқлик ўйинларида бош жамоа ихтиёрида бўлади. У Туркия, КХДР, Сурияга қарши ўртоқлик ўйинларида бош жамоа сафида бўлади. Шоҳрух Абдураҳмонов эса олимпия жамоасидан чақирув олган. Жасур Азимов ва Ҳакимхон Аъламхоновлар миллий жамоанинг кенгайтирилган таркибига киритилганини айтишим мумкин. Албатта, “Динамо” футболчиларининг Ўзбекистон миллий терма жамоасидан таклиф олишлари бутун жамоага мотивация беради. Яхши ўйнашда давом этишса, улар ҳам чақирув олишларига ишонишади.


Усмон Ибодов ёзиб олди.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика