Latest news

17:38"Милан" Влаховични олиш учун ярим ҳимоячисидан воз кечадими?  0 17:10Гонконгга келган Златан Ибрагимович Брюс Ли билан "куч синашди", Гвардиол Хорватия махсус кучлари машғулотида қатнашди, Гвардиола мўйлов қўйди. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  1 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 15:58Суперлига. 16-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  1 15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  1 14:57"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди  0 14:29CAFA турнирида иштирок этадиган терма жамоага бош мураббий тайинланди  2 14:03Трамп Бразилия фуқароларининг ЖЧ-2026га келишига тўсқинлик қилиши мумкин  4 13:34ЦСКА футболчиси Гайич Файзуллаевга Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли ўтказишни тилади  1 13:05Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак  14 12:39​Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали ҳимоячисига Озарбайжондан қизиқиш бор  2 12:08Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Гонконгга йўл олмоқда  8 11:47Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Осиё Кубогида осон рақиблар бўлмайди"  5 11:08"Насаф" ёзги трансфер ойнасини қандай ўтказди? Скаут мулоҳазаси  6

Даврон Файзиев: "Сафарда нега ғолиб бўла олмаётганимиз ўйлантирмоқда" News

Даврон Файзиев: "Сафарда нега ғолиб бўла олмаётганимиз ўйлантирмоқда"

«Сўғдиёна» - «Қизилқум» учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев ўйин ҳақида қуйидагиларни айтиб ўтди:
- Бизнинг ўйинимизга мухлислар баҳо беришади. Лекин мен мураббий сифатида шогирдларимнинг бугунги кўрсатган ўйинларидан кўнглим тўлгани йўқ. Бугунгача уй учрашувларимизда шогирдларим ҳаяжонга тушишмаганди. Лекин улар бугун қаттиқ ҳаяжон остида ҳапакат қилишди. Балки бу менинг ўйиндан олдин берган кўрсатмаларимга алоқадордир. Чунки бугунги ўйинда ғалаба қозонадиган бўлсак мавқиемизни анча яхшилаб олган бўлардик. Йигитларга ҳимояда эҳтиётроқ бўлиб, ҳужумда қанотлардан аниқроқ ҳаракат қилиш вазифаси юклатилганди. Бугунги учрашувни “Олмалиқ” жамоаси билан бўлган ўйин билан солиштирадиган бўлсак, ер билан осмонча фарқи бор. Биринчи бўлимда бизда уюшқоқлик етишмади.

- “Сўғдиёна“ жамоаси меҳмондаги учрашувларда ҳам ижобий натижа қайд эта оладими?
- Тўғри савол бердингиз. Мен ҳам шу ҳақида доим ўйлайман. Мен мураббий сифатида олий лигада ҳали меҳмонда очко ололганимиз йўқ. Биз бу анъанага чек қўйиш учун навбатдаги учрашувларда бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика