Latest news

14:19"Барселона" собиқ ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтади  1 13:53"Барселона" Ольмони қайтариш учун асосий таркиб футболчиси билан хайрлашишга тайёр  3 13:29"Барселона" иш ҳақи харажатларини сезиларли даражада камайтирди  3 13:01Қозоғистон футбол федерацияси Черчесов олдига қандай вазифа қўйган?  3 12:37"FourFourTwo" Яшинни барча даврларнинг энг яхши дарвозабони деб топди  3 12:10"Ювентус" "Верона" футболчисини трансфер қилди  1 11:46"Металлург" 2 нафар футболчиси билан хайрлашганини эълон қилди  1 11:25Олимпиада олдидан. Элдор Шомуродов билан очиқчасига суҳбат  5 11:11Мбаппе вакиллари ПСЖга таҳдид қилди  2 10:50Нима учун Лени Йорони «Реал»га эмас, МЮга ўтгани маълум  7 10:21«Реал Мадрид» яна бир афсонаси билан шартномани узайтирди  6 09:48Жаҳон чемпиони Саудия Арабистонидан АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  3 09:19ФИФА яна бир терма жамоани дисквалификация қилиши мумкин  23 08:52Ла лиганинг энг кўп ҳақ оладиган футболчиси маълум. У — Мбаппе эмас  6 08:25Расман. «Боруссия» тўпурар ҳужумчи билан шартнома тузди  2

Даврон Файзиев: "Бу ўйиндаги дуранг биз учун мағлубиятга тенг" News

Даврон Файзиев: "Бу ўйиндаги дуранг биз учун мағлубиятга тенг"

Про-лиганинг 4-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Навбаҳор-фарм" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугун биринчи бўлимда "Навбаҳор-фарм" биздан яхшироқ кўринди. Улар ўйинга тўғри тактика танлаганини тан олиш керак. "Навбаҳор-фарм" сафар ўйинларида яхшироқ ўйнаётганди. Биз жамоанинг аввалги ўйинларини кўриб чиққандик. Рақибни менсимаслик, рақибга паст баҳо бериш футболга қандай оқибатларга олиб келишини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди. Биринчи бор, қўл остимдаги футболчиларга мана шундай танқидий фикр билдираяпман. Бу ўйиндаги дуранг биз учун мағлубият билан тенг. Суперлига учун курашаётган жамоа учун бунақа ўйинлардаги дуранг ижобий натижа эмас.

- Ҳар бир чизиқда тажрибали футболчилар етишмаётгандек кўринди. Бу борада сизнинг фикрингиз қандай?

- Балки, тўғри айтаётгандирсиз. Бироқ, ҳозир буни амалга ошириб бўлмайди. Биринчи давра якунида бўлиши мумкин. Футболда турган эмас, югурган жамоа ютади.

- Ўйиндаги ҳакамлик ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Ҳакамлар ҳақида ўйлайдиган тегишли қўмита бор. Бу менинг ишим эмас. Сиз шуни билиб туриб нега менга бунақа савол бераяпсиз? Ҳакамлар ҳақида гапирганим учун менга тегишли тартибда чора кўрилган. Айтиб ўтганимдек, уларнинг ишини баҳолайдиган тегишли қўмита бор. Қўшимча ўрнида айтишим мумкин, бизнинг ўйинлар соат 16:00га қўйилаётгани бир оз тушунарсиз бўлаяпти. Агар трансляциялар билан боғлиқ бўлса, бизга бу керак эмас. Ўйиннинг эрта вақтга қўшилиши футбол ўйнашга қийинчилик туғдиради.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика